Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 06.08.1992 й. 365-сон "Миллий хавфсизлик хизмати органларининг офицерлар таркибидаги шахсларига, муддатдан ташқари хизматдаги прапоршикларга, мичманлар ва ҳарбий хизматчиларга хизмат уй-жой бинолари бериш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
06.08.1992 й.
N 365
МИЛЛИЙ ХАВФСИЗЛИК
ХИЗМАТИ ОРГАНЛАРИНИНГ ОФИЦЕРЛАР
ТАРКИБИДАГИ ШАХСЛАРИГА, МУДДАТДАН
ТАШҚАРИ ХИЗМАТДАГИ ПРАПОРШИКЛАРГА,
МИЧМАНЛАР ВА ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАРГА
ХИЗМАТ УЙ-ЖОЙ БИНОЛАРИ БЕРИШ
ТЎFРИСИДА
Миллий хавфсизлик хизмати органлари ходимларининг ижтимоий ҳимояланганлигини яхшилаш ва уй-жой майдонларини тақсимлашни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати органларининг офицерлар таркибидаги шахсларига, муддатдан ташқари хизматдаги прапоршикларга, мичманлар ва ҳарбий хизматчиларга уларнинг эгаллаб келган уй-жой майдонлари хизмат жойини ўзгартирганларида банд қилиб қўйилади, янги хизмат жойида хизмат уй-жой бинолари берилади.
2. Миллий хавфсизлик хизматига, унинг жойлардаги органларига ва ҳарбий қисмларига уларнинг ходимлари бўшатган уй-жой майдонини, уй-жой фондининг идоравий мансублигидан қатъи назар, эгаллаш ҳуқуқи берилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов