Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 23.07.1992 й. 342-сон "Халқ хўжалигида ҳисоб-китобларни яхшилашнинг кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлари ва корхоналарнинг молиявий аҳволи учун уларнинг жавобгарлигини ошириш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.07.1992 й.

N 342



ХАЛҚ ХЎЖАЛИГИДА ҲИСОБ-КИТОБЛАРНИ

ЯХШИЛАШНИНГ КЕЧИКТИРИБ БЎЛМАЙДИГАН

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ВА КОРХОНАЛАРНИНГ

МОЛИЯВИЙ АҲВОЛИ УЧУН УЛАРНИНГ

ЖАВОБГАРЛИГИНИ ОШИРИШ

ТЎҒРИСИДА


Давлат корхоналари ва ташкилотларининг бир маромда ишлаши учун зарур шароитлар яратиш, тўлов танглигини бартараф этиш, халқ хўжалигида ҳисоб-китоблар тизими самарадорлигини ошириш, корхоналар ва ташкилотларнинг ўз маблағлари ва заём ресурслари ҳисобига айланма маблағларини кўпайтириш ҳамда тўлов-ҳисоб-китоб интизомининг аҳволи устидан назоратни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Олий Кенгаш билан келишилган, халқ хўжалигида тўловларни нормаллаштириш учун иловага мувофиқ 20 млрд. сўм миқдорида кредит линияси очиш тўғрисида Ҳукуматга таклифи қабул қилинсин.


2. Вазирликлар ва идораларнинг, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, ҳокимиятларнинг раҳбарлари Марказий банк муассасалари ва тижорат банклари билан биргаликда ўзаро қарздорликнинг, шу жумладан, бюджетга тўловларнинг 1 августдаги ҳолатига кўра тармоқлараро республика ички зачётини ишлаб чиқилган шартларга мувофиқ юқори ташкилий даражада ўтказсинлар ва унинг самарадорлигини таъминласинлар.

Ана шу мақсадларда корхоналарнинг раҳбарларига шу йилнинг 1 августига қадар дебит ва кредит қарздорликни рўйхатдан ўтказиш юклатилсин, унинг натижалари тўғрисида банкларнинг хизмат кўрсатувчи бўлимларига маълум қилинсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тижорат банклари билан биргаликда июль-август ойларида МДҲ давлатлари марказий (миллий) банклари билан ўзаро талабларнинг республикалараро зачётини ўтказсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига вазирликлар ва идоралар, уюшмалар, концернлар, бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотларнинг ҳисоб-китоблари бўйича айланма маблағларни кўпайтиришга мақсадли кредит бериш учун республика Молия вазирлиги билан келишилган кредит ресурслар ажратиш тавсия қилинсин.

Белгилаб қўйилсинки:

қайд этилган кредитлардан корхоналар томонидан фақат товарлар ва кўрсатилган хизматлар, бажарилган ишлар учун ҳисоб-китоб ҳужжатларига ҳақ тўлаш, бюджетга тўловлар ва зачёт бўйича илгари берилган кредитларни тўлаш учун фойдаланилади;

ушбу кредитдан фойдаланганлик учун фоиз ставкаси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан барча мижозлар учун бир хил миқдорда белгиланади.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги зарурат бўлганда республика вазирликлари ва идоралари томонидан айланма маблағларни кўпайтириш учун республика банкларидан олинган кредитлар бўйича давлат кафолатини берсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат солиқ бош бошқармаси давлат корхоналарининг айланма маблағларни кўпайтиришга ёки кўрсатиб ўтилган мақсадлар учун олинган кредитларни тўлашга йўналтирилаётган даромадларини 1992 йилда солиқ солишдан озод қилиш тўғрисидаги таклифни Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг кўриб чиқиши учун белгиланган тартибда киритсин.


7. Молия вазирлиги ва унинг жойлардаги органлари шу йилнинг III чорагида бюджетдаги муассасалар ва ташкилотларни иш ҳақи, стипендияларнинг - ошишини ва нархларнинг ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда шу йилнинг II чорагида ҳақиқатда сарфланган харажатлар доирасида маблағ билан таъминласинлар.

Зарурат бўлганда республика Марказий банки ана шу мақсадлар учун белгиланган тартибда кредит берсин.


8. Республика Марказий банки бир ҳафта муддат ичида республика халқ хўжалигида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги янги низомларни ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


9. Тўловларнинг муддати ўтиб кетганлиги учун пеня миқдори маҳсулот етказиб берувчи билан харидор ўртасидаги келишувга кўра маҳсулот етказиб бериш тўғрисидаги шартномада белгиланмаган ҳолларда 1992 йил 1 июлдан бошлаб муддати ўтиб кетган тўловлар учун маҳсулот етказиб берувчилардан кунига 3 фоиз миқдорида пеня олиш жорий этилсин.

Мижозларнинг счётига тўловларни ўтказиш банкларнинг айби билан кечиккан тақдирда қайд этилган банкдан маҳсулот етказиб берувчи фойдасига муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун 3 фоиз пеня ундириш назарда тутилсин.

10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосарлари - комплексларнинг раҳбарлари зиммасига юклатилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                           И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 23 июлдаги

342-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзаро талабларнинг республика ички тармоқлараро

зачётини тугаллаш учун тижорат банкларига

ажратилган қўшимча кредит ресурсларини

ТАҚСИМЛАШ


(20 млрд. сўм миқдорида)

Ўзбекистон деҳқончилик саноат банкига


-

11,0

шу жумладан:




товар-моддий бойликлар, кўрсатилган хизматлар учун ҳисоб-китоб ҳужжатларига ҳақ тўлашга


-

9

бюджетга


-

2

Ўзбекистон саноат-қурилиш банкига


-

9,0

шу жумладан:




товар-моддий бойликлар, кўрсатилган хизматлар учун ҳисоб-китоб ҳужжатларига ҳақ тўлашга


-

7

бюджетга


-

2