Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.10.2001 й. 423-сон "Республика иқтисодиётининг устувор тармоқларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.10.2001 й.

N 423



РЕСПУБЛИКА ИҚТИСОДИЁТИНИНГ

УСТУВОР ТАРМОҚЛАРИНИ ДАВЛАТ

ТОМОНИДАН ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Валюта сиёсатини эркинлаштириш ва алмашув курсларини бирхиллаштириш шароитларида иқтисодиётнинг устувор тармоқларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, уларнинг барқарор фаолият кўрсатишини таъминлаш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан ва Ҳукумат кафолати остида жалб этилган хорижий валютадаги кредитларга ўз вақтида хизмат кўрсатиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ҳукумат томонидан ёки унинг кафолати остида 2001 йил 1 июлгача жалб этилган хорижий валютадаги кредитларга хизмат кўрсатиш учун миллий валютани эркин алмаштириладиган валютага конвертациялаш вақтида вақтинчалик етишмаётган айланма маблағларни тўлдириш учун хўжалик юритувчи субъектларни ҳамда иқтисодиётнинг устувор тармоқларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан кредитлаш тартиби тўғрисидаги Низом" иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда ҳар ойда Вазирлар Маҳкамасига миллий валютани эркин алмаштириладиган валютага конвертациялаш мақсадида айланма маблағларни тўлдириш учун зарурат бўлганда 2001 йилнинг ноябрь-декабрида Молия вазирлигининг кредитлари бериладиган иқтисодиётнинг устувор тармоқлари хўжалик юритувчи субъектлари рўйхатига оид таклифлар киритсин.


3. Қуйидагилар Ҳукумат томонидан ёки Ҳукумат кафолати остида 2001 йил 1 июлгача жалб этилган хорижий валютадаги кредитларга хизмат кўрсатиш учун миллий валютани эркин алмаштириладиган валютага конвертациялаш вақтида вақтинчалик етишмаётган ўз айланма маблағларини тўлдиришлари учун хўжалик юритувчи субъектларга ҳамда иқтисодиётнинг устувор тармоқларига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан кредит бериш манбалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республика валюта биржасида операциялар ўтказиш учун мўлжалланган валюта маблағларини 2001 йил 1 ноябрдаги ҳолатига кўра қайта баҳолашдан олинган даромадлар;

пахта толаси экспортидан олинган валюта тушумининг сўмдаги эквиваленти ва пахта толасининг прейскурант бўйича нархи ўртасидаги фарқ;

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қимматбаҳо металларни биржадан ташқари валюта бозорининг талаб ва таклифдан келиб чиқиб шаклланадиган эркин курси бўйича харид қилишдан олинадиган қўшимча даромадлар.

Қимматбаҳо металлар қўмитасидаги қимматбаҳо металлар қолдиқларини, уларнинг экспорт қилиниши, валюта тушумининг келиб тушиши ҳамда унинг биржадан ташқари валюта биржасида сотилишига қараб, 2001 йил 1 ноябрдаги ҳолатига кўра қайта баҳолашдан олинган даромадлар.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2001 й., N 10, 59-модда.