Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Марказий банк Бошқарувининг 22.04.2002 й. 10/5-сон "Ўзбекистон Республикаси банк депозиторларининг миллий ахборотлар базаси ва унда мижозларга хос рақам бериш ҳамда банк ҳисобварақлари рўйхатини юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 30.05.2002 й. 1145-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИЛГАН

30.05.2002 й.

N 1145




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

22.04.2002 й.

N 10/5


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси банк депозиторларининг

миллий ахборотлар базаси ва унда мижозларга хос

рақам бериш ҳамда банк ҳисобварақлари рўйхатини

юритиш тартиби тўғрисидаги низомни

тасдиқлаш тўғрисида


(2002 йил 9 июндан кучга киради)


"Ўзбекистон Республикаси банк депозиторларининг Миллий ахборотлар базаси ва унда мижозларга хос рақам бериш ҳамда банк ҳисобварақлари рўйхатини юритиш тартиби тўғрисида"ги Низомни кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонунининг 7-моддасига асосан Бошқарув ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзбекистон Республикаси банк депозиторларининг Миллий ахборотлар базаси ва унда мижозларга хос рақам бериш ҳамда банк ҳисобварақлари рўйхатини юритиш тартиби тўғрисида"ги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг 10 кундан кейин кучга киритилсин.


3. Ушбу қарор кучга кирган кундан бошлаб мижозларни ва уларнинг ҳисобварақларини Ўзбекистон Республикаси банк депозиторлари Миллий ахборот базасида рўйхатдан ўтказиш тартиби  тўғрисидаги Йўриқнома (1999 йил 5 январда 586-рақам билан давлат рўйхатига олинган) ва Марказий банки Бошқаруви томонидан тасдиқланган 2000 йил  26 апрель (7/6-баённома) 266-1-сонли 1-қўшимча ва ўзгартиришлар, Ўзбекистон Республикаси банк депозиторлари Миллий ахборот базаси тўғрисидаги Низом (1999 йил 6 январда 587-рақам билан давлат рўйхатига олинган) ҳамда Марказий банк Бошқарувининг 2002 йил 21 февралдаги 5/3-сонли ва 23 мартдаги 7/2-сонли Қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Марказий банк раиси                                                     Ф. Муллажонов