Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Оғир касалликка чалинган маҳкумларни тиббий текширувдан ўтказиш ва уларни касаллиги туфайли жазони ўташдан озод қилишга тақдим этиш Тартиби (АВ томонидан 27.01.2001 й. 1002-сон билан рўйхатга олинган Ички ишлар вазирлигининг 18.12.2000 й. 260-сон буйруғига 2-илова)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2001 йил 27 январда 1002-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Ички ишлар вазирлигининг

2000 йил 18 декабрдаги

260-сонли буйруғига

2-ИЛОВА



Оғир касалликка чалинган маҳкумларни

тиббий текширувдан ўтказиш ва уларни

касаллиги туфайли жазони ўташдан озод

қилишга тақдим этиш

ТАРТИБИ


1. Маҳкумлар, озодликдан маҳрум этиш ёки қамоқ тариқасидаги жазони ижро этиш жойларида жазо муддатини ўташ даврида оғир касалликка чалинсалар ва шунингдек уларда ҳукм қилинишдан олдин бор бўлган касалликлар жазо муддатини ўташ даврида кучайиб кетиб, жазони ўташдан озод қилишга тавсия этиш учун асос бўладиган Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган Касалликлар Рўйхатида (бундан кейин матнда Касалликлар Рўйхати деб юритилади) кўрсатилган касалликлар тусини олса, бундай маҳкумлар тиббий текширувдан ўтказилиши лозим.


2. Ўзбекистон Республикаси ИИВ Марказий махсус комиссияси (бундан кейинги матнда Марказий комиссия деб юритилади) жойлардаги ИИВ, ИИБ комиссиялари (бундан кейин матнда Жойлардаги комиссиялар деб юритилади) таркибида камида уч киши ИИВ Тиббиёт бошқармаси бошлиғи ўринбосари, жойлардаги ИИВ, ИИБ Тиббиёт бўлимлари бошлиғи (раис) ва иккита аъзоси бўлганда маҳкумларни тиббий текширувдан ўтказиб, уларда Касалликлар Рўйхатида қайд этилган касалликлар борлигини эътироф этади.


3. Комиссиялар таркиби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири, вилоятлар ИИБ бошлиқлари томонидан тасдиқланади. Жойлардаги комиссиялар фақат қўзғатиб бўлмайдиган оғир бемор маҳкумларни Марказий комиссия аъзоларидан бири иштирокидагина тиббий текширувдан ўтказиш ва қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлади.

Комиссия фаолиятига аралашиш қатъиян тақиқланади. Комиссия қарорига норозилик билдириш қонунда белгиланган тартибда амалга оширилади.


4. Комиссия, маҳкумларда Касалликлар Рўйхатида қайд этилган касалликлар борлиги тўғрисидаги қарорни, беморлар даволаш муассасаларида стационар шароитида синчиклаб текширилгандан кейингина, ўтказилган даволаш натижалари ва якунловчи ташхисга ҳамда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖИЭББ УЯ 64/18 муассасаси Дастлабки тиббий комиссияси, Махсус дастлабки тиббий комиссияси ва вилоятлар ИИБ Дастлабки тиббий комиссиялари хулосаларига асосланиб қабул қилади.

Руҳий касал маҳкумларни улар жазони ижро этиш муассасаларининг руҳий касалхона, бўлинмаларида стационар шароитида синчиклаб тиббий текширувдан ўтказилганларидан сўнг камида иккита врач психиатр иштирокида тузилган психиатрик экспертиза далолатномаси бор бўлгандагина тиббий текширувдан ўтказилади ва қарор қабул қилади.


5. Тиббий текширувдан ўтган бемор маҳкумларда Касалликлар Рўйхатида қайд этилган касалликлар аниқланмаган ҳолларда қабул қилинган қарор, уларга Комиссия раиси томонидан даволовчи шифокор иштирокида эълон қилинади ва бу ҳакда беморнинг касаллик тарихига ёзиб қўйилади.


6. Маҳкумни тиббий текширувдан ўтказиш натижаларига асосланиб, Комиссия тиббий хулоса чиқаради (1-илова) ва тасдиқлайди. Комиссия кўригидан ўтган маҳкумлар махсус дафтарда ҳисобга олинади (2-илова).


7. Жазони ижро этиш муассасалари бошлиқлари, жазо муддатини ўтаётган маҳкумларда Касалликлар Рўйхатида кўрсатилган касалликлар борлиги тасдиқланганда, судга Комиссиянинг хулосасидан ташқари, уларнинг шахсий ҳужжатлар йиғма жилдлари ва бошқа зарур ҳужжатларни тиббий хулоса тасдиқланган кундан кейин уч кун муддат ичида судга тақдим этадилар.


8. Маҳкумлардаги касаллик, жазо муддатини ўташ даврида ўзига-ўзи атайлаб шикаст етказганлиги сабабли ҳосил бўлганлиги хизмат текширувида аниқланганда, бундай маҳкумлар касаллиги туфайли жазо муддатини ўташдан озод қилишга тавсия этилмайдилар, маҳкумнинг ўткир руҳий ҳолатда ўзига-ўзи шикаст етказганлиги мутахассис шифокорлар томонидан тасдиқланган ҳолатлари бундан мустасно.


9. Маҳкумларни касаллиги туфайли жазо муддатини ўташдан озод қилиш масаласи судлар томонидан қонунда белгиланган муддатлардан кечиктирилмай кўриб чиқилиши, судда прокурор, тиббий хулоса чиқарган комиссиянинг аъзоси ёки жазони ижро этиш муассасаси касалхонаси (тиббиёт бўлими)нинг даволовчи шифокори қатнашиши шарт.


10. Суд ўз ваколатлари доирасида маҳкумларни касаллиги туфайли жазо муддатини ўташдан озод қилишни рад этган ҳолларда, суд шундай қарор чиқарганидан кейин қанча вақт ўтишидан қатъи назар, агар касалликларнинг кечишида ўзгаришлар тўхтамай, уларнинг саломатлиги ёмонлашиши давом этса, бундай маҳкумларнинг аввал тасдиқланган тиббий хулосалари ва бошқа ҳужжатлари, қайтадан судга такдим этилади.


11. Комиссия ва суд мажлисларини ўтказиш учун хоналар ажратиш, комиссия аъзоларини доимий махсус рухсатномалар билан таъминлаш, тақдим этилаётган бемор маҳкумнинг шахсини тасдиқлаш ишлари муассаса бошлиғига юклатилади.





Тартибга 1-илова

035-1-У-И шаклдаги

тиббий ҳужжат



Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Муассаса номи


Маҳкумларнинг тиббий текширувдаи

ўтганлиги ҳақида Махсус тиббий комиссия

ХУЛОСАСИ

Исми, шарифи


Туғилган йили ва жойи


Ким томонидан ва қачон ҳукм қилинган


ЎзР ЖК


моддаси

Жазо муддати


Муддат бошланган вақт


Муддатнинг тугаш вақти


Шахсий ҳужжатларнинг йиғма жилди


Судлангунча ким бўлиб ишлаган


(ишламаган бўлса сабаби кўрсатилсин)

Жазо муддатини ўташ даврида касал бўлгунча ким бўлиб ишлаган


(ишламаган бўлса сабаби кўрсатилсин)

Соғлигига шикоятлар

Анамнез

Ҳаёти давомида қандай касалликларга чалинган ва қаерда даволанган


Қандай жароҳатлар олган ва операция бўлган


Асосий касалликларнинг бошланиши ва кечиши, асосий касалликлари бўйича

қаерда ва қанча вақт даволанган, ўтказилган даволаш муолажалари

Объектив текшириш маълумотлари


1. Бўйи _________ см. Вазни ____________ кг.

2. Тана териси ва шиллиқ пардаси ҳолати


3. Мускул ва суяк тизими, бўғинлар ҳолати


4. Нафас олиш аъзолари


5. Юрак, қон-томир аъзолари


6. Овқат ҳазм қилиш аъзолари


7. Сийдик йўллари ва жинсий аъзолар тизими


8. Асаб тизими ва руҳий ҳолати


9. Кўриш ҳолати


10. Қулоқ, томоқ ва бурун аъзолари ҳолати


11. Рентген текшируви натижалари


12. Лаборатория текширувлари натижалари


Якуний ташхис


Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш ва Ички ишлар вазирлиги томонидан тасдиқланган ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2000 йил 18 декабрдаги 260-сонли буйруғи билан эълон қилинган, маҳкумларни касаллиги туфайли жазо муддати ўташдан озод қилиш учун асос бўладиган Касалликлар Рўйхатининг_____-бандига асосан маҳкум _________________________

(фамилияси, исми, шарифи)

жазо муддатини ўташдан озод қилишга тавсия этилиши мумкин.

Комиссия раиси


(Ф.И.Ш.)

Комиссия аъзолари


(Ф.И.Ш.)



(Ф.И.Ш.)



(Ф.И.Ш.)

Муҳр ўрни                                                          200_ йил "___" ________

Даволовчи шифокор


(Ф.И.Ш.)

                                                                              200_ йил "___" ________

Тартибга

2-ИЛОВА

Ўзбекистон  Республикаси ИИВ

035-2-У-И рақамли шаклдаги тиббий ҳужжат

Муассаса номи


Тр

сони


Фамилияси,

исми-шарифи,

турилган йили


Касални

жўнатган

муассаса


Касал-

хонага

келган

куни


Бемор касал-

хонага қандай

ташхис билан

келган


Бемор ИИВ

Махсус тиббий

комиссияси

кўригига қандай

ташхис билан

тавсия этилди


Махсус

Тиббий

Комиссияси

қарори


ЎзР ЖК

моддаси

жазо

муддати ва

бошланган

куни


Суд

мажлиси

бўлган кун,

чиқарилган

қарор


1

2

3

4

5

6

7

8

9