Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Халқ таълими вазирлигининг 37-сон, Молия вазирлигининг 93-сон, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 71қ/қ-сон, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 46-ққ-сон "Тўлиқ давлат таъминотидаги етим болаларни ва ота-она қаровисиз қолган болаларни пул нафақалари ҳамда кийим-бош, пойабзал ва анжомлар сотиб олиш учун нафақалар, шунингдек транспортда юриш карточкалари билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги 25.09.2013 й. Қарори (АВ томонидан 17.10.2013 й. 1187-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

17.10.2013 й.

N 1187-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИНИНГ

25.09.2013 й.

N 37


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

25.09.2013 й.

N 93


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

25.09.2013 й.

N 71қ/қ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

25.09.2013 й.

N 46-ққ


ҚАРОРИ


Тўлиқ давлат таъминотидаги етим болаларни

ва ота-она қаровисиз қолган болаларни пул нафақалари

ҳамда кийим-бош, пойабзал ва анжомлар сотиб олиш

учун нафақалар, шунингдек транспортда юриш

карточкалари билан таъминлаш тартиби

тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар

ва қўшимча киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 25 январдаги 33-сон "Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини аниқ йўналтирилган тарзда қўллаб-қувватлашнинг 2002-2003 йилларда мўлжалланган дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларининг тўплами, 2002 й., 1-сон, 5-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2002 йил 21 октябрдаги 86, 119, 01/30-93, 301-сонли қарори (рўйхат рақами 1187, 2002 йил 11 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 й., 21-сон) билан тасдиқланган Тўлиқ давлат таъминотидаги етим болаларни ва ота-она қаровисиз қолган болаларни пул нафақалари ҳамда кийим-бош, пойабзал ва анжомлар сотиб олиш учун нафақалар, шунингдек транспортда юриш карточкалари билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Халқ таълими вазири

У. Иноятов

Молия вазири

Р. Азимов

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий

муҳофаза қилиш вазири

       

А. Хаитов

Олий ва ўрта махсус таълим вазири

Б. Ходиев

     





Қарорга

ИЛОВА



Тўлиқ давлат таъминотидаги етим болаларни

ва ота-она қаровисиз қолган болаларни пул нафақалари

ҳамда кийим-бош, пойабзал ва анжомлар сотиб олиш

учун нафақалар, шунингдек транспортда юриш

карточкалари билан таъминлаш тартиби

тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча


1. 3-бандда "11-синфни" деган сўзлар "академик лицей ёки касб-ҳунар коллежини" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 4 ва 13-бандларда "классификацияси бўйича 03-4-90-модда "Уй хўжаликларига бошқа трансфертлар" деган сўзлар "таснифининг тегишли" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Битирувчининг истагига мувофиқ битирувчига кийим-бош, пойабзал ва анжомлар бериладиган бўлса, битирувчи таълим муассасаси раҳбари номига ўзи учун зарур бўлган кийим-бош, пойабзал ва анжомлар рўйхатини кўрсатган ҳолда ариза билан мурожаат қилади. Бунда битирувчи кийим-бош, пойабзал ва анжомларни танлашда мазкур Низом иловасидаги рўйхатдан фойдаланади.".


4. Мазкур ўзгартиришлар ва қўшимчанинг иловасига мувофиқ таҳрирда илова билан тўлдирилсин.





Ўзгартиришлар ва қўшимчага

ИЛОВА



"Тўлиқ давлат таъминотидаги етим болаларни

ва ота-она қаровисиз қолган болаларни пул

нафақалари ҳамда кийим-бош, пойабзал

ва анжомлар сотиб олиш учун нафақалар,

шунингдек транспортда юриш карточкалари

билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга

ИЛОВА



Тўлиқ давлат таъминотидаги етим

болалар ва ота-она қаровисиз қолган болаларга

бериладиган кийим-бош, пойабзал ва анжомлар

РЎЙХАТИ

Т/р

Кийим-бош, пойабзал

ва анжомлар номи


Ўлчов

бирлиги


Бир нафар болага

бериладиган норма



ўғил болалар

учун


қиз болалар

учун



КИЙИМ-КЕЧАКЛАР


1.

Қишки пальто, куртка


дона

1

1


2.

Мавсумбоп пальто, куртка


дона

1

1


3.

Қишки бош кийим


дона

1

1


4.

Кузги бош кийим


дона

1

1


5.

Иссиқ шарф


дона

1

1


6.

Қўлқоп


жуфт

1

1


7.

Кузги пойабзал


жуфт

1

1


8.

Ёзги пойабзал


жуфт

1

1


9.

Қишки пойабзал


жуфт

1

1


10.

Шиппаклар


жуфт

1

1


11.

Ўғил болалар ички кийими


тўплам

2

-


12.

Қиз болалар ички кийими


дона

-

2


13.

Тунги кўйлак


дона

-

1


14.

Сийнабанд


дона

-

2


15.

Колготка


дона

-

2


16.

Трико


дона

-

2


17.

Байрам костюми ёки кўйлаги


дона

1

1


18.

Спорт костюми (ярим жун)


дона

1

1


19.

Шойи блузка


дона

1

1


20.

Эркакларнинг байрам кўйлаги


дона

1

-


21.

Жун сарафан ёки юбка


дона

-

1


22.

Жун шим


дона

1

-


23.

Ип газлама кўйлак (блуза)


дона

1

1


24.

Ип газлама кўйлак ёки костюм


дона

1

1


25.

Жакет ёки жемпер


дона

1

1


26.

Рўмолчалар


дона

2

2


27.

Пайпоқ, гольф


жуфт

2

2


28.

Портфель, сумка


дона

1

1


29.

Чамадон


дона

1

1


АНЖОМЛАР


1.

Юз сочиқ (пахта ёки зиғир толасидан тўқилган)


дона

1

1


2.

Пахмоқ сочиқ (ҳаммом учун)


дона

1

1


3.

Ёстиқнинг ички жилди


дона

1

1


4.

Ёстиқнинг ташқи жилди


дона

2

2


5.

Жун адёл


дона

1

1


6.

Чойшаб


дона

2

2


7.

Кўрпа жилди


дона

2

2


8.

Ўрин ёпинғичи


дона

1

1


9.

Пахтали тўшак


дона

1

1


10.

Ёстиқ


дона

1

1


11.

Каравот


дона

1

1


12.

Тумбочка


дона

1

1


13.

Стол


дона

1

1


14.

Стул


дона

2

2


15.

Дарпарда


дона

2

2


ИДИШ-ТОВОҚЛАР


1.

Ошхона идишлари


тўплам

1

1


2.

Чой ва овқат идишлари


тўплам

1

1

".

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 21 октябрь, 42-сон, 567-модда