Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Марказий банк Бошқарувининг 22.07.2015 й. 19/15-сон "Банкка алоқадор бўлган шахслар билан тузиладиган битимлар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 05.08.2015 й. 2706-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

05.08.2015 й.

N 2706




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

22.07.2015 й.

N 19/15


ҚАРОРИ



Банкка алоқадор бўлган шахслар билан

тузиладиган битимлар тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 6 майдаги ПҚ-2344-сон "Тижорат банкларининг молиявий барқарорлигини янада ошириш ва уларнинг ресурс базасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Банкка алоқадор бўлган шахслар билан тузиладиган битимлар тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.



Марказий банк раиси                                                     Ф. Муллажонов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 10 август, 31-сон, 418-модда