Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.08.1996 й. 298-сон "Ўзбекистон Республикаси хўжалик судларини моддий-техник таъминлашни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.08.1996 й.

N 298


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХЎЖАЛИК СУДЛАРИНИ МОДДИЙ-

ТЕХНИК ТАЪМИНЛАШНИ ЯХШИЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси хўжалик судларининг таркибини такомиллаштириш тўғрисида" 1996 йил 25 июлдаги Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚAPOP ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Олий хўжалик судига ажратилган  штат бирликларини маблағ билан таъминлаш, бинони тузатиш, муҳофаза хизматлари ҳақи тўлаш, шунингдек, иловага кўра, мебеллар, автотранспорт, ташкилий-техника, бошқа зарур мол-мулклар сотиб олиш учун маблағ ажратсин.


2. "Ўзбекмебель" давлат-акционерлик бирлашмаси, "Ўзавтосаноат" уюшмаси 1996 йил давомида Олий хўжалик судига иловага мувофик зарур мебель ва автотранспорт ажратсинлар.


3. "Ўзулгуржибиржасавдо" уюшмаси Олий хўжалик судининг буюртманомаларига кўра ташкилий-техника ва бошқа моддий ресурсларни харид қилишни ва етказиб беришни амалга оширсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги белгиланган тартибга кўра хўжалик судлари биноларини қўриқлашни таъминласин.


5. Қоракалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шахар хокимликлари хўжалик судларининг самарали ишлашлари учун шарт-шароитлар яратиб берсинлар, зарур бўлганда алохида бинолар  ажратсинлар ва уч ой муддатда Вазирлар Маҳкамасини хабардор қилсинлар.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамсининг Раиси                                                  И. Каримов






Вазирлар Махкамасининг

1996 йил 27 августдаги

298-сон қарорига

ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси хўжалик

судларининг ташкилий-техника ва

бошқа моддий-техника

таъминотига бўлган

ЭҲТИЁЖЛАРИ

Номи

Ўлчов

бирлиги


сони


Сумма:

(минг сум)


1. Компыотерлар


дона

8

640

2. Кўпайтириш аппаратлари


дона

6

300

3. Ёзув машинкалари


дона

20

400

4. Калькуляторлар


дона

30

45

5. Кичик АТС


дона

1

1.000

6. Телефон аппаратлари


дона

60

42

7. Видеоаппаратуралар жамламаси


дона

1

73

8. Суд мажлислари заллари учун овоз

кучайтириш ва ёзиб олиш аппаратлари

жамламаси


дона

15

150

9. Кондиционерлар


дона

40

1.000

10. Сейфлар


дона

30

600

11. Мебель:





хона гарнитурлари


жамлама

7

245

суд мажлислари заллари учун мебель


жамлама

15

600

судьялар учун кресло


дона

40

600

икки тумбали столлар


дона

22

176

бир тумбали столлар


дона

50

250

стуллар


дона

350

525

китоб жавонлари


дона

20

140

12. Когоз (хар йили)


тонна

10

1.500

13. Автотранспорт


дона

9

4.500

ЖАМИ


12 млн 786 минг сум