Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Марказий банк Бошқарувининг 334-В-сон, Молия вазирлигининг 24-сон, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 8-қ/қ-сон "Тижорат банклари томонидан Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларига чорвачиликни ривожлантириш учун имтиёзли мақсадли микрокредитлар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришлар ва қўшимчани ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги 17.03.2015 й. Қарори (АВ томонидан 20.03.2015 й. 1567-2-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

20.03.2015 й.

N 1567-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

17.03.2015 й.

N 334-В

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

17.03.2015 й.

N 24


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

17.03.2015 й.

N 8-қ/қ


ҚАРОРИ



"Тижорат банклари томонидан Иш билан таъминлашга

кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан

шахсий ёрдамчи ва де??он хўжаликларига чорвачиликни

ривожлантириш учун имтиёзли мақсадли микрокредитлар

бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги

қарор, шунингдек унга ўзгартиришлар ва қўшимчани

ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги ва "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2006 йил 14 апрелдаги 275-В, 41 ва 113-сонли "Тижорат банклари томонидан Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан шахсий ёрдамчи ва де??он хўжаликларига чорвачиликни ривожлантириш учун имтиёзли мақсадли микрокредитлар бериш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1567, 2006 йил 2 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 18-сон, 156-модда);

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2012 йил 28 апрелдаги 13/3, 41 ва 20-К-сонли "Тижорат банклари томонидан Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан шахсий ёрдамчи ва де??он хўжаликларига чорвачиликни ривожлантириш учун имтиёзли мақсадли микрокредитлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1567-1, 2012 йил 21 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 21-сон, 235-модда).


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Марказий банк раиси

Ф. Муллажонов

Молия вазири

Р. Азимов

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий

муҳофаза қилиш вазири

А. Абдуҳакимов

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 23 март, 11-сон, 133-модда