Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Фойда ва зарарлар тўғрисида жамланма ҳисобот (АВ томонидан 25.10.2004 й.да 1419-сон билан рўйхатга олинган Низомга 2-илова)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2004 йил 25 октябрда

1419-сон билан рўйхатга

олинган низомга

2-ИЛОВА



Мазкур Илова рус тилида тасдиқланган.

Ўзбек тилига "Норма Хамкор" экспертлари

томонидан ўгирилган ва ахборот тусига эга.

Ноаниқликлар келиб чиқишида ҳужжатнинг

асл нусхасига қаралиши тавсия этилади.



___ ва ___ йил 31 декабрда тугайдиган йиллар учун ________ банкнинг

ФОЙДА ВА ЗАРАРЛАР ТЎҒРИСИДА

ЖАМЛАНМА ҲИСОБОТИ

Банк рўйхатга олинган рақам ________________________________



(минг сўмда)


Т/р

  

Моддалар

Изоҳ

Жорий

йил

Ўтган

йил


       

Фоизли даромад





011

   Кредитлар бўйича фоизли даромадлар





012

   ЎзР МБ ва бошқа банклардаги ҳисобварақлар бўйича фоизли даромадлар





013

   Олди-сотди қимматли қоғозлар бўйича фоизли даромад

- савдога мўлжалланган





014

   Олди-сотди қимматли қоғозлар бўйича фоизли даромад

- савдога мўлжалланмаган





015

   Сотишга мўлжалланган мавжуд инвестициялар бўйича фоизли даромад





016

   Сўндирилгунча сақлаб туриладиган инвестициялар фоизли даромад





017

   РЕПО тескари битимлар бўйича фоизли даромад





018

   Молиявий ижара бўйича фоизли даромад





019

   Бошқа фоизли даромадлар





020

Жами: фоизли даромадлар






       

Фоизли харажатлар


         

    



031

Талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлар бўйича фоизли харажатлар





032

Жамғарма депозитлар бўйича фоизли харажатлар





033

Муддатли депозитлар бўйича фоизли харажатлар





034

Депозит сертификатлари бўйича бўйича фоизли харажатлар





035

Ҳукуматга тегишли ҳисобварақлари бўйича фоизли харажатлар





036

ЎзР МБга тўланиши лозим бўлган ҳисобварақлар бўйича фоизли харажатлар





037

Бошқа банкларга тўланиши лозим бўлган ҳисобварақлар бўйича фоизли харажатлар





038

Бошқа қарз маблағлари бўйича фоизли харажатлар





039

Сотиб олинган қарз қимматли қоғозлари бўйича фоизли харажатлар





040

РЕПО битимлари бўйича фоизли харажатлар





041

Бошқа фоизли харажатлар





050

Жами: фоизли харажатлар





060

Соф фоизли даромад





070

Кредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захирасини баҳолаш





080

Резервни баҳолаш чиқарилгандан сўнг қоладиган соф фоизли даромад






Фоизсиз даромад





091

Хизматлар ва воситачилик учун олинган даромадлар





092

(Хизматлар ва воситачилик учун тўланган харажатлар)





093

Савдо операцияларидан олинган фойда (зарар)





094

Валюта операцияларидан олинган фойда (зарар)





095

Дивидендлар кўринишидаги даромад





096

Инвестициялардан олинган фойда (зарар)





097

Қарам хўжалик жамиятлари ва қўшма корхоналар фойдаси (зарари)





098

Соф пул моддалари бўйича фойда (зарар)





099

Бошқа операцион даромадлар





100

Жами: фоизсиз даромад






          

Операцион харажатлар





111

Ходимларнинг иш ҳақи ва улар учун қилинган бошқа харажатлар





112

Ижара ва таъминот харажатлари





113

Транспорт ва хизмат сафари харажатлари





114

Маъмурий харажатлар





115

Асосий воситаларнинг эскириши





116

Амортизация - Номоддий активлар





117

Суғурта, солиқ ва бошқа харажатлар





118

Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захирасини баҳолаш





119

Бошқа операцион харажатлар





120

Жами: операцион харажатлар





130

Даромад (фойда) солиғи тўлангунга қадар соф фойда (зарар)





140

Даромад (фойда) солиғини баҳолаш





150

Соф фойда





160

Акцияга тўғри келадиган таянч фойда





170

Акцияга ажратилган фойда





     

       

Банк бошқаруви раиси

        


      



Ф.И.О.


имзо


Бош бухгалтер

            


      



Ф.И.О                  М.Ў.


имзо


       

    




"Фойда ва зарарлар тўғрисида жамланма ҳисобот"

моддаларини тўлдириш бўйича

КЎРСАТМАЛАР


1. Фоизли даромад


1) 011-сатр "Кредитлар бўйича фоизли даромадлар" бўйича ЎзР МБ ва бошқа банкларга берилган кредитлардан ташқари барча турдаги берилган кредитлар бўйича фоизли даромадларнинг умумий суммаси, кредитлар бўйича реал фоиз даромадининг ажралмас қисми ҳисобланган воситачилик ҳақи ҳисобга олинган ҳолда акс эттирилиши лозим.


2) 012-сатр "ЎзР МБ ва бошқа банклардаги ҳисобварақлар бўйича фоизли даромадлар" бўйича ЎзР МБ ва бошқа банклардан олинадиган ҳисобварақлар бўйича, жумладан ЎзР МБ ва бошқа банкларга берилган кредитлар бўйича ҳисобланган фоизли даромадларнинг умумий суммаси акс эттирилиши лозим.


3) 013-сатр "Олди-сотди қимматли қоғозлар бўйича фоизли даромад" бўйича савдога мўлжалланган қимматли қоғозлар бўйича ҳисобланган фоизли даромадлар акс эттирилиши лозим, шунингдек савдога мўлжалланмаган олди-сотди қимматли қоғозлар бўйича ҳисобланган фоизли даромадлар 014-сатр бўйича акс эттирилиши лозим.


4) 015-сатр "Сотишга мўлжалланган мавжуд инвестициялар бўйича фоизли даромад" ва 016-сатр "Сўндирилгунча сақлаб туриладиган инвестициялар фоизли даромад" бўйича сўндирилгунча сақлаб туриладиган инвестициялар ҳамда сотишга мўлжалланган мавжуд инвестициялар бўйича фоизли даромадлар суммаси акс эттирилиши лозим.


5) 017-сатр "РЕПО тескари битимлар бўйича фоизли даромад" бўйича РЕПО битимлари бўйича сотиб олинган қимматли қоғозлар бўйича ҳисобланган фоизли даромад акс эттирилиши лозим.


6) 018-сатр "Молиявий ижара бўйича фоизли даромад" бўйича берилган молиявий ижара бўйича ҳисобланган фоизли даромад акс эттирилиши лозим.


7) 019-сатр "Бошқа фоизли даромадлар" бўйича активлар бўйича ҳисобланган, юқорида келтирилган даромадлар моддаларига киритилмаган барча бошқа фоизли даромадлар суммаси акс эттирилиши лозим.


8) 020-сатр "Жами: фоизли даромадлар" бўйича 011 дан 019 гача бўлган сатрларнинг умумий йиғиндиси акс эттирилиши лозим.



2. Фоизли харажат


1) Фоизли харажат 031 дан 040 гача бўлган сатрларда кўрсатилган мезонлар бўйича акс эттирилиши лозим.


2) 041-сатр "Бошқа фоизли харажатлар" бўйича 031 дан 040 гача бўлган сатрларга киритилмаган, ҳисобланган фоизли харажатлар суммаси акс эттирилиши лозим.


3) 050-сатр "Жами: фоизли харажатлар" бўйича 031 дан 041 гача бўлган сатрларнинг умумий йиғиндиси акс эттирилиши лозим.


4) 060-сатр "Соф фоизли даромад" бўйича 020 ва 050-сатрлар суммалари ўртасидаги фарқ суммаси акс эттирилиши лозим.


5) 070-сатр "Кредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захирасини баҳолаш" бўйича кредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захирасини баҳолаш умумий суммаси акс эттирилиши лозим.


6) 080-сатр "Резервни баҳолаш чиқарилгандан сўнг қоладиган соф фоизли даромад" бўйича 060 ва 070-сатрлар суммалари ўртасидаги фарқ суммаси акс эттирилиши лозим.



3. Фоизсиз даромад


1) 091-сатр "Хизматлар ва воситачилик учун олинган даромадлар" бўйича ЎзР МБ ва бошқа банкларга кўрсатилган хизматлар учун, аккредитивлар ва акцептлар бўйича, овердрафт бўйича кўрсатилган хизматлардан воситачилик ҳақи ва тўловлар кўринишида ҳисобланган даромадлар, реал фоиз даромадининг ажралмас қисми ҳисобланмаган кредитлар бўйича воситачилик даромадлари, кредит мажбуриятлари бўйича, менежмент бўйича, маҳаллий ва хорижий тўловлар бўйича, инкассо операциялари бўйича кўрсатилган хизматлардан даромадлар ва воситачилик ва хизматлар учун тўловлар кўринишида бошқа даромадлар акс эттирилиши лозим.


2) 092-сатр "Хизматлар ва воситачилик учун тўланган харажатлар" бўйича ЎзР МБ, бошқа банкларнинг хизматлари учун воситачилик ҳақи ва тўловлар кўринишидаги харажатлар, воситачилик ҳақи ва хизматлар учун тўловларни тўлаш бўйича, аккредитивлар ва акцептлар бўйича, овердрафт бўйича кўрсатилган хизматлардан харажатлар, ссуда мажбуриятлари бўйича, менежмент бўйича, маҳаллий ва хорижий тўловлар бўйича, инкассо операциялари бўйича кўрсатилган хизматлардан харажатлар ва воситачилик ва хизматлар учун тўловлар кўринишида бошқа харажатлар акс эттирилиши лозим.


3) 097-сатр "Қарам хўжалик жамиятлари ва қўшма корхоналар фойдаси (зарари)" бўйича қарам хўжалик жамиятлари ва қўшма корхоналар инвестицияларининг сотилиши ёки чиқиб кетиши натижасида олинган фойда, шунингдек қарам хўжалик жамиятлари ва қўшма корхоналар соф фойдаси (зарари)даги банкнинг улуши акс эттирилиши лозим.


4) 098-сатр "Соф пул моддалари бўйича фойда (зарар)" бўйича инфляция таъсирини ҳисобга олиш учун ҳисобот моддаларини қайта ҳисоблаш натижаси акс эттирилади.


5) 099-сатр "Бошқа операцион даромадлар" бўйича 091 дан 098 гача бўлган моддаларга киритилмаган бошқа операцион даромадлар суммаси акс эттирилиши лозим.


6) 100-сатр "Жами фоизсиз даромад" бўйича 091 дан 099 гача суммаларнинг умумий йиғиндиси акс эттирилиши лозим.



4. Операцион харажатлар


1) 111-сатр "Ходимларнинг иш ҳақи ва улар учун қилинган бошқа харажатлар" бўйича иш ҳақи, молия йили якунлари бўйича мукофотлар тўлаш бўйича ходимларга қилинган харажатлар, ходимларга нафақалар, асосий раҳбар ходимлар иш ҳақи, тиббий, стоматологик хизматлар учун ва шифахонада даволаш харажатлари, ижтимоий суғурта, ижтимоий ҳимоя, банкнинг бандлик жамғармаси ва бошқа тегишли жамғармаларга бадаллари ва ходимларга қилинган бошқа харажатлар суммаси акс эттирилиши лозим.


2) 112-сатр "Ижара ва таъминот харажатлари" бўйича банкнинг ижара, сув, электр энергияси ва иситиш тармоқлари, таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш, хавфсизликни таъминлашга сарфлаган харажатлари суммаси акс эттирилиши лозим.


3) 113-сатр "Транспорт ва хизмат сафари харажатлари" бўйича банкнинг хизмат сафари харажатлари, кўчириш, юклар ва ёнилғини ташиш харажатлари суммаси акс эттирилиши лозим.


4) 114-сатр "Маъмурий харажатлар" бўйича реклама, девонхона буюмлари харажатлари, почта, телефон ва факс бўйича харажатлар, ҳужжат маркалари, даврий нашрлар, китоблар, газеталар учун харажатлар акс эттирилиши лозим.


5) 117-сатр "Суғурта, солиқ ва бошқа тўловлар" бўйича юридик ва аудиторлик хизматлари харажатлари, маслаҳатчилар хизмати учун тўловлар, суғурта харажатлари, солиқ (фойда солиғидан ташқари) ва лицензиялар, жарималар, суд жараёни/активларни сотиб олиш билан боғлиқ бўлган харажатлар акс эттирилиши лозим.


6) 118-сатр "Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захирасини баҳолаш" бўйича 070-сатр "Кредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захирасини баҳолаш"га киритилган суммалардан ташқари кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш бўйича барча захиралар суммаси киритилиши лозим.


7) 119-сатр "Бошқа операцион харажатлар" бўйича 111 дан 118 гача бўлган сатрларга киритилмаган операцион харажатлар суммаси акс эттирилиши лозим.


8) 120-сатр "Жами: операцион харажатлар" бўйича 111 дан 119 гача бўлган сатрлар суммасининг умумий йиғиндиси кўрсатилади.


9) 130-сатр "Даромад (фойда) солиғи тўлангунга қадар соф фойда (зарар)" бўйича 080 ва 100 - сатрлар суммаларидан 120-сатр чегирилгандан кейинги натижа акс эттирилиши лозим.


10) 150-сатр "Соф фойда" бўйича 130 ва 140 - сатрлар суммалари ўртасидаги фарқ акс эттирилиши лозим.



5. Акцияга тўғри келадиган фойда


1) 160-сатр "Акцияга тўғри келадиган таянч фойда" ва 170-сатр "Акцияга ажратилган фойда" қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилади ва акс эттирилади.



6. Тугатилаётган фаолият


1) Агар банк бирор-бир фаолиятни тугатган бўлса, унда тугатилаётган фаолиятдан кўрилган солиқ солингандан кейинги фойда ёки зарарлар ва сотиш харажатлари чегирилган ҳолда ҳаққоний қийматга қадар қайта баҳолашда ёки активларнинг чиқиб кетишида ёхуд тугатилаётган фаолиятни ташкил этувчи гуруҳлар чиқиб кетишида эътироф этилган солиқ солингандан кейинги фойда ёки зарарларнинг умумий суммасидан ташкил топган ягона миқдорни акс эттириш учун қуйидаги тарзда қўшимча сатр қўшилиши лозим:


155

Тугатилаётган фаолиятдан кўрилган соф фойда (зарар)


    


7. Озчилик улуши


1) Агар банкнинг унга 100 фоиздан кам қисми тегишли бўлган шуъба хўжалик уюшмаси мавжуд бўлса, унда қуйидаги тарзда иккита сатр қўшилиши керак:

180

Бош банкка тегишли соф фойда


190

Озчилик улушига тегишли соф фойда