Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Марказий банк Бошқарувининг 03.05.2008 й. 11/2-сон "Тошуйжойжамғармабанк томонидан номи ёзилган уй-жой облигацияларига хизмат кўрсатишда воситачилик ҳақини ундириш тартиби тўғрисидаги низомни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 10.06.2008 й. 289-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

10.06.2008 й.

N 289-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

03.05.2008 й.

N 11/2


ҚАРОРИ



Тошуйжойжамғармабанк томонидан номи

ёзилган уй-жой облигацияларига хизмат кўрсатишда

воситачилик ҳақини ундириш тартиби тўғрисидаги

низомни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида


(2008 йил 20 июндан кучга киради)



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида" ва "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида" қонунлари асосида Марказий банк Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Тошуйжойжамғармабанкнинг бошқаруви томонидан 1996 йил 17 июнда 23-рақам билан тасдиқланган "Тошуйжойжамғармабанк номи ёзилган уй-жой облигацияларга хизмат кўрсатишда воситачилик ҳақини ундириш тартиби тўғрисида Низом" (рўйхат рақами 289, 1996 йил 11 декабрь) ўз кучини йўқотган деб топилсин.


2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Марказий банк Раиси                                                         Ф. Муллажонов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 24-25-сон, 232-модда.