Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.07.1999 й. Ф-1030-сон "Давлат хизматчиларининг чет эл хизмат сафарлари асослилигини текшириш бўйича Комиссия тўғрисида"ги Фармойиши

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОЙИШИ

07.07.1999 й.

N Ф-1030



Вазирликлар, идоралар ва бошқа республика органлари ходимларининг чет эл хизмат сафарлари асослилигини ўрганиш, ушбу масалалардаги мавжуд камчиликларни аниқлаш ва давлат хизматчиларининг хорижга чиқишларини тартибга солиш бўйича таклифлар тайёрлаш мақсадида:


1. Давлат хизматчиларининг чет эл хизмат сафарлари асослилигини текшириш бўйича Комиссия иловага мувофиқ тузилсин.


2. Комиссияга (Ғ.Л. Барноев) қуйидагилар топширилсин:

1998-1999 йилларда вазирликлар, идоралар ва бошқа республика органлари ходимларини чет эл хизмат сафарига жўнатиш масалаларининг бутун комплексини пухта ўрганиш. Бунда чет эл хизмат сафарларидан, ҳар бирининг асослилигига, ҳақиқатан ҳам зарурат мавжудлигига, уларнинг сони ва қанча муддат давом этганлигига, хорижга чиқишларни келишиб олишда белгиланган тартибга риоя этилишига ҳамда амалга оширилган валюта харажатларининг мақсадга мувофиқлигига алоҳида эътибор қаратилсин;

чет эл хизмат сафарларининг натижаларини таҳлил қилиш ва уларга принципал баҳо бериш;

давлат хизматчиларини чет эл хизмат сафарларига жўнатиш механизмини такомиллаштириш бўйича ташкилий-ҳуқуқий тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш.

Мансабдор шахсларнинг чет элларга асоссиз хизмат сафарлари хизмат мавқеини суиистеъмол қилиш ва коррупция ҳамда бошқа мансаб жиноятларини содир этиш учун шарт-шароитлар яратиш деб ҳисоблансин.


3. Комиссия (Ғ.Л. Барноев) амалга оширилган ишлар, хулосалар ва таклифлар тўғрисида 1999 йилнинг 1 августига қадар маълумот берсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                         И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси", 1999 й., 7-сон, 162-модда