Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Марказий банк Бошқарувининг 22.11.2014 й. 41/1-сон “Умумий фойдаланишдаги телекоммуникация тармоқларини қўллаган ҳолда тўлов тизимларини ташкил қилиш қоидаларининг 3-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги Қарори (АВ томонидан 02.12.2014 й. 1767-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

02.12.2014 й.

N 1767-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

22.11.2014 й.

N 41/1


ҚАРОРИ



Умумий фойдаланишдаги телекоммуникация

тармоқларини қўллаган ҳолда тўлов тизимларини

ташкил қилиш қоидаларининг 3-бандига ўзгартириш

киритиш тўғрисида


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги ва "Электрон тўловлар тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2008 йил 2 январдаги 1/4-сонли қарори (рўйхат рақами 1767, 2008 йил 13 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 6-7-сон, 33-модда) билан тасдиқланган Умумий фойдаланишдаги телекоммуникация тармоқларини қўллаган ҳолда тўлов тизимларини ташкил қилиш қоидаларининг 3-банди биринчи хатбошисидаги "Банкларни рўйхатга олиш ва уларга лицензия бериш тартиби тўғрисида"ги низомга (1999 йил 11 февраль, рўйхат рақами 630)" деган сўзлар "Банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2014, 2009 йил 8 октябрь)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати билан келишилган.


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                                          Ф. Муллажонов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 9 декабрь, 49-сон, 584-модда