Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 6-сон, Марказий банк Бошқарувининг 42/2-сон, Иқтисодиёт вазирлигининг 1-сон "Танлов савдоларида сотилган иқтисодий ночор корхоналар бўйича тижорат банклари томонидан инвестиция мажбуриятларининг бажарилиши юзасидан мониторинг юритиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 31.12.2010 й. Қарори (АВ томонидан 13.01.2011 й. 2181-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

13.01.2011 й.

N 2181

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОНОПОЛИЯДАН ЧИҚАРИШ ВА

РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ

31.12.2010 й.

N 6


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

31.12.2010 й.

N 42/2


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ

31.12.2010 й.

N 1


ҚАРОРИ



Танлов савдоларида сотилган иқтисодий

ночор корхоналар бўйича тижорат банклари

томонидан  инвестиция  мажбуриятларининг

бажарилиши  юзасидан  мониторинг  юритиш

тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

(2011 йил 23 январдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 19 ноябрдаги Ф-4010-сон "Иқтисодий ночор корхоналарни тижорат банкларига сотиш тартибини тасдиқлаш тўғрисида"ги фармойишига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Марказий банк Бошқаруви ва Иқтисодиёт вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:

1. Танлов савдоларида сотилган иқтисодий ночор корхоналар бўйича тижорат банклари томонидан инвестиция мажбуриятларининг бажарилиши юзасидан мониторинг юритиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.

Монополиядан чиқариш ва рақобатни

ривожлантириш давлат қўмитаси раиси

               

Ж. Исмаилов

Марказий банк раиси


Ф. Муллажонов

Иқтисодиёт вазири

Р. Гулямов

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 1-2-сон, 18-модда.