Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсатининг 28.11.1992 й. 713-XII-сон "Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Уставини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ КЕНГАШИ РАЁСАТИНИНГ
ҚАРОРИ
28.11.1992 й.
N 713-XII
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МАРКАЗИЙ БАНКИНИНГ УСТАВИНИ
ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Раёсати ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 2 июлда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги Қонунига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонунига мувофиқ ҳолда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Устави тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси
Олий Кенгашининг Раиси Ш. Йўлдошев
"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Ахборотномаси", 1993 й., N 2, 112-модда