Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 26-қ/қ-сон, Молия вазирлигининг 66-сон “Ёшга доир пенсияга чиққандан кейин ишлаётган аёлларга пенсияларни тўлиқ миқдорда тўлаш тартибини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги 15.07.2015 й. Қарори (АВ томонидан 22.07.2015 й. 748-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

22.07.2015 й.

N 748-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

15.07.2015 й.

N 26-қ/қ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

15.07.2015 й.

N 66


ҚАРОРИ



Ёшга доир пенсияга чиққандан кейин ишлаётган

аёлларга пенсияларни тўлиқ миқдорда тўлаш

тартибини ўз кучини йўқотган деб

топиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 30 сентябрдаги ПФ-4245-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хотин-қизларнинг ижтимоий муҳофазасини кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1999 йил 17 мартдаги ПФ-2246-сон Фармонини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳақида"ги Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги, Меҳнат вазирлиги ва Молия вазирлиги томонидан 1999 йил 31 майда 1208/01, 973/02 ва 44-сон билан тасдиқланган Ёшга доир пенсияга чиққандан кейин ишлаётган аёлларга пенсияларни тўлиқ миқдорда тўлаш тартиби (рўйхат рақами 748, 1999 йил 16 июнь) ўз кучини йўқотган деб топилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси билан келишилган.


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий

муҳофаза қилиш вазири

А. Абдуҳакимов

Молия вазири

Р. Азимов

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 27 июль, 29-сон, 390-модда