Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.02.2008 й. ПҚ-805-сон "Ёшлар йили" Давлат дастури тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

29.02.2008 й.

N ПҚ-805



"ЁШЛАР ЙИЛИ" ДАВЛАТ

ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА


Ёшларнинг манфаатлари ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги етилган муаммоларни ўз вақтида ҳал этиш, узлуксиз таълим тизимида ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, реал иқтисодиётда ва мамлакат ҳаёт фаолияти соҳаларида таълим муассасалари томонидан тайёрланадиган мутахассисларга бўлган талабни таъминлаш мақсадида, шунингдек, 2008 йилнинг "Ёшлар йили" деб эълон қилинганлиги муносабати билан:


1. Қуйидагиларни назарда тутувчи "Ёшлар йили" Давлат дастури 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

ёшларнинг манфаатларини янада тўлиқ таъминлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилишга йўналтирилган ҳуқуқий базани такомиллаштириш ҳамда мустаҳкамлаш, амалдаги қонун ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш;

таълим жараёнини унинг узлуксизлиги ва давомийлиги нуқтаи назаридан янада такомиллаштириш, 9-синф битирувчиларининг ўрта махсус, касб-ҳунар таълими билан тўлиқ қамраб олинишини таъминлаш, касб-ҳунар коллежлари ва олий таълим муассасаларида ёшлардан муносиб равишда фойдаланиш ва жамиятда ўз ўрнига эга бўлишини кафолатлайдиган, реал иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида талаб қилинаётган йўналишлар ва ихтисосликлар бўйича кадрлар тайёрлашни ташкил қилиш;

ишга тушириладиган умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларни қуриш ва реконструкция қилиш сифатини ошириш, уларни муҳандислик коммуникацияларига ўз вақтида ҳамда тўлиқ улаш, мебель, замонавий ўқув-лаборатория ускуналари ва техникавий таълим воситалари билан жиҳозлаш, таълим соҳасида қабул қилинган давлат умуммиллий дастурларининг сўзсиз ва сифатли бажарилиши юзасидан буюртмачилар ва пудратчиларнинг масъулиятини кучайтириш;

таълим ва кадрлар тайёрлаш бутун тизими даражаси ҳамда сифатини тубдан ошириш, мактаблар, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва олий ўқув муассасаларидаги таълим стандартлари ва ўқув дастурларини замонавий талабларни ҳисобга олган ҳолда танқидий таҳлил қилиш ҳамда янгилаш, педагог кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлашни ташкил этишни такомиллаштириш;

ёш авлодни ҳаётга қатъий эътиқод ва қарашлар руҳида, менталитетимизга ёт бўлган зарарли таъсирлар ва оқимларга қарши тура оладиган миллий ҳамда умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш;

олий ўқув юртлари, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар битирувчиларининг, шунингдек, муддатли ҳарбий хизматни тугатган ёшларнинг, айниқса, кичик шаҳарлар ва қишлоқларда ишга жойлашиши билан боғлиқ масалалар бутун комплексини ҳал этиш;

мусиқа, рассомлик, санъат ва маданият соҳаларида болаларнинг ижодий таланти ва қобилиятларини барвақт аниқлаш ҳамда ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш, мазкур масалалар билан шуғулланувчи жамоат ва нодавлат ташкилотлари ҳамда шахсларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш;

ёшларда соғлом турмуш тарзига интилишни шакллантириш, ОИТС, гиёҳвандлик, кашандалик ва бошқа зарарли одатларга қарши кураш бўйича профилактика чора-тадбирларини амалга ошириш, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, ёшлар спортини оммавий ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш;

ёш оилаларни маънавий ва моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, уларга муносиб уй-жой ва ижтимоий-маиший турмуш шароитларини яратиш, уй-жойини ободонлаштириш учун зарур маблағлар ва кредитлар бериш, маънавий бой ва жисмонан соғлом болаларни тарбиялаш чора-тадбирларининг самарали тизимини амалга ошириш.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 14 декабрдаги Ф-2892-сон фармойишига мувофиқ ташкил этилган Республика комиссияси зиммасига "Ёшлар йили" Давлат дастури бажарилишини ташкил этиш ва мониторингини олиб бориш вазифаси юклансин.

Республика комиссияси аъзоларидан 2-иловага мувофиқ таркибда "Ёшлар йили" Давлат дастурининг асосий бўлимларини амалга ошириш Кенгаши тузилсин.


3. "Ёшлар йили" Давлат дастурини амалга ошириш Республика комиссияси ва Кенгаши (Ш.М.Мирзиёев):

вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, жамоат ташкилотлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан ҳар бир вазирлик ва идора, минтақа, шаҳар, туман ва аҳоли пункти бўйича икки ҳафта муддатда "Ёшлар йили" ҳудудий ва тармоқ дастурлари ишлаб чиқилиши ва қабул қилинишини таъминласин;

ушбу Дастурнинг бўлимлари ва бандларини тўлиқ бажариш бўйича ишларнинг давлат бошқаруви республика ҳамда ҳудудий органлари, жамоат ва ноҳукумат ташкилотлари даражасида мувофиқлаштирилишини ташкил этсин, Дастурга киритилган тадбирларнинг бажарилиши устидан тизимли назорат ўрнатсин;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонига йилнинг ҳар чораги якунлари бўйича "Ёшлар йили" Давлат дастурида тасдиқланган тадбирларнинг бажарилиши тўғрисида ахборот тақдим этиб турсин.


4. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри ва туманлар (шаҳарлар)да Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси ва тегишли ҳудудлар ҳокимлари бошчилигида, уларнинг зиммасига Дастурда назарда тутилган тадбирларнинг сўзсиз ва тўлиқ амалга оширилиши юзасидан шахсий жавобгарлик юкланган ҳолда, Дастурни амалга ошириш бўйича тегишли комиссиялар ташкил этиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблансин.


5. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, оммавий ахборот воситалари "Ёшлар йили" Давлат дастурининг мақсад ва вазифалари кенг кўламда тушунтирилишини, унинг амалга оширилишини, ёшлар ҳуқуқлари манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг ижодий салоҳиятини ривожлантириш ҳамда реал иқтисодиёт тармоқларида талаб этилаётган аниқ касб-ҳунарни эгаллаш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, уларнинг жамиятда муносиб ўринни эгаллаб, республикани ривожлантиришда ҳал қилувчи куч бўлиб қоладиган, ўз мамлакатининг тўла ҳуқуқли фуқаролари сифатида камол топтириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишда республика ва маҳаллий бошқарув органлари, жамоат ҳамда ноҳукумат тузилмаларининг аниқ ҳиссаси мунтазам ёритиб борилишини таъминласин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                               И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2008 йил 29 февралдаги

ПҚ-805-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Ёшлар йили" Давлат дастурининг асосий

бўлимларини амалга ошириш кенгаши

ТАРКИБИ

Т/р

Исми ва фамилияси

Лавозими

"Ёшлар йили" Давлат дастурининг

асосий бўлимларини амалга

ошириш бўйича масъуллиги


1.

Ш.Мирзиёев

- Ўзбекистон Республикаси Бош вазири


Кенгаш раиси

2.

Р.Азимов

- Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари


Кенгаш раисининг ўринбосари

3.

Р.Қосимов

- Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари


Кенгаш раисининг ўринбосари

4.

Р.Муҳитдинов

- Адлия вазири

I бўлим - "Ёшларнинг манфаатларини янада тўлиқ таъминлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш".


5.

Р.Қосимов

- Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари

II бўлим - "Таълим соҳасида илгари қабул қилинган умуммиллий давлат дастурларининг сўзсиз бажарилишини таъминлаш".


6.

А.Парпиев

- Олий ва ўрта махсус таълим вазири

2.1 "Таълим жараёнини унинг узлуксизлиги ва давомийлиги, иқтисодиётнинг реал тармоқлари ва соҳаларида талаб катта бўлган мутахассислар тайёрлаш нуқтаи назаридан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириш".


7.

Н.Хонов

- Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари

2.2 "Таълим муассасаларини қуриш ва реконструкция қилиш, уларни мебель, замонавий ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, компьютер техникаси ва зарур коммуникауия тизимлари билан жиҳозлаш".


8.

Т. Жўраев

-   Халқ таълими вазири

III бўлим - "Таълим ва кадрлар тайёрлаш сифатини тубдан ошириш, мустақил фикрлайдиган, ўзининг қатьий ҳаётий эътиқод ва қарашларига эга бўлган ёшларни тарбиялаш".


9.

А. Ҳаитов

- Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири вазифасини бажарувчи

IV бўлим - "Касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар битирувчиларининг ишга жойлашиши ва меҳнат жамоаларида мослашувига кўмаклашиш чора-тадбирлари".


10.

Б. Алимуҳамедов

- Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг ўринбосари

V бўлим - "Ёшларнинг, айниқса кичик шаҳарлар ва қишлоқларда ишга жойлашишига кўмаклашиш".


11.

Р. Қурбонов

- Маданият ва спорт ишлари вазири

VI бўлим - "Болаларнинг ижодий иқтидори ва қобилиятларини барвақт аниқлаш учун шарт-шароитлар яратиш".


12.

С. Иномова

- Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари

VII бўлим - "Ёшларда соғлом турмуш тарзига интилишни шакллантириш, ёшлар спортини оммавий ривожлантириш тизимини яратиш чора-тадбирлари".


13.

А. Алимов

- "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий кенгаши раиси

VIII бўлим - "Ёш оилаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, уларнинг маънавий бой ва жисмонан соғлом болаларни тарбиялаши учун муносиб уй-жой ва маиший турмуш шароитларини яратиш".


14.

А. Орипов

- Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари

IX бўлим - "Ёшлар йили" Давлат дастурининг мақсад ва вазифаларини, дастурни амалга ошириш борасидаги чора-тадбирларнинг мазмун-моҳиятини жамоатчиликка етказишга қаратилган кенг кўламли ахборот-тарғибот ишларини ташкил этиш".


    

    

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 10-11-сон, 56-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2008 йил, 2-сон, 109-модда