Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Марказий банк Бошқарувининг 13.11.2010 й. 37/2-сон "Ўзбекистон Республикаси банкларида электрон архив ишларини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 09.12.2010 й. 1685-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

09.12.2010 й.

N 1685-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

13.11.2010 й.

N 37/2


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси банкларида

электрон архив ишларини юритиш тартиби

тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар

киритиш ҳақида


(2010 йил 19 декабрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Архив иши тўғрисида"ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 24-25-сон, 192-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2007 йил 14 апрелдаги 11/3-сон қарори (рўйхат рақами 1685, 2007 йил 2 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 23-сон, 243-модда) билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси банкларида электрон архив ишларини юритиш тартиби тўғрисида"ги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Марказий банк раиси                                                         Ф. Муллажонов






Қарорга

ИЛОВА



"Ўзбекистон Республикаси банкларида электрон

архив ишларини юритиш тартиби тўғрисида"ги

йўриқномага киритилаётган ўзгартиришлар


1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 5-6-сон, 54-модда), "Архив иши тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 24-25-сон, 192-модда), "Ахборотлаштириш тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 6-сон, 67-модда), "Электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базаларининг ҳуқуқий ҳимояси тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ахборотномаси, 1994 й., 5-сон, 136-модда), "Банк сири тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 19-сон, 174-модда), "Электрон тўловлар тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2005 й., 51-сон, 373-модда), "Автоматлаштирилган банк тизимида ахборотни муҳофаза қилиш тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2006 й., 14-сон, 112-модда) ва "Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 20-сон, 230-модда) қонунларига мувофиқ тижорат банкларида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Ахборотлаштириш Бош марказида (кейинги ўринларда АБМ деб юритилади) электрон архив ишларини юритиш, архив ҳужжатларини сақлаш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.".


2. 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Тижорат банкларида қуйидаги электрон маълумотлар архивга олиниши лозим:

Электрон тўлов маълумотларининг базалари мавжуд бўлган Бош банкларда (филиалларда):

а) банк амалиёти куни электрон маълумотларининг тўлиқ базаси;

б) муддати тугаган шифрлаш ва электрон рақамли имзо калитлари;

в) банк амалиёт куни дастурлари ва бошқа алоҳида фойдаланилаётган дастурлар мажмуаси;

г) электрон тўлов ҳужжатларини қабул қилиш-узатиш жараёни бўйича электрон журнал-баённомалари;

д) электрон почта орқали қабул қилинган ва узатилган барча ҳужжатлар;

е) банк филиаллари томонидан шифрланган ва шифрланмаган кўринишдаги барча кирувчи ва чиқувчи электрон тўлов ҳужжатлари;

ж) тижорат банкларининг кредит ва бошқа банк операциялари борасидаги маълумотлари.

Тижорат банкларининг бошқарув тизимига оид маълумотлари ҳам электрон архивга олиниши шарт.

Электрон тўлов маълумотларининг базалари мавжуд бўлмаган банк филиалларида:

а) муддати тугаган шифрлаш ва электрон рақамли имзо калитлари;

б) банк амалиёт куни дастурлари ва бошқа алоҳида фойдаланилаётган дастурлар мажмуаси;

в) электрон тўлов ҳужжатларини қабул қилиш-узатиш жараёни бўйича электрон журнал-баённомалари;

г) банк филиаллари томонидан шифрланган ва шифрланмаган кўринишдаги барча кирувчи ва чиқувчи электрон тўлов ҳужжатлари;

д) электрон почта орқали қабул қилинган ва узатилган барча ҳужжатлар.".


3. Низомнинг 9, 12, 14 ва 18-бандларидан "Электрон тўлов маълумотларининг базалари жойлашган" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


4. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Ўзархив" Агентлиги билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 49-сон, 465-модда.