Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.04.1994 й. ПФ-837-сон "Экспорт-импорт операциялари бўйича валюта назоратини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

20.04.1994 й.

N ПФ-837



ЭКСПОРТ-ИМПОРТ ОПЕРАЦИЯЛАРИ БЎЙИЧА

ВАЛЮТА НАЗОРАТИНИ ТАЪМИНЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Чет эл валюталаридаги операцияларни тартибга солиш, экспорт қилишдан олинган валюта тушумлари устидан амалий назорат ўрнатиш ва товарлар ҳамда хизматларни импорт қилишни амалга оширишда ундан самарали фойдаланиш мақсадида:


1. Белгилаб қўйилсинки, товарлар (ишлар, хизматлар)ни экспорт қилиш учун квоталар бошқа юридик шахсларга сотилмайди, берилмайди ёки қайта тақсимланмайди;

Ўзбекистон Республикаси корхоналари, ташкилотлари ва муассасаларининг экспорт-импорт операциялари бўйича хорижий шериклар билан ўзаро ҳисоб-китобларни фирмаларнинг чет эл банкларидаги счётлари орқали амалга оширишлари тақиқланади ва қонун бўйича жазоланади.


2. Ўзбекистон Республикаси жисмоний ва юридик шахсларининг экспорт-импорт ҳамда бошқа валюта операциялари бўйича хорижий валютадаги маблағлари ҳаракати устидан назорат қилиш Марказий банк, Ҳисоб палатаси, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасига юклатилсин.

3. Экспорт-импорт операциялари бўйича валюта назорати тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги валюта тушумларини қайтаришнинг ва унинг давлатга тегишли улушини тўлашнинг белгиланган тартибини бузганлик учун жисмоний ва юридик шахсларга нисбатан жиноий ва бошқа жавобгарлик чораларини белгилаш бўйича таклифлар киритсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддатда Ҳукуматнинг илгари қабул қилган қарорларини, шунингдек вазирликлар ва идораларнинг норматив ҳужжатларини мазкур Фармонга мувофиқлаштиришни таъминласин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                  И. Каримов