Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Бюджет ташкилотларида ишловчи аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа, фуқароларнинг айрим тоифаларига уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича имтиёзлар ўрнига қонун ҳужжатларида назарда тутилган ойлик компенсация пул тўловлари ҳамда бола туғилганида бериладиган бир йўла нафақани тўлаш бўйича харажатларни молиялаштириш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 23.02.2010 й. 2080-сон билан рўйхатга олинган Молия вазирининг 05.02.2010 й. 10-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2010 йил 23 февралда 2080-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирининг

2010 йил 5 февралдаги

10-сон буйруғига

ИЛОВА



Бюджет ташкилотларида ишловчи аёлларга

ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа, фуқароларнинг

айрим тоифаларига уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини

тўлаш бўйича имтиёзлар ўрнига қонунчилик ҳужжатларида

назарда тутилган ойлик компенсация пул тўловлари

ҳамда бола туғилганида бериладиган бир йўла

нафақани тўлаш бўйича харажатларни

молиялаштириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрдаги 158-II-сон "Бюджет тизими тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 6-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 560-модда) мувофиқ бюджет ташкилотларида ишловчи аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа, фуқароларнинг айрим тоифаларига уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича имтиёзлар ўрнига қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ойлик компенсация пул тўловлари ҳамда бола туғилганида бериладиган бир йўла нафақани тўлаш бўйича харажатларни молиялаштириш тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ:

фуқароларнинг айрим тоифаларига уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича имтиёзлар ўрнига қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ойлик компенсация пул тўловлари ҳамда бола туғилганида бериладиган бир йўла нафақа тўлаш бўйича харажатлар 2010 йилнинг 1 январидан бошлаб Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан;

бюджет ташкилотларида ишловчи аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақани тўлаш бўйича харажатлар тегишли бюджетлар маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Бунда фуқароларнинг айрим тоифаларига уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича имтиёзлар ўрнига қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ойлик компенсация пул тўловлари ҳамда бола туғилганида бериладиган бир йўла нафақа тўлаш бўйича харажатлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари (бундан кейинги ўринларда Жамғарма деб юритилади) орқали, бюджет ташкилотларида ишловчи аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақани тўлаш бўйича харажатлар эса, ушбу бюджет ташкилотлари орқали амалга оширилади.


2. 2009 йилнинг 31 декабрига қадар (шу куни ҳам) қонунчиликка мувофиқ ҳисобланган, аммо тўланмаган бюджет ташкилотларида ишловчи аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа, фуқароларнинг айрим тоифаларига уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича имтиёзлар ўрнига қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ойлик компенсация пул тўловлари ҳамда бола туғилганида бериладиган бир йўла нафақа ўрнатилган тартибга мувофиқ Жамғарма маблағлари ҳисобидан тўланиши шарт.


3. Бюджет ташкилотларида ишловчи аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа, фуқароларнинг айрим тоифаларига уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича имтиёзлар ўрнига қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ойлик компенсация пул тўловлари ҳамда бола туғилганида бериладиган бир йўла нафақани тайинлаш ва тўлаш қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.


4. Фуқароларнинг айрим тоифаларига уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича имтиёзлар ўрнига қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ойлик компенсация пул тўловлари ҳамда бола туғилганида бериладиган бир йўла нафақани тўлашга ажратилган бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланилишини таъминлаш мақсадида Жамғарманинг туман (шаҳар) бўлимлари мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шакл бўйича харажатлар сметасини тузади.


5. Бюджет ташкилотларида ишловчи аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа, фуқароларнинг айрим тоифаларига уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича имтиёзлар ўрнига қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ойлик компенсация пул тўловлари ҳамда бола туғилганида бериладиган бир йўла нафақани тўлаш бўйича харажатларни молиялаштириш учун бюджет маблағлари 2010 йилда Ўзбекистон Республикаси республика бюджетида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатлар таснифининг тегишли бўлим, боб, параграф ва харажат моддалари бўйича кўзда тутилади.


6. Республика бюджетидан Жамғарманинг ғазначилик ҳисобварағига фуқароларнинг айрим тоифаларига уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича имтиёзлар ўрнига қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ойлик компенсация пул тўловлари ҳамда бола туғилганида бериладиган бир йўла нафақани тўлашга маблағларни ўтказиб бериш Жамғарманинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ижтимоий соҳа ва фанни молиялаштириш Бош бошқармаси билан келишилган тайинлаш сертификати асосида амалга оширилади.



II. БЮДЖЕТ ТАШКИЛОТЛАРИДА ИШЛОВЧИ

АЁЛЛАРГА ҲОМИЛАДОРЛИК ВА ТУҒИШ БЎЙИЧА

НАФАҚАНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ ТАРТИБИ


7. Бюджет ташкилотлари ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасига қадар тегишли молия органларига мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда бюджет ташкилотларида ишловчи аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақани тўлашга бюджетдан талаб қилинадиган маблағларни аниқлашга буюртманомани (бундан кейинги ўринларда буюртманома) тақдим қиладилар.


8. Буюртманома бюджет ташкилотлари томонидан:

туман (шаҳар) бюджетида турувчилар - тегишли туман (шаҳар) молия бўлимларига;

Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар бюджети ва Тошкент шаҳар бюджетида турувчилар - тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бошқармаларига;

Ўзбекистон Республикаси республика бюджетида турувчилар - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг соҳаларни молиялаштирувчи тегишли бошқармаларига тақдим қилинади.

Бунда, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида жойлашган, Ўзбекистон Республикаси республика бюджетида турувчи бюджет ташкилотлари буюртманомаларни бюджет маблағларини бош тақсимловчи орқали тақдим қиладилар.


9. Бюджет ташкилотларида ишловчи аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақаларни тўлашга харажатлар:

биринчи навбатда бюджет ташкилотларининг харажатлар сметасида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатлар таснифининг тегишли моддалари бўйича иш ҳақига кўзда тутилган, бўшаб қолган бюджет маблағлари (бюджет ташкилотлари ходимларининг ҳомиладорлик ва туғиш таътилига чиқиши муносабати билан) ҳисобидан амалга оширилади. Бунда, истисно тариқасида, тегишли молия органлари тегишли Ғазначилик бўлинмалари билан келишган ҳолда керакли ҳисоб-китоблар асосида мустақил равишда Қорақалпоғистон Республикаси ва маҳаллий бюджетлардан молиялаштириладиган бюджет ташкилотлари харажатлар сметасига иш ҳақи харажатлари бўйича маблағларни камайтириш ва тегишлича ушбу бюджет ташкилотларида ишловчи аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа харажатлари учун маблағларни кўпайтириш йўли билан аниқлик киритишни амалга ошириш ҳуқуқига эгадирлар;

иш ҳақи харажатлари бўйича бўшаб қолган бюджет маблағлари мавжуд бўлмаган ёки бюджет ташкилотларида ишловчи аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақани тўлиқ таъминлаш учун етарли бўлмаган ҳолларда, бюджет маблағлари қўшимча равишда мазкур Низомда белгиланган тартибда бюджетдан ажратилади.


10. Бюджет ташкилотларидан олинган буюртманомалар асосида тегишли молия органлари жамланган буюртманомаларни мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шакл бўйича тузади ва ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 12-санасига қадар юқори турувчи молия органига тақдим қилади.


11. Юқори турувчи молия органлари бюджет ташкилотлари ва қуйи турувчи молия органларидан олинган буюртманомаларни текширадилар ва текшириш натижалари бўйича ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-санасига қадар жамланган буюртманомаларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим қилиш учун тайёрлайдилар.


12. Молия органларига белгиланган муддатдан кечикиб тақдим қилинган буюртманомалар молия органлари томонидан ҳисобот ойи буюртманомасига қўшилмайди, балки кейинги ойнинг буюртманомасига қўшилади.


13. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 20-санасига қадар олинган буюртманомалар асосида жамлашни амалга оширади ва қонунчиликда белгиланган тартибда уч кун муддат ичида:

Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети харажатлар ёйилмасига;

Қорақалпоғистон Республикаси ва маҳаллий бюджетларнинг харажатлар параметрига тегишли ўзгартиришларни киритади.


14. Бюджет ташкилотларида ишловчи аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа тўланишини бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботида акс эттириш қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.



III. ФУҚАРОЛАРНИНГ АЙРИМ ТОИФАЛАРИГА

УЙ-ЖОЙ-КОММУНАЛ ХИЗМАТЛАР ҲАҚИНИ

ТЎЛАШ БЎЙИЧА ИМТИЁЗЛАР ЎРНИГА ҚОНУНЧИЛИК

ҲУЖЖАТЛАРИДА НАЗАРДА ТУТИЛГАН ОЙЛИК

КОМПЕНСАЦИЯ ПУЛ ТЎЛОВЛАРИ ҲАМДА БОЛА

ТУҒИЛГАНИДА БЕРИЛАДИГАН БИР ЙЎЛА

НАФАҚАНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ ТАРТИБИ


15. Ҳар ой, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-санасидан кечикмаган ҳолда Жамғарма фуқароларнинг айрим тоифаларига уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича имтиёзлар ўрнига қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ойлик компенсация пул тўловлари ҳамда бола туғилганида бериладиган бир йўла нафақани тўлаш учун талаб қилинадиган маблағларни аниқлайди ва Жамғарма шахсий ҳисобварағидаги маблағлар қолдиғини ҳисобга олган ҳолда 13-сон шаклдаги тайинлаш сертификатини (Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетини тузиш ва ижро этиш қоидаларига (рўйхат рақами 1111, 2002 йил 14 март) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 й., 5-сон) 6-илова) тайёрлайди.

Тайинлаш сертификатига Ғазначилик бўлинмаларида очилган ҳар бир шахсий ҳисобварақлар кесимида харажатлар ёйилмасини илова қилган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ижтимоий соҳа ва фанни молиялаштириш Бош бошқармасига келишиш учун тақдим қилади.


16. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ижтимоий соҳа ва фанни молиялаштириш Бош бошқармаси тайинлаш сертификатини кўриб чиқади ва кўриб чиқиш натижаси бўйича келишилади. Тайинлаш сертификатини келишиш кўрсатилган харажатларни молиялаштириш учун режали бюджет ажратмаларининг мавжудлиги ва асосланганлиги бўйича амалга оширилади.


17. Ижтимоий соҳа ва фанни молиялаштириш Бош бошқармаси билан келишилган тайинлаш сертификати молиялаштиришни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат бюджети Бош бошқармасига тақдим қилинади.


18. Ғазна ҳисобварағига маблағлар ўтказиб берилгандан кейин Ғазначилик бўлинмаларида очилган ҳар бир шахсий ҳисобварақлар кесимида юқорида кўрсатилган харажатларни тўлаш учун харажатларнинг ёйилмаси Ғазначиликка берилади.


19. Туман (шаҳар) Жамғарма бўлимлари юқорида кўрсатилган харажатларни тўлаш бўйича маблағларни уларни олувчилар ишлайдиган ташкилотлар, шунингдек почта алоқаси миллий операторининг бўлинмалари ва тижорат банклари филиаллари ҳисоб рақамларига молиялаштиришни амалга оширади.


20. Агар йил мобайнида юқорида кўрсатилган тўлов ва нафақа олувчилар миқдорининг ўзгариши харажатлар сметасида кўзда тутилган харажатларнинг ошишига (камайишига) олиб келса, Жамғарма белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига нафақаларни тўлаш бўйича харажатлар сметасига ўзгартириш киритиш учун олувчиларнинг ўзгарган миқдорига зарур бўлган маблағларнинг асосланган ҳисоб-китобларини тақдим қилади.

Харажатларнинг камайишига олиб келадиган харажатлар сметасига киритиладиган ўзгартиришлар, белгиланган тартибда ғазначилик бўлинмалари билан келишилади.


21. Харажатлар сметаси олувчилар миқдори тўғрисидаги маълумотни илова қилган ҳолда тегишли туман (шаҳар) Жамғарма бўлимларининг бош ҳисобчилари ва раҳбарлари томонидан имзоланади.

Ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган ҳар бир туман (шаҳар) бўйича нафақаларни тўлаш бўйича харажатлар сметаси Жамғарманинг ҳудудий бошқармалари орқали Жамғармага умумлаштириш ва республика бўйича жамланган харажатлар сметасини тузиш учун тақдим қилинади. Жамғарма тегишли текширишлар ва умумлаштиришлардан сўнг Ўзбекистон Республикаси бўйича туман ва шаҳарларнинг тасдиқланган харажатлар сметалари нусхаларини илова қилган ҳолда жамланган харажатлар сметасини мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шакл бўйича тузади ва тасдиқлайди ҳамда ўрнатилган тартибда рўйхатдан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ижтимоий соҳа ва фанни молиялаштириш Бош бошқармасига тақдим қилади.

Жамғарма Ўзбекистон Республикасининг барча туманлари ва шаҳарлари бўйича тасдиқланган сметалари нусхаларини илова қилган ҳолда, жамланган харажатлар сметасини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигига тақдим қилади.



IV. ҲИСОБ ВА ҲИСОБОТ


22. Юқорида келтирилган харажатларни тўлаш учун республика бюджетидан молиялаштирилиб берилган маблағлар республика бюджетининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатлар таснифининг тегишли бўлим, боб, параграф ва харажат моддалари бўйича касса ва ҳақиқий харажат сифатида акс эттирилади.

Жамғарманинг тегишли ҳисобварақларига тушган маблағлар Жамғарма бюджети ижроси тўғрисидаги ҳисоботда Жамғарма даромади сифатида акс эттирилади.

Жамғарманинг тегишли ҳисобварақларидан ҳисобот даври мобайнида ўтказилган маблағлар суммаси Жамғарма касса харажатлари ҳисобланади.


23. Жамғарма ҳар чоракда, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 15-санасига қадар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги билан келишилган фуқароларнинг айрим тоифаларига уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича имтиёзлар ўрнига қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ойлик компенсация пул тўловлари ҳамда бола туғилганида бериладиган бир йўла нафақанинг ҳисобланиши ва тўланиши ҳақидаги ҳисоботни ойлар ва туман (шаҳар)лар кесимида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим қилади.



V. НАЗОРАТ ВА ЖАВОБГАРЛИК


24. Бюджет ташкилотларида ишловчи аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа, фуқароларнинг айрим тоифаларига уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича имтиёзлар ўрнига қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ойлик компенсация пул тўловлари ҳамда бола туғилганида бериладиган бир йўла нафақани тўлашга ажратилган бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг назорат-тафтиш Бош бошқармаси томонидан қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.


25. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.


26. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси билан келишилган.






Низомга

1-ИЛОВА

_________________________________ да


_______________________

_____ йилда рўйхатдан ўтказилган


_________________________________ минг сўм миқдорида тасдиқланган.

"___" ___________  _______ йилдаги


                        (сумма ёзув билан)

_____________-сон рўйхатдан ўтказиш



карточкаси _______________


Бюджет маблағларини бош тақсимловчи _______________

____________


                                                                            (имзо)

       (имзо)


"___" ______________  _____ йил

____________



       (имзо)



             



_____ йилга ХАРАЖАТЛАР СМЕТАСИ


________________________ туман (шаҳар) бўйича Жамғарма бўлими

Тўлиқ манзил ________________________________________________

Шахсий (умумий) ____________________________________________

Бюджет _____________________________________________________

Бўлим ______________________________________________________

Боб ________________________________________________________

Параграф ___________________________________________________

Ўлчов бирлиги минг сўм.

           



Модда-

лар

номи


Хара-

жат

тури


Объ-

ект


Ки-

чик

объ-

ект


_____ йил


_____     _______ йил


киритилган

ўзгартириш-

ларнинг

ҳисоби билан

тасдиқланган


____ га

бажарил-

ган

(ҳақи-

қатда

сарф-

ланган)


ташки-

лот

томо-

нидан

ҳисоб-

ланган


тасдиқланган


ҳам-

маси


шу жумладан, ойлар бўйича














        




















         




















Жами:




















                




















Жамғарманинг туман (шаҳар) бўлими раҳбари _____________

                                                                                                 (имзо)

Ҳисобчи                              ______________

                                                      (имзо)

М. Ў.                                            "___" __________   ______ й.


Низомга

2-ИЛОВА

Бюджет ташкилотининг штампи


       


___________________________________ га

              (молия органининг номи)

____________________________________ бўйича

         (ташкилотнинг тўлиқ номи)


Бўлим ______________

Боб _______________

Параграф ____________


Тегишли молия органининг

штампи ёки белгиси

Олинди __________________________

              (буюртманома олган молия

              органи ходимининг имзоси)

Ишловчиларнинг рўйхат бўйича ўртача сони,

Шу жумладан, аёллар:


__________________

__________________

     

20__ йил _____________ учун бюджет ташкилотларида ишловчи

аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақани тўлашга

бюджетдан талаб қилинадиган маблағларни аниқлашга

БУЮРТМАНОМА

     



Т/р

Кўрсаткичлар

Ҳомиладорлик

ва туғиш бўйича

нафақани

олувчилар сони


Ҳақиқий

харажатлар,

сўмда


1

2


3


4


1.

Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича

нафақа - ҳаммаси





шу жумладан:




1.1

бюджет ташкилотининг харажатлар сметаси бўйича тежаб қолинган маблағлар ҳисобидан қопланадиган қисми


х


1.2

қўшимча талаб қилинадиган (етмайдиган) бюджет маблағлари


х


  




   




Ташкилот раҳбари




   

(имзо)


М.Ў.

Бош ҳисобчи




  

(имзо)



Ижтимоий суғурта бўйича комиссия раиси




(вакил қилинган)




        

(имзо)



ОРҚА ТОМОНИ


Бюджет маблағларидан бюджет ташкилотларида ишловчи

аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақани олиш

учун бюджет ташкилоти ходимларининг

РЕЕСТРИ

20___ йил ____________ учун

Т/р


Ф.И.Ш.


Шахсий

жамғариб

бориладиган

пенсия

ҳисобварағи

рақами*


Ҳужжат-

нинг

номи**


Ҳужжат-

нинг

серияси

ва рақами


Ҳужжат-

берил-

ган сана


Ким

томони-

дан

берил-

ган


Вақтин-

чалик

меҳнат-

га лаё-

қатсиз-

лик

даври


Вақтин-

чалик

меҳнат-

га лаё-

қатсиз-

лик

кунлари


Нафа-

қани

ҳисоб-

лаш учун

ўртача

ойлик

иш ҳақи

(сўмда)


Тўлов

суммаси

(сўмда)


1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11


            











                











               











Ҳаммаси

х

х

х

х

х

х

х

х


          

            

Ташкилот раҳбари




            М.Ў.

(имзо)



    

Бош ҳисобчи




           

(имзо)



Ижтимоий суғурта бўйича комиссия раиси




(вакил қилинган)




                 

(имзо)



Изоҳ:

*) Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи рақамини кўрсатиш мажбурий ҳисобланади.

**) Ҳужжат номи (меҳнатга лаёқатсизлик варақаси).

Низомга

3-ИЛОВА



20___ йил ___________ учун _______________

вилоят, туман (шаҳар) бюджет ташкилотларида

ишловчи аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш бўйича

нафақани тўлаш учун маблағларни аниқлашга

юқори турувчи молия органига

ЖАМЛАНМА БУЮРТМАНОМА*

Т/р


Бўлим


Боб


Параг-

раф


Ҳомиладор-

лик ва туғиш

бўйича

нафақани

олувчилар

миқдори


Ҳақиқий

харажат-

лар,

сўмда


шу жумладан:


бюджет ташкилотининг

харажатлар сметаси

бўйича тежаб қолинган

маблағлар ҳисобидан

қопланадиган қисми


қўшимча талаб

қилинадиган

(етмайдиган)

бюджет

маблағлари


1


2

3

4

5

6

7

8

1.









2.


















Жами







               






             


Молия органи раҳбари




                

(имзо)


М.Ў.

Молия органининг бюджет бўлими бошлиғи




              

(имзо)



Жамланма буюртманомани тузувчи масъул ходим




                 

(имзо)



*) Ҳар ой, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 12-санасигача тақдим қилинади.

Низомга

4-ИЛОВА

_________________________________ да


_______________________

_____ йилда рўйхатдан ўтказилган


____________________________ минг сўм миқдорида тасдиқланган.

"___" ___________  _______ йилдаги


                    (сумма ёзув билан)

_____________-сон рўйхатдан ўтказиш



карточкаси _______________


Бюджет маблағларини бош тақсимловчи _______________

____________


                                                                          (имзо)

     (имзо)


"___" ______________  _____ йил

____________



     (имзо)



               



_____ йилга ЖАМЛАНМА ХАРАЖАТЛАР СМЕТАСИ


Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари

Пенсия жамғармаси

Тўлиқ манзил ________________________________________________

Шахсий (умумий) ____________________________________________

Бюджет _____________________________________________________

Бўлим _______________________________________________________

Боб _________________________________________________________

Параграф ___________________________________________________

Ўлчов бирлиги минг сўм.

                            



Модда-

лар

номи


Хара-

жат

тури


Объ-

ект


Ки-

чик

объ-

ект


_____ йил


_____     _______ йил


киритилган

ўзгартириш-

ларнинг

ҳисоби билан

тасдиқланган


____ га

бажарил-

ган (ҳақи-

қатда сарф-

ланган)


ташки-

лот

томо-

нидан

ҳисоб-

ланган


тасдиқланган


ҳам-

маси


шу жумладан, ойлар бўйича














       




















         




















Жами:




















              




















Ҳисобчи                         ____________

                                               (имзо)

М. Ў.                                            "___" __________   ______ й.


Жамланма харажатлар сметасига

ИЛОВА



минг сўм

Ҳудудлар номи


_____ йил


Йилга тасдиқланган


киритилган

ўзгартириш-

ларнинг

ҳисоби билан

тасдиқланган


____ га бажарилган

(ҳақиқатда

сарфланган)


ҳам-

маси


шу жумладан ойлар, бўйича














        
















        
















         
















         
















        
















           
















           
















          
















            
















Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

ҳузуридаги бюджетдан ташқари

Пенсия жамғармаси ижрочи директори               _______________

                                                                                                     (имзо)

Ҳисобчи                      _____________

                                                (имзо)

М.Ў.                                       "___" ____________    _______ й.

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 8-сон, 64-модда.