Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Республика валюта жамғармаси ҳисобидан чет эл валютасида кредитлар бериш ва уларни тўлаш Тартиби (ЎзР ВМ 03.11.1994 й. 534-сон қарорига илова)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 3 ноябрдаги

534-сон қарорига

ИЛОВА



Республика валюта жамғармаси ҳисобидан чет эл

валютасида кредитлар бериш ва уларни тўлаш

ТАРТИБИ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу тартиб Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил  25 майдаги 251-сон қарори билан тасдиқланган Республика валюта жамғрмаси тўғрисидаги Низомга шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 11 апрелдаги 195-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган.


2. Республика валюта жамғрмаси маблағлари ҳисобидан чет эл валютасидаги кредитлар республика Ҳукуматининг қарорлари асосида сармоя қўйилмаларини маблағ билан таъминлашга, импортнинг ўрнини босувчи самарали ишлаб чиқаришларни ривожлантиришга ҳамда тақчил озиқ-овқат товарларни ҳарид қилишга берилади.

Бунда Ҳукумат қарорлари чет эл валютасида кредит бериш шартлари (суммаси, муддати , фоиз ставкаси ва бошқалар) этилади.

Кредитлар қарз олувчининг мулкий жавобгарлиги (гаров мажбуриятлари) остида берилади.


3. Ҳорижий валютадаги кредитлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан мазкур Тартибнинг 2-бандига мувофиқ лойиҳани валюта билан ўзини қоплаш ва унинг ҳалқ ҳўжалиги учун  аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда 10 йилдан кўп бўлмаган  муддатга қарз олувчи корхонага у кредитдан фойдаланган ва уни тўгаган даврда тушган валюта маблағлари ҳажмидан ортиқ бўлмаган сумма (ҳисобланган фоизлар ҳам шу жумлага киради) берилади.


4. Чет эл валютасидаги  кредитлар қарз олувчи корхоналар  кредит мол-мулк ёки маҳсулот гарови, юқори орган, суғрта компанияси, вакил қилинган банкнинг кафолати билан таъминланган тақдирда берилади.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига кредит бўйича муддати ўтказиб юборилган қарзларни қарздор корхонанинг Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкидаги ва бошқа вакил қилинган банклардаги счётларига тўлов  талабномалари бериш йўли билан ундириб олиш ҳуқуқини беради.


5. Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва бошқа вакил килинган банклар кредитни тўлаш муддати бошланишидан 30 кун олдин қарздор счетидаги энг кам кунлик қолдиқнинг кредиторнинг мажбуриятларига хизмат кўрсатиш бўйича барча тўловларни амалга ошириш учун етарли миқдорда бўлишини таъминлайди.


6. Чет эл валютасидаги кредитлар Молия вазирлиги томонидан кредит бўйича Қарзнинг тўланмаган қисмига чет эл  валютасида фоизлар ҳисобланган ҳолда одатдаги тижорат шартларида берилади.

Фоиз ставкалари кредит берилаётган  корхонанинг халқ хўжалиги учун аҳамиятига боғлиқ равишда белгиланади ва уларнинг миқдори кредит бериш пайтида амалда бўлган йиллик  либордан кам бўлмаслиги керак.

Фоиз ставкалари кредит битимида келишилган муайян   даврга белгиланади ва мана шу давр давомида амал килади, Кредит битими имзолангандан кейин берилган кредит қарздорнинг жорий валюта счётига юборилади.


7. Қарз олувчи корхона унга Республика валюта жамғармаси томонидан чет эл валютасида берилган кредитдан қатъий мақсадли фойдаланиши керак.



II. КРЕДИТЛАР БЕРИШ


8. Қарз олувчи кредит олиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига асосланган илтимоснома билан мурожаат қилади, Илтимосномада қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:


а) кредит олишнинг мансади, сўралаётган кредитнинг суммаси ва  муддати;

б) сўралаётган кредит ҳисобига сотиб олинадиган товарлар ва хизматлардан фойдаланишдан кўриладиган иқтисодий  самара;

в) чет эл валютасидаги кредитни тўлаш манбалари.

Қарз олувчи корхонанинг илтимосномасига қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:


а) кредитни таъминлаш кафолати (гаров шартномаси, юқори орган, суғурта компанияси, вакил қилинган банкнинг кафолати);

б) кредитдан фойдаланиш ва уни тўлаш, шунингдек кредит бўйича ҳисобланган фоизларни тўлаш муддатлари жадвали;

в) рақобат варақаси;

г) Ўзбеинстон Республикаси Молия  вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси ва Ташқи иқтисодий фаолият банкининг хулосалари.

Зарур  ҳолларда қарз олувчидан кредитдан  мақсадли фойдаланишга   уни   тўлашга ва импорт қилинаётган товарлар ва хизмат самарадорлигига   тегишли бўлган  қўшимча маълумотлар талаб  қилиниши  мумкин.


9. Кредит ажратиш  тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилингандан  кейии Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан қарз олувчи корхона ўртасида кредит бериш тартибини, ундан фойдаланишни,фоизларни ҳисоблаш ва қарз  олувчи корхонанинг қарзларини тўлаш шартларини тартибга солувчи кредит шартномаси (иловага мувофиқ имзоланади).

Кредит шартномаси: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги номидан - Вазир ёки унинг вакил қилинган ўринбосари томонилдан, қарз олувчи корхона номидан - қарз олувчи корхона раҳбари томонидан имзоланади.



III. КРЕДИТЛАРНИ ТЎЛАШ


10. Тўлов муддати бошланган кунда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тегишли банкка қарз олўвчи корхонанинг кредит бўйича  (асосий қарз ва фоизлар бўйича)  қарзларни унинг валюта счётига тўлаш тўғрисида тўлов талабномаси беради.


11. Валюта ва сўм счётларида зарур маблағлар бўлмаган тақдирда тўланмаган кредитлар муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун бироқ 30 кундан кўп эмас, берилган кредит бўйича колдиқ сўм - ва фоизларнинг 0,1 фоизи ҳисобидан пеня ҳисобланган ҳолда чет эл валютасидаги кредитлар бўйича муддати ўтказиб юборилган қарздорлик ҳисобига ўтказилади.

30 кунлик муддат тамом бўлгандан кейин, қарз олувчининг валюта счётида маблағлар етарли бўлмаган тақдирда, кредитор  қарзни қарз олувчинннг мол-мулкидан ундириб олиш  ҳуқуқига ёки олинган кредит бўйича тўлиқ ҳисоб-китоб қилиш учун етишмаётган маблағларнинг тегишли суммасини кафилнинг тегишли счётидан, валюта маблағларини сўзсиз ундириб олиш ҳуқуқига эга бўлади.



IV.КРЕДИТЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ВА

УЛАРНИ ТЎЛАШНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ


12. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги хизмат кўрсатувчи банклар билан биргаликда қарз олувчи корхоналар томонидан имзоланган кредит шартномалари шартлари бажарилиши, чет эл валютасида берилган кредитлардан   мақсадли   ва  ўз вақтида  фойдаланилиши, асосий қарзнинг  ўз вақтида ва тўлиқ тўланиши, ҳисобланган фоизларнинг тўланиши устидан назоратни амалга оширди.


13. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги  хизмат кўрсатувчи банклар билан биргаликда йилнинг ҳар чорагида чет эл валютасида берилган кредит ҳисобига сотиб олинган машина ва асбоб-ускуналарни фойдаланишга топширишнинг белгиланган муддатларига ва улардан фойдаланиш самарадорлигига қарз олувчи корхона томонидан риоя қилинаётганлигини назорат қилади, шу жумладан жойларда текширишлар ўтказади.


14. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги кредит шартномалари бўйича ўз мажбуриятларини бажармаган қарз олувчи корхоналарга нисбатан:

бундан кейин  кредит ажратишни тўхтатиб  қўйиш (кредит қисмларга бўлиб берилган тақдирда);

берилган кредитдан бундан кейин фойдаланишни тўхтатиб кўйиш;

берилган кредит бўйича қарздорликнинг бутун суммасини муддатидан олдин ундириб олиш  ҳуқуқига эгадир.


15. Қарз олувчи корхона чорагида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига Республика валюта жамғармасидан чет эл валютасида ажратилган   кредитларнинг сарф-харажатлари ва тузилган кредит шартномаси бўйича мажбуриятлар бажарилиши тўғрисида ҳисобот тақдим этади.


16. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги  берилган кредитнинг ўз вақтида қайтарилишини таъминлаш мақсадида қарздордан кредитни тўлаш учун валюта маблағлари жамланадиган алоҳида счёт очишни талаб қилиши мумкин.





Тартибга

ИЛОВА




_______-сон КРЕДИТ ШАРТНОМАСИ



Тошкент шаҳри                                         1994 йил "___"___________


Бундан кейин "Қарз берувчи" деб аталувчи Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги номидан

бир томондан

(Ф.И.О, лавозими )


ва бундан кейин "Қарз олувчи"нинг деб аталувчи

номидан

(номи)


(Ф.И.О, лавозими)

иккинчи томон бўлиб

га


(асос)


мувофиқ "Қарз олувчи"га  "Қарз берувчи"нинг мулкини гаровга қўйиш шарти

билан


муддатга


қарз




(рақам ва сўз билан)


бериш тўғрисида  ушбу шартномани  туздилар.


I. "Қарз берувчи"


1.1 "Қарз олувчи"га Республика валюта жамғрмаси ҳисобидан 2-иловага мувофиқ муддатларда тўланган ҳолда, илова қилинаётган гаров шартномасига (1-илова) мувофиқ мол-мулкни гаровга қўйиш шарти билан

қарз бериш

(рақам ва сўз билан)


1.2. Қарзни йилга libor +________________ фоиз ставкаси бўйича бериш;

"Қарз олувчи"дан берилган қарз суммаси қолдиғнинг 0,1 фоизи ҳамда муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун (аммо кўпи билан 30 кун) учун фоизлар бўйича муддати ўтказиб юборилган қарз бўйича пеня ундириш;


1.4. Гаров тўғрисидаги шартнома Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган вақтдан бошлаб 3 кун мобайнида

маблағларни


-сон счётига


(банкнинг номи)


ўтказиш йўли билан ______________________________________ миқдорида бир йўла кредит бериш мажбуриятини ўз зиммасига олади.


II. "Қарз олувчи":


2.1. Кредитдан белгиланган мақсадга мувофиқ _____________________ учун фойдаланиш;


2.2. Кредитдан фойдаланганлик учун "Қарз берувчи"га 1.2-бандга мувофиқ 'дастлаб муддатли қарзлар бўйича libor +..йиллик фоиз;

муддати ўтказиб юборилган қарзлар бўйича муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун қарз  суммасининг 0,1 фоизи ҳисобидан фоизлар тўлашни;

Кредитни ва ёзилган фоизларни 2-иловага мувофиқ ўз вактида тўлаш ва  қайтаришни таъминлаш;


2.4. Ушбу шартноманинг 3.1.- бандига мувофиқ "Қарз берувчи"га ўзининг


даги валюта

(банкнинг номи)


счётидан валюта маблағларини сўзсиз ундириб олиш  ҳуқуқини бериш;


2.5. Қарзлар тўлиқ тўлангунгача "Қарз олувчининг ҳисобидаги маблағлардан бошқа ташкилотлар ва корхоналарга қарзлар беришда фойдаланмаслик ҳамда бошқа Қарз берувчилар олдида "Қарз олувчи"нинг қарзларни тўлашга қодирлигини ёмонлаштириш ва "Қарз берувчи" олдидаги мажбуриятларнинг бажарилмаслигига олиб келиши мумкин бўлган мажбуриятларни ўз зиммасига олмаслик;


2.6. Тушадиган барча валюталарни фақат


да очилган ўз счётларига

(банкнинг номи)


ўтказиш мажбуриятини ўз зиммасига олади.


III. "Қарз берувчи" қуйидаги ҳуқуқларга эга:


3.1. "Қарз олувчи" ушбу шартноманииг 2.1. - 2.6. - бандларида назарда тутилган мажбуриятларни бузган тақдирда "Қарз берувчи" барча маблағларни, қарз олувчи билан келишмасдан, ўз фармойиши билан "Қарз олувчи"нинг жорий валюта счётидан ундириб олиш бўйича катъий ва қайтариб олинмайдигаи ҳуқуқга эгадир.


3.2. "Қарз олувчи" билан келишилган ҳолда, ушбу кредит шартномасининг 4.1-бандига мувофиқ, ўз фармойиши билан, кредит "Қарз олувчи"нинг ҳисобидаги маблағларнинг бўш қолдиқлар ҳисобидан муддатидан олдин тўлашни амалга ошириш хуқуқига эга.


3.3. Ушбу шартнонанинг 1.2.-бандида назарда  тутилгаи 30  кунлик муддат ўтгач,  "Қарз олувчи" жорий валюта счётида маблағ етишмаган тақдирда "Қарз берувчи" олинган кредит бўйича тўлиқ хисоб-китоб қилиш учун кредитни гаровнинг етишмаётган маблағлар суммасига мувофиқ қисми ҳисобидан ундириб олиш ҳуқуқига эга бўлади.


IV. "Қарз олувчи" қўйидаги ҳуқуқларга эгадир:


4.1. Асосий қарзни ва у бўйича фоизларни муддатидан олдин тўлаш.


V. Алоҳида шартлар:


5.1. Шартнома шартларини ўзгартириш ўни ўзайтириш ёки бекор қилиш томонлар ўртасидаги ёзма равишдаги қўшимча келишув бўйича амалга оширилади.


5.2. Томонлардан бирортаси мустақил  шахс сифатидаги ўз  фаолинтини тугатганда ёки унинг юридик низомида ўзгаришлар  бўлганда бошқа томон олдидаги ўз мажбуриятларини ўз фаолияти тўхтагунгача (ўзгартиришлар кучга киргунгача)  бажариши керак, ушбу мажбуриятларни бажириш тугатилган (ўзгартирилган) томоннинг ҳуқуқий вориси зиммасига тушадиган ҳоллар бундан мустасно.


VI.Бошқа шартлар:


6.1. Томонлар мазкур шартноманинг қатъий махфийлигини таъминлаш ва уни   ўзаро   келишувсиз   учиичи   томонга ошкор қилмаслик  мажбуриятини ўз зиммасига оладилар.


6.2. Ушбу шартномани бажариш билан боғлиқ бўлган низолар томонларнинг келишувига эришилмаган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси иқтисодий судда кўриб чиқилади.

6.3. Мазкур шартнома иккала томон  имзолаган  вақтдан бошлаб  кучга   киради   ва   "Қарз  олувчи" ўз зиммасига олган барча  мажбуриятларни тўлиқ бажарган вақтгача амалда бўлади.


6.4. Мазкур шартнома бир ҳил юридик кучга эга бўлаган ва ҳар қайси  томонда биттадан нусхаси сақланадиган  2 нусхада тузилади.


VII. Томонларнинг юридик манзиллари:


Қарз берувчи: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, 700078, Тошкент шаҳри, Мустақиллик майдони, 5

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкидаги валюта  счётига __________________________ МФО  172682116


"Қарз олувчи"


"Қарз берувчи"

номидан

"Қарз олувчи"

номидан

Шартномага

1- ИЛОВА



Гаров шартномаси



Тошкент шаҳри                                           199__ йил "__"________


Биз қуйида имзо чекувчилар, Низом асосида  иш кўрувчи Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (кейинги ўринларда "Вазирлик" деб' аталади)

номидан



(ФИО, лавозини)

бир томон ва Устав асосида иш кўрувчи корхона (кейинги ўринларда "Гаровда қўювчи" деб аталади)

номидан



(ФИО, лавозини)

иккинчи томон бўлиб  ушбу шартномани қуйидагилар ҳақида туздик:

________________даги ____сон кредит шартномаси бўйича

"Вазирлик" "Гаровга қўювчига

миқдор


(сумма рақамлар ва ёзув билан)


кредит берди


2. Юқорида кайд этилган кредит шартномаси ўз вақтида бажарилишининг таъминлаш учун "Гаровга қўювчи" "Вазирликка" қуйидагиларни гаров сифатида қўйди _________________________________________________________

_______________________________________________________________

_______________________________________________________________

миқдори, қиймати ва жойлашган урни кўрсатилган ҳолда мол-мулкининг рўйхати).


3. Гаровга қўйилган мол-мулкни томонлар __________________________ миқдорида баҳолайдилар.

(сумма рақамлар ва ёзув билан)


4. Гаровга қўйилган мол-мулк тўлиғича гаровга қўювчининг фойдаланишида қолади.


5. "Гаровга қўювчи" томонидан кредитни қайтариш бўйича мажбуриятлари бажарилмаган тақдирда "Вазирлик" "Гаров тўғрисида"ги  Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 19-моддасида белгиланган тартибда ундирувни гаровга қўйилган  мол-мулкка қаратиш   ҳуқуқига эга бўлади.


6. Мазкур шартномани тасдиқлаш ва рўйхатга оиш бўйича сарфхаражатлар  "Гаровга қўювчи " тўлайди.


7. Ушбу гаров шартномаси тасдиқланиши муносабати билан гаров

шартномасида  кўрсатилган


(корхонанинг номи)

га тегишли бўлган

(гаровга қўйилган мол-мулкнинг номи)

гаров шартномасининг амал қилиш тўхтатилгунга қадар бошқанинг ихтиёрига ўтказишга тақиқ солинади.


8. Шартнома бир хил юридик кучга эга бўлган олти нусхада тузилди, улардан бири нотариус ҳужжатлар йиғмажилдида қолади, уч нусхаси "Вазирликка", икки нусхаси "Гаровга қўювчи"га берилади.



Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги 700078

Тошкент шаҳри,

Мустақиллик майдони, 5

"Ўзмиллийбанк"даги

валюта счёти ________

МФО 172682116


Вазирлик номи                                  Гаровга қўювчи номидан





Шартномага

2- ИЛОВА



Кредитни  ва ҳисобланган фоизларни

қайтариш жадвали

Даврдаги

кунлар сони


Кредитни

тўлаш санаси


Кредит

суммаси


Кредитни

тўлаш

суммаси


Ҳисобланган

фоиз бўйича

сумма


Жами


A

B

C

D

E

F

Жами






-----------------------------------

Изоҳ ҳисобланган фоиз бўйича сумма қўйидаги формула бўйича ҳисоблаб чиқилади:

Е=

С х фоиз ставкаси х А

365 ёки 366