Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Марказий банк Бошқарувининг 03.05.2008 й. 11/1-сон "Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг айрим меъёрий ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 16.05.2008 й. 1810-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

16.05.2008 й.

N 1810




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

03.05.2008 й.

N 11/1


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг

айрим меъёрий ҳужжатларини ўз кучини

йўқотган деб топиш тўғрисида


(2008 йил 26 майдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида" ва "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги қонунлари асосида Марказий банк Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан 1995 йил 4 апрелда 122-сон билан тасдиқланган "Ўзсавдогарбанкнинг ҳисоб-китоб чеклари аҳоли томонидан товарлар учун ҳисоб-китобларда қўлланиши тўғрисида Йўриқнома" (1996 йил 17 январь, рўйхат рақами 217);

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан 1999 йил 7 майда 415-сон билан тасдиқланган "Турғун шохобчалар орқали савдо фаолиятини амалга ошираётган якка тартибдаги ишбилармонларнинг нақд пул маблағларини топшириш ва олиш тартиби" (1999 йил 18 июнь, рўйхат рақами 752).


2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Марказий банк Бошқаруви раиси                                    Ф. Муллажонов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 20-21-сон, 183-модда.