Марказий банк Бошқарувининг 13.06.2015 й. 14/3-сон "Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 06.07.2015 й. 2693-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
06.07.2015 й.
N 2693
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
13.06.2015 й.
N 14/3
ҚАРОРИ
Тижорат банклари капиталининг монандлигига
қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомни
тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 6 майдаги ПҚ-2344-сон "Тижорат банкларининг молиявий барқарорлигини янада ошириш ва уларнинг ресурс базасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.
Марказий банк раиси Ф. Муллажонов
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2015 йил 13 июль, 27-сон, 360-модда