Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.10.1993 й. 498-сон "Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматини уй-жой майдонини ҳокимликларга беришдан озод қилиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.10.1993 й.

N 498


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МИЛЛИЙ

ХАВФСИЗЛИК ХИЗМАТИНИ УЙ-ЖОЙ

МАЙДОНИНИ ҲОКИМЛИКЛАРГА

БЕРИШДАН ОЗОД ҚИЛИШ

ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикаси МХХ ва унинг жойлардаги органлари янги қурилган уйлардаги уй-жой майдонининг 10 фоизини, шунингдек, заҳирага бўшатилган ёки истеъфога чиқган зобитлар ва белгиланган муддатдан ортиқ хизмат қилган ҳарбий хизматчиларни таъминлаш учун МХХ ходимлари томонидан бўшатилган уй-жой майдонини ҳокимликлар тасарруфига беришдан озод қилинсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                       И. Каримов