Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирлигининг 98-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2002-68-сон "Ўзбекистон темир йўллари" ДАТЙК корхоналари ҳисоб рақамларидан тўловларни амалга ошириш тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги 19.08.2002 й. Қарори (АВ томонидан 22.08.2002 й. 1088-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

22.08.2002 й.

N 1088-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

19.08.2002 й.

N 98


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

19.08.2002 й.

N 2002-68


ҚАРОРИ



"Ўзбекистон темир йўллари" ДАТЙК корхоналари

ҳисоб рақамларидан тўловларни амалга ошириш

тўғрисидаги низомга ўзгартириш

киритиш тўғрисида


(2002 йил 1 сентябрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида нақд хорижий валюта муомаласини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2002 йил 27 июндаги ПФ-3099-сон Фармонини ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2002 йил 28 июндаги 235-сон қарорини бажариш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 124-сон ва Давлат солиқ қўмитасининг 2001-72-5-сон 2001 йил 9 ноябрдаги қарори (27.11.01 й. даги дав.рўй. 1088-сон) тасдиқлаган "Ўзбекистон темир йўллари" ДАТЙК корхоналари ҳисоб рақамларидан тўловларни амалга ошириш тўғрисидаги Низомнинг 12-банди чиқариб ташлансин.


2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан эътиборан 10 кун ўтгандан сўнг кучга киради.

Молия вазири

М.Б. Нурмуратов

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Сайфиддинов

"Ўзбекистон темир йўллари"

ДАТЙК бошқаруви раиси

Р.Қ. Зохидов