1999 йил 5 февралдаги 621-сонли "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тижорат банклари томонидан факторинг операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисида Низом"га 1-ўзгартириш (АВ томонидан 26.08.1999 й. 621-1-сон билан рўйхатга олинган Марказий банк томонидан 24.07.1999 й. 15-сон билан тасдиқланган)
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
26.08.1999 й.
N 621-1
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МАРКАЗИЙ БАНКИ ТОМОНИДАН
ТАСДИҚЛАНГАН
24.07.1999 й.
N 15
1999 йил 5 февралдаги 621-сонли "Ўзбекистон
Республикаси ҳудудида тижорат банклари томонидан
факторинг операцияларини амалга ошириш
тартиби тўғрисида низом"га 1-ўзгартириш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 19 июлдаги ПФ-2340-сонли Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 июлдаги 347-сон қарорига мувофиқ Марказий банкнинг 1998 йил 26 декабрдаги 326-сонли ва Адлия вазирлиги томонидан 1999 йил 5 февралда 621 рақам билан Давлат рўйхатига олинган "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тижорат банклари томонидан факторинг операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисида низом"га қуйидаги ўзгартириш киритилади:
1. Низомнинг 1.5 бандидаги "60 секунд" сўзлари "90 кундан" сўзлари билан алмаштирилади.
Марказий банк раиси ўринбосари А.Қ. Қодиров