Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирлиги 31-сон, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 100-К-сон "Вояга етмаган болалари бўлган оилаларга нафаrа тўлашни молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида" 27.04.2010 й. Қарори (АВ томонидан 27.05.2010 й. 1160-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

27.05.2010 й.

N 1160-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

27.04.2010 й.

N 31


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

27.04.2010 й.

N 100-Қ


ҚАРОРИ



Вояга етмаган болалари бўлган оилаларга

нафақа тўлашни молиялаштириш тартиби

тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар

киритиш ҳақида


(2010 йил 6 июндан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 21 декабрдаги ПФ-4158-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига ўзгартириш киритиш тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 йил, 52-сон, 558-модда) Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1251-сон "Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 йил, 52-сон, 562-модда) қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2002 йил 26 июндаги 70 ва 11/2001-сон қарори билан тасдиқланган "Вояга етмаган болалари бўлган оилаларга нафақа тўлашни молиялаштириш тартиби тўғрисида"ги низомга (2002 йил 11 июль, рўйхат рақами 1160) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 йил 13-сон) иловага* мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Молия вазири                                                                       Р. Азимов



Меҳнат ва аҳолини ижтимоий

муҳофаза қилиш вазири                                                     А. Хаитов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 21-сон, 167-модда.