Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Халқ таълими вазирлигининг 21-мҳ-сон, Молия вазирлигининг 84-сон “Тарбиялаш (патронат) учун оилаларга бериладиган етим болаларни кийим-бош, пойабзал билан таъминлаш ҳамда болани ўз тарбиясига олган тутинган ота-оналарга ҳар ойлик нафақа тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида”ги 25.09.2015 й. Қарори (АВ томонидан 14.10.2015 й. 1189-1-сон билан рўйхатга олинган

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

14.10.2015 й.

N 1189-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИНИНГ

25.09.2015 й.

N 21-мҳ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

25.09.2015 й.

N 84


ҚАРОРИ



Тарбиялаш (патронат) учун оилаларга бериладиган

етим болаларни кийим-бош, пойабзал билан таъминлаш

ҳамда болани ўз тарбиясига олган тутинган ота-оналарга

ҳар ойлик нафақа тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга

ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 1 мартдаги 52-сон "Халқ таълими ҳудудий органлари тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2002 йил 21 октябрдаги 87, 121-сон қарори (рўйхат рақами 1189, 2002 йил 18 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 й., 22-сон) билан тасдиқланган Тарбиялаш (патронат) учун оилаларга бериладиган етим болаларни кийим-бош, пойабзал билан таъминлаш ҳамда болани ўз тарбиясига олган тутинган ота-оналарга ҳар ойлик нафақа тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Халқ таълими вазири

У. Иноятов

Молия вазири

Р. Азимов

   





Қарорга

ИЛОВА



Тарбиялаш (патронат) учун оилаларга бериладиган

етим болаларни кийим-бош, пойабзал билан таъминлаш

ҳамда болани ўз тарбиясига олган тутинган ота-оналарга

ҳар ойлик нафақа тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча


1. 2 - 5-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Тутинган ота-оналар оилага тарбияга олинган болани жорий йил учун зарур бўлган кийим-бош ва пойабзал билан таъминлаш мақсадида бола оилага тарбияга олинган кундан бошлаб бир ҳафта муддат ичида, кейинги йил учун эса, жорий йилнинг 15 декабригача мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда тузилган буюртмани (бундан буён матнда буюртма деб юритилади) тегишли халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимларига беради. Буюртмада боланинг фамилияси, исми, отасининг исми, ёши, жинси, мазкур Низомнинг 2-иловасида келтирилган норма ва рўйхатга асосан келгуси мавсумларни ҳисобга олган ҳолда зарур бўлган барча кийим-бош ва пойабзал (уларнинг тури (номи), сони, ўлчами) ва уларнинг бозор конъюнктурасидан келиб чиққан ҳолда ўртача нархи тўлиқ кўрсатилади.

Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари жорий йил учун тақдим этилган буюртмаларни қабул қилиб олган кундан бошлаб уч кун ичида, кейинги йил учун тақдим этилган буюртмаларни эса, жорий йилнинг 25 декабригача Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармаларига (бундан буён матнда халқ таълими бошқармалари деб юритилади) топшириши лозим.

3. Кийим-бош ва пойабзал учун қилинадиган харажатлар миқдори халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари тақдим этган буюртмага мувофиқ халқ таълими бошқармаларининг Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг молия бошқармалари билан келишилган ҳисоб-китоблари асосида белгиланади.

4. Болаларга бериладиган кийим-бош ва пойабзал учун зарур маблағ боланинг қайси тарбия ёки даволаш муассасалари ёхуд аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муассасаларидан олинишидан қатъи назар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг тегишли қарорлари асосида Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг молия бошқармалари томонидан ажратилади ва халқ таълими бошқармалари орқали берилади.

5. Оилага тарбияга олинган бола учун кийим-бош ва пойабзал сотиб олишга ажратилган маблағлар тутинган ота-оналарга нақд пул шаклида ёки уларнинг банк пластик картасига пул ўтказиш йўли билан берилади.

Тарбиялаш учун оилаларга бериладиган етим болаларга кийим-бош ва пойабзал сотиб олиш учун ажратилган маблағлардан бошқа мақсадларда фойдаланиш тақиқланади.".


2. 6-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. 7 ва 8-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Тарбияга олинган болага зарур кийим-бош ва пойабзал сотиб олиш учун ажратилган маблағлар тутинган ота-оналарга улар томонидан тақдим этилган буюртмага асосан бола тарбияга олинган кундан бошлаб бир ой муддат ичида берилади.

8. Тутинган ота-оналар оилага тарбияга олинган бола учун сотиб олинган кийим-бош ва пойабзал бўйича ҳисоботни мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда тайёрлайди ва уни ҳар йилнинг 10 январигача халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимларига тақдим этади. Бунда ҳисоботга кийим-бош ва пойабзални сотиб олганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (касса чеки ёхуд товарга ҳақ тўланганлигини тасдиқлайдиган чекка тенглаштирилган ҳужжат) илова қилинади.

Ҳисоботлар халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари томонидан тасдиқланиб, тегишли халқ таълими бошқармаларига юборилади.".


4. 10 - 12-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Боланинг қайси тарбия ёки даволаш муассасалари ёхуд аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муассасаларидан олинишидан қатъи назар, тутинган ота-оналарга ўз тарбиясига олган ҳар бир бола учун энг кам иш ҳақининг 3 баравари миқдорида ҳар ойлик нафақа тўланади. Мазкур харажатлар учун сарфланиши кўзда тутилган маблағлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг қарори асосида халқ таълими бошқармалари орқали берилади.

11. Тутинган ота-оналарга ҳар ойлик нафақа тўлаш ҳамда болаларни кийим-бош ва пойабзал билан таъминлаш харажатлари Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг молия бошқармалари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетларининг ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг захира жамғармаларидан бюджет тизими бюджетлари харажатлар таснифининг тегишли моддаси бўйича маблағ билан таъминланади ва бухгалтерия ҳисобида ҳам шу модда бўйича акс эттирилади.

12. Халқ таълими бошқармалари томонидан ҳар ойнинг 10-санасигача тутинган ота-оналарга ойлик нафақалар нақд пул шаклида ёки уларнинг банк пластик картасига пул ўтказиш йўли билан берилади.".


5. 13 ва 14-бандлардаги "Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими, Соғлиқни сақлаш, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирликлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими, соғлиқни сақлаш, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бошқармалари" деган сўзлар "халқ таълими бошқармалари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


6. 15-банд "Тошкент шаҳар" деган сўзлардан кейин "ҳокимликларининг" деган сўз билан тўлдирилсин.


7. 16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"16. Ушбу Низомнинг матни белгиланган тартибда халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимларида, шунингдек тарбия ва даволаш муассасалари ҳамда аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муассасаларида барчага кўринадиган жойга осиб қўйилиши лозим.

Болани оилага тарбияга олаётган тутинган ота-оналар билан шартнома тузилаётганда уларга мазкур Низом талаблари тушунтирилиши шарт.".


8. 1, 2 ва 3-иловалар тегишлича мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 1, 2 ва 3-иловаларига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.


9. Мазкур ўзгартиришлар ва қўшимча Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан келишилган.






Ўзгартиришлар ва қўшимчага

1-ИЛОВА



"Тарбиялаш (патронат) учун оилаларга

бериладиган  етим болаларни кийим-бош,

пойабзал билан таъминлаш ҳамда болани

ўз тарбиясига олган тутинган ота-оналарга

ҳар ойлик нафақа тўлаш тартиби

тўғрисидаги низомга

1-ИЛОВА

Оилага тарбияга олинган болага

кийим-бош ва пойабзал олиш учун

БУЮРТМА


       



(оилага тарбияга олинган боланинг Ф.И.О.)



      



     



(боланинг ёши)



     



       



(боланинг жинси)


        

Т/р

Кийим-бош

ва пойабзалнинг номи


Сони

(дона, жуфт,

комплект)


Кийим-бош

ва пойабзалнинг

ўлчами


Кийим-бош

ва пойабзалнинг

ўртача нархи


1.






2.






3.






Халқ таълими муассасалари

фаолиятини методик таъминлаш

ва ташкил этиш туман (шаҳар)

бўлими мудири



   



(Ф.И.О.)


(тутинган ота (она)нинг Ф.И.О.)





(имзо)






М.Ў.



(имзо)


  



20____ йил "__" _________________


20___ йил "___" ________________



Манзил:



Манзил:











Банк номи:



Ҳисобварақ рақами:




".

       





Ўзгартиришлар ва қўшимчага

2-ИЛОВА



"Тарбиялаш (патронат) учун оилаларга

бериладиган  етим болаларни кийим-бош,

пойабзал билан таъминлаш ҳамда болани

ўз тарбиясига олган тутинган ота-оналарга

ҳар ойлик нафақа тўлаш тартиби

тўғрисидаги низомга

2-ИЛОВА



Оилага тарбияга олинган болага

кийим-бош ва пойабзал бериш

НОРМАСИ ВА РЎЙХАТИ

       

Т/р

Кийим-бош ва пойабзалнинг

тури (номи)

Ўлчов

бирлиги


3 ёшгача бўлган

ҳар бир болага


Мактабгача ёшдаги

ҳар бир болага

(3 - 6 (7) ёш)


Мактаб ёшидаги

ҳар бир болага

(6 (7) - 17 ёш)


сони


фойдаланиш

муддати (йил)


сони


фойдаланиш

муддати (йил)


сони


фойдаланиш

муддати (йил)


1.

Куртка-комбинезон


Дона

1

2

-

-

-

-

2.

Куртка


Дона

-

-

1

2

1

2

3.

Пальто


Дона

-

-

-

-

1

2

4.

Ўғил болалар костюми


Дона

1

2

1

2

1

2

5.

Мактаб формаси (ўғил бола учун қора шим, оқ кўйлак, қиз бола учун кофта ва юбка)


Ком-

плект


-

-

-

-

1

1

6.

Ўғил болалар кўйлаги


Дона

2

1

2

1

2

1

7.

Қиз болалар кўйлаги (шойи ва ип газлама блузка)


Дона

2

1

2

1

2

1

8.

Қиз болалар халати


Дона

-

-

1

1

1

1

9.

Свитер (Джемпер)


Дона

-

-

1

2

1

2

10.

Ёзги байрам кўйлаги


Дона

-

-

1

1

1

1

11.

Қишки бош кийим


Дона

1

1

1

1

1

1

12.

Қиз болалар трикоси


Дона

-

-

1

1

1

1

13.

Колготка


Дона

2

1

2

1

2

1

14.

Ички кийим тўплами ( ўғил ва қиз болалар учун)


Дона

2

1

2

1

2

1

15.

Спорт костюми


Ком-

плект


-

-

1

1

1

1

16.

Кеда ёки кроссовка


Жуфт

-

-

-

-

1

1

17.

Пайпоқ, гольф


Жуфт

-

-

2

1

2

1

18.

Туфли, сандалет


Жуфт

-

-

1

1

1

1

19.

Тапочка


Жуфт

1

1

1

1

1

1

20.

Этик ёки ботинка


Жуфт

1

1

1

1

1

1

21.

Қиз болалар учун сийнабанд


Дона

-

-

-

-

1

1

      





Ўзгартиришлар ва қўшимчага

3-ИЛОВА



"Тарбиялаш (патронат) учун оилаларга

бериладиган  етим болаларни кийим-бош,

пойабзал  билан  таъминлаш ҳамда болани

ўз тарбиясига олган тутинган ота-оналарга

ҳар  ойлик  нафақа тўлаш тартиби

тўғрисидаги  низомга

3-ИЛОВА


"Т А С Д И Қ Л А Й М А Н

_________________________________

_________________________________

(халқ таълими муассасалари фаолиятини

методик таъминлаш ва ташкил этиш туман

(шаҳар) бўлими мудирининг Ф.И.О.)

___________________

(имзо)


20__ йил "___" ________



Оилага тарбияга олинган бола учун 20___ йилда

сотиб олинган кийим-бош ва пойабзал бўйича

ҲИСОБОТ

Мен,




,

20___ йил "__" ___________да


(тутинган ота (она)нинг Ф.И.О.)



билан тузилган

(васийлик ва ҳомийлик органининг номи)


_____-сонли шартномага асосан вояга етмаган


ни


(оилага тарбияга олинган боланинг Ф.И.О.)


оилага тарбияга олганман.

Ҳисобот даврида тарбиямда бўлган


учун


(оилага тарбияга олинган боланинг Ф.И.О.)


қуйидаги кийим-бош ва пойабзалларни сотиб олдим.

Т/р

Кийим-бош ва пойабзалнинг

тури (номи)


Сони

(дона, жуфт,

комплект)


Олинган кийим-бош

ва пойабзалнинг

нархи (сўм)


1.





2.





3.





Кийим-бош ва пойабзал сотиб олинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (касса чеки ёхуд товарга ҳақ тўланганлигини тасдиқлайдиган чекка тенглаштирилган ҳужжатлар) илова қилинмоқда.


        


         




(тутинган ота (она)нинг Ф.И.О.)


(имзо)


(сана)

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 19 октябрь, 41-сон, 532-модда