Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

ЎзССР Президентининг 23.01.1991 й. ПФ-137-сон "СССР Давлат банкининг 1961 йил намунасидаги 50 ва 100 сўмлик пулларни алмаштириш муддатини узайтириш тўғрисида"ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН СОВЕТ

СОЦИАЛИСТИК РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

23.01.1991 й.

N ПФ-137

СССР ДАВЛАТ БАНКИНИНГ

1961 ЙИЛ НАМУНАСИДАГИ 50 ВА

100 СЎМЛИК ПУЛЛАРНИ АЛМАШТИРИШ

МУДДАТИНИ УЗАЙТИРИШ ТЎҒРИСИДА


1. Фуқароларнинг СССР Вазирлар Кабинетининг 1991 йил 22 январида қабул қилинган қарорининг амал қилиш муддатини узайтириш масалалари юзасидан кўп сонли мурожаатларини инобатга олиб, минтақа ва республикадаги пул муомаласининг ўзига хос жиҳатларини назарда тутиб, Иттифоқ органлари билан келишган ҳолда СССР Давлат банкининг 1961 йил намунасидаги 50 ва 100 сўмлик пулларни алмаштириш қуйидаги муҳлатгача чўзилсин:

- барча давлат, кооператив, жамоат корхоналари ва ташкилотлари учун 1991 йил 24 январь соат 13.00 га қадар;

- фуқаролар учун 1 февралга қадар;

- шунга мувофиқ комиссияларнинг ишлаш муддати 1991 йил 10 февралига қадар узайтирилсин.


2. Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш республика комиссияси зиммасига юклатилсин.

Ўзбекистон Совет Социалистик

Республикасининг Президенти                                              И. Каримов

"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси", 1991 й., 3-сон, 40-модда