Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 20.11.1992 й. 548-сон "1992 йилги Ўзбекистон Республика 12 фоизли ички ютуқли заём облигацияларини сотиш бўйича функцияларни Ўзбекистон жамғармалар банкига бериш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.11.1992 й.

N 548




1992 ЙИЛГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКА

12 ФОИЗЛИ ИЧКИ ЮТУҚЛИ ЗАЁМ

ОБЛИГАЦИЯЛАРИНИ СОТИШ БЎЙИЧА

ФУНКЦИЯЛАРНИ ЎЗБЕКИСТОН

ЖАМҒАРМАЛАР БАНКИГА

БЕРИШ ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1992 йилги Ўзбекистон республика 12 фоизли заём облигациялари бўйича ҳисоб-китобларни, ушбу заёмнинг депозитлари билан ишлашни тартибга солиш мақсадида, шунингдек, барча корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг ҳамма касса хизматини 1992 йил 1 октябрдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бўлимларига берилганлиги муносабати билан "Ўзсаноатқурилишбанк" ва "Ўздеҳқончиликсаноатбанк" 1992 йилги Ўзбекистон республика 12 фоизли ички ютуқли заём облигацияларини аҳолига сотиш бўйича вазифаларини Ўзбекистон жамғармалар банкига берилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                     А. Муталов