Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.12.2014 й. 360-сон “Вазирлар Маҳкамасининг "Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш ва уларни ҳимоя қилиш бўйича Республика реабилитация марказини ташкил этиш тўғрисида" 2008 йил 5 ноябрдаги 240-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.12.2014 й.

N 360



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"ОДАМ САВДОСИ ЖАБРДИЙДАЛАРИГА

ЁРДАМ БЕРИШ ВА УЛАРНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ

БЎЙИЧА   РЕСПУБЛИКА   РЕАБИЛИТАЦИЯ

МАРКАЗИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА"

2008 ЙИЛ 5 НОЯБРДАГИ 240-СОН ҚАРОРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА



"Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида" ҳамда "Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ, шунингдек Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш ва уларни ҳимоя қилиш бўйича Республика реабилитация маркази фаолиятини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш ва уларни ҳимоя қилиш бўйича Республика реабилитация марказини ташкил этиш тўғрисида" 2008 йил 5 ноябрдаги 240-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 11-сон, 60-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 24 декабрдаги

360-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Одам савдоси

жабрдийдаларига ёрдам бериш ва уларни ҳимоя

қилиш бўйича Республика реабилитация марказини

ташкил этиш тўғрисида" 2008 йил 5 ноябрдаги 240-сон

қарорига киритилаётган ўзгартиришлар


1. 3-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш ва уларни ҳимоя қилиш бўйича Республика реабилитация марказининг ходимларнинг чекланган умумий сони 28 нафар, шу жумладан, бошқарув ходимлари 4,5 штат бирлигидан иборат бўлган тузилмаси 1-иловага мувофиқ".


2. 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш

ва уларни ҳимоя қилиш бўйича Республика

реабилитация марказининг

ТУЗИЛМАСИ





Директор








































Директорнинг даволаш қисми бўйича ўринбосари



Юрисконсульт

1 киши























Кадрлар бўйича инспектор

0,5 штат бирлиги


Тиббиёт ходимлари

9 киши

















Бухгалтерия

1,5 штат бирлиги






























Ходимларнинг чекланган сони - 28 киши,

шу жумладан:

бошқарув ходимлари - 4,5 штат бирлиги".



Реабилитация бўйича мутахассислар

(психолог, ижтимоий ходим)

2 киши
















Ёрдамчи ходимлар

12 киши





        

3. 2-илованинг 17-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"17. Зарурият бўлганда Республика реабилитация маркази одам савдоси жабрдийдаларини даволаш-профилактика муассасаларига, шу жумладан, ихтисослаштирилган тиббиёт муассасаларига белгиланган тартибда диагностика, даволаш-маслаҳат ёрдами кўрсатиш, шунингдек (атрофдагилар учун хавф туғдирадиган наркология, психиатрия, дермотовенерология, сил, юқумли касалликлар ва бошқалар бўйича) стационар тиббий ёрдам кўрсатиш учун юборади.

Республика реабилитация маркази раҳбарияти даволаш-профилактика муассасаларига юборишнинг асосланганлиги учун шахсан жавоб беради".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 29 декабрь, 52-сон, 624-модда