Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ички ишлар вазирлиги 11-сон, Марказий банки Бошқарувининг 21/8-сон "Ўзбекистон Республикаси банк муассасаларини ички ишлар идоралари ҳузуридаги қўриқлаш милиция бўлинмалари томонидан қўриқлаш тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги 05.06.2010 й. Қарори (АВ томонидан 31.07.2010 й. 629-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

31.07.2010 й.

N 629-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ

05.06.2010 й.

N 11


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

05.06.2010 й.

N 21/8


ҚАРОРИ



"Ўзбекистон Республикаси банк муассасаларини

ички ишлар идоралари ҳузуридаги қўриқлаш

милиция бўлинмалари томонидан қўриқлаш

тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш

ҳақида"ги буйруқни ўз кучини йўқотган

деб ҳисоблаш тўғрисида


(2010 йил 10 августдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 5-6-сон, 54-модда) қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 25 октябрдаги 270-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат қарорлари тўплами, 1991 й., 10-сон, 36-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳақидаги низомга асосан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Марказий банк Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Марказий банк Бошқарувининг 1999 йил 26 январдаги 19/436-сонли "Ўзбекистон Республикаси банк муассасаларини ички ишлар идоралари ҳузуридаги қўриқлаш милиция бўлинмалари томонидан қўриқлаш тўғрисида йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 629, 1999 йил 11 февраль) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Ички ишлар вазири                                                        Б. Матлюбов



Марказий банк раиси                                                    Ф. Муллажонов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 31-сон, 264-модда.