Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Марказий банк Бошқарувининг 321-В-3-сон, Молия вазирлигининг 58-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2015-24-сон “Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 1-иловасига ўзгартириш киритиш ҳақида”ги 26.06.2015 й. Қарори (АВ томонидан 29.06.2015 й. 2342-3-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

29.06.2015 й.

N 2342-3

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

26.06.2015 й.

N 321-В-3


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

26.06.2015 й.

N 58


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

26.06.2015 й.

N 2015-24


ҚАРОРИ



Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк

ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан

чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг

1-иловасига ўзгартириш киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 12 декабрдаги 35/4, 82 ва 2011-41-сонли қарори (рўйхат рақами 2342, 2012 йил 15 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 11-сон, 127-модда) билан тасдиқланган Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги Йўриқноманинг 1-иловаси 15-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"15. Мақсадли маблағлар тақсимоти бўйича алоҳида тартибларда иштирок этадиган "Ўзбекнефтегаз" МХК, "Ўздонмаҳсулот" АК, "Ўзбекистон темир йўллари" ДАТК таркибидаги ташкилотларга "Ўзбекнефтегаз" МХК корхоналари ва ташкилотлари ҳисобварақларидан тўловларни амалга ошириш ва уларга "Ўзкоммунхизмат" агентлигининг ҳудудий газ таъминоти корхоналаридан тушадиган тўловлари тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 1441, 2005 йил 14 январь), "Ўзбекистон темир йўллари" ДАТК корхоналари ҳисоб рақамларидан тўловларни амалга ошириш тўғрисида низомга (рўйхат рақами 1088, 2001 йил 27 ноябрь), Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси маблағлари ҳисобига топширилган ғалла ва шоли учун якуний ҳисоб-китоблар қилишда тўловларни амалга ошириш тартибига (рўйхат рақами 657, 1999 йил 1 март) мувофиқ очилган ҳисобварақлар (асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағидан ташқари).".


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Марказий банк раиси

Ф. Муллажонов

Молия вазири

Р. Азимов

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Парпиев

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 6 июль, 26-сон, 345-модда