Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Марказий банк Бошқарувининг 13/14-сон, Молия вазирлигининг 60-сон "Уй-жойларни Ўзбекистон давлат акциядорлик уй-жой жамғарма банки "Ўзуйжойжамғармабанк" муассасалари орқали сотиб олиш тартиби тўғрисидаги Низом ва унга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳақида"ги 11.06.2005 й. Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

11.06.2005 й.

N 13/14

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

11.06.2005 й.

N 60


ҚАРОРИ




Уй-жойларни Ўзбекистон давлат акциядорлик

уй-жой жамғарма банки "Ўзуйжойжамғармабанк"

муассасалари орқали сотиб олиш тартиби тўғрисидаги

Низом ва унга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни

ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳақида


(2005 йил 6 июлда 101-мҳ-сон билан давлат реестридан чиқарилди)



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 31 майдаги 138-сонли "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 22 июлдаги 366-сонли "Уй-жой қурилиши давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ўз кучини йўқотганлиги муносабати билан ҚАРОР ҚИЛАМИЗ:


1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Молия вазирлиги ва "Ўзуйжойжамғармабанк" Бошқаруви томонидан 1998 йил 1 июлда 77-В-сон, 1998 йил 11 июнда 34-сон ва 1998 йил 20 февралда 16/1-сон билан тасдиқланган "Уй-жойларни Ўзбекистон давлат акциядорлик уй-жой жамғарма банки "Ўзуйжойжамғармабанк" муассасалари орқали сотиб олиш тартиби тўғрисида"ги низом (1998 йил 23 сентябрь, рўйхат рақами 492).

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Молия вазирлигининг "Уй-жойларни Ўзбекистон давлат акциядорлик уй-жой жамғарма банки "Ўзуйжойжамғармабанк" муассасалари орқали сотиб олиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги 2002 йил 22 ноябрдаги 77-В, 135-сонли қарори (2002 йил 2 декабрь, рўйхат рақами 492-1).


2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига "Уй-жойларни Ўзбекистон давлат акциядорлик уй-жой жамғарма банки "Ўзуйжойжамғармабанк" муассасалари орқали сотиб олиш тартиби тўғрисида"ги низомни (1998 йил 23 сентябрь, рўйхат рақами 492) ва унга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни (2002 йил 2 декабрь, рўйхат рақами 492-1) Давлат реестридан чиқариш учун тақдим этилсин.



Марказий банк Бошқаруви раиси                     Ф. Муллажонов



Молия вазири                                                     С. Раҳимов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 27-сон, 198-модда.