Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Марказий банк Бошқарувининг 23.10.2010 й. 34/14-сон "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банкларининг чоп этиладиган йиллик молиявий ҳисоботларига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 08.11.2010 й. 1419-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

08.11.2010 й.

N 1419-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

23.10.2010 й.

N 34/14


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси Марказий

банки томонидан тижорат банкларининг чоп

этиладиган йиллик молиявий ҳисоботларига

қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга

ўзгартиришлар киритиш ҳақида


(2010 йил 18 ноябрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, 12-сон, 247-модда), "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 5-6-сон, 54-модда) ва "Баҳолаш фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 йил, 37-сон, 315-модда) қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви томонидан 2004 йил 2 октябрдаги 21/1-сонли қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банкларининг чоп этиладиган йиллик молиявий ҳисоботларига қўйиладиган талаблар тўғрисида"ги низомга (рўйхат рақами 1419, 2004 йил 25 октябрь) иловага* мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Марказий банк раиси                                                       Ф. Муллажонов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 44-45-сон, 411-модда.