Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Адлия вазирлигининг 3-сон, Давлат статистика қўмитасининг 1-мб-сон "Юридик шахсларнинг номига давлатнинг расмий номини, шунингдек ундан ҳосила сўзларни қўшиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 2-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги 01.02.2016 й. Қарори (АВ томонидан 03.02.2016 й. 2633-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

03.02.2016 й.

N 2633-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

01.02.2016 й.

N 3


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СТАТИСТИКА ҚЎМИТАСИНИНГ

01.02.2016 й.

N 1-мб


ҚАРОРИ



Юридик шахсларнинг номига давлатнинг расмий

номини, шунингдек ундан ҳосила сўзларни қўшиш

тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 2-бандига

ўзгартириш киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 28 сентябрдаги ПҚ-2412-сонли "Тадбиркорлик субъектларига "ягона дарча" тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 14 декабрдаги 358-сонли "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик субъектларига "ягона дарча" тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 28 сентябрдаги ПҚ-2412-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида"ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Давлат статистика қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Давлат статистика қўмитасининг 2014 йил 9 декабрдаги 6 ва 5-мб-сон қарори (рўйхат рақами 2633, 2014 йил 10 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 50-сон, 601-модда) билан тасдиқланган Юридик шахсларнинг номига давлатнинг расмий номини, шунингдек ундан ҳосила сўзларни қўшиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 2-бандидаги "шаҳар ва туман ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциялари" деган сўзлар "тадбиркорлик субъектларига "ягона дарча" тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Савдо-саноат палатаси билан келишилган.


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Адлия вазири

М. Икрамов

Давлат статистика қўмитаси раиси

Б. Тўраев

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 8 февраль, 5-сон, 48-модда