Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.03.2002 й. 77-сон "Илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.03.2002 й.

N 77



ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида" 2002 йил 20 февралдаги ПФ-3029-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда илмий тадқиқотлар ва технологик  ишланмалар сифатига қўйилган замонавий талабларга мувофиқ илмий-техника ва инновация фаолиятини янада ривожлантиришни, шунингдек мамлакатнинг илмий салоҳиятидан самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси  ҳузуридаги  Илмий-техника тараққиётини Мувофиқлаштириш Кенгаши тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;

Фан ва технологиялар марказининг, шунингдек Илмий-техника тараққиётини Мувофиқлаштириш Кенгаши ҳузуридаги Йирик илмий ва инвестиция лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш кенгашининг тузилмаси ва штатдаги ходимларининг чекланган сони 2 ва 3-иловаларга мувофиқ;

Илмий-техника тараққиётини Мувофиқлаштириш Кенгаши ҳузуридаги Инновация илмий-техника фаолиятини маблағ билан таъминлаш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва  сарфлаш тартиби тўғрисидаги Низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Илмий-техника тараққиётини Мувофиқлаштириш Кенгаши Ўзбекистон Республикаси Молия  вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги билан биргаликда:

Фан ва технологиялар маркази ҳамда Йирик илмий ва инвестиция лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш кенгаши тўғрисидаги низомларни икки ҳафта муддатда ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин;

илмий-тадқиқот ва инновация фаолиятини ташкил этиш ва маблағ билан таъминлашнинг грантли тизимини амалга киритишни таъминлаш мақсадида фундаментал ва амалий илмий  тадқиқотлар, технологик ишланмалар ва мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг давлат устуворликларига мувофиқ бўлган инновация лойиҳалари дастурларини шакллантириш, тақдим этиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш тартибига доир норматив ҳужжатларни икки ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


3. Илмий-техника тараққиётини Мувофиқлаштириш Кенгаши ҳузуридаги Фан ва технологиялар маркази директори мақоми, моддий ва маиший таъминот шароитлари бўйича вазирга, Мувофиқлаштириш Кенгаши ҳузуридаги Йирик илмий ва инвестиция лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш кенгаши раҳбари ҳамда Марказ директорининг ўринбосари эса вазир ўринбосарига тенглаштирилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2002 йилдан бошлаб Фан ва технологиялар  маркази  ҳамда Йирик илмий ва инвестиция лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш кенгаши таъминоти учун зарур маблағларни белгиланган тартибда назарда тутсин.


5. Илмий-техника тараққиётини  Мувофиқлаштириш Кенгаши:

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда бир ҳафта муддатда тугатиш комиссияси тузсин ва Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси балансида бўлган асосий  фондлар, мол-мулклар ва моддий бойликларни Фан ва технологиялар марказига ҳамда Илмий-техника тараққиётини Мувофиқлаштириш Кенгаши ҳузуридаги Йирик илмий  ва инвестиция лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш кенгашига беришни қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширсин;

Илмий-техника тараққиётини Мувофиқлаштириш Кенгашининг янги ташкил этилган таркибий бўлинмаларини икки ой муддатда юқори малакали кадрлар ва мутахассислар билан таъминласин.


6. Фан ва технологиялар марказига аспирантлар ва магистрант талабалардан орасидан  Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат стипендиатларини  аниқлаш функцияси юклансин. Номзодларни кўриб чиқиш ва стипендияларни маблағ билан таъминлаш Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 25 мартдаги 157-сон ва 2001 йил 17 августдаги 344-сон қарорларида назарда тутилган тартибда   амалга оширилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги тасарруфида илмий муассасалар  бўлган вазирликлар ва идоралар билан биргаликда, Илмий-техника тараққиётини Мувофиқлаштириш Кенгаши билан келишган ҳолда илмий муассасалар томонидан бажариладиган илмий тадқиқотлар ва технологик ишланмаларни шакллантириш ва маблағ билан таъминлаш тартибини бир ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.

Илмий-техника тараққиётини Мувофиқлаштириш Кенгаши Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда республикада илмий-тадқиқот фаолиятини такомиллаштиришга доир кўрилган чора-тадбирларни тушунтириш юзасидан бир ой муддатда Фанлар академиясида, тегишли вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмаларида, шунингдек илмий муассасаларда кенг кўламдаги ишларни ташкил этсин ва амалга оширсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тузилмасида қўшимча равишда 4 штат бирлиги ажратилган ҳолда Фанни маблағ билан таъминлаш бўлими ташкил этилсин.


9. Фан ва технологиялар маркази ҳамда Йирик илмий ва инвестиция лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш кенгаши Тошкент шаҳар, Х.Сулаймонова кўчаси, 29-уйга жойлаштирилсин.

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги бир ҳафта муддатда  Тошкент шаҳар, Х.Сулаймонова кўчаси, 29-уйда жойлашган бинони Илмий-техника тараққиётини  Мувофиқлаштириш Кенгаши ҳузуридаги Фан ва технологиялар маркази балансига берсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси Ўзбекистон Республикаси  Адлия вазирлиги билан биргаликда Давлат патент идораси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасарруфига берилиши муносабати билан унинг номи, реквизитлари ва норматив ҳужжатларига белгиланган тартибда икки ҳафта муддатда зарур ўзгартиришлар киритсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитасининг фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида" 1992 йил 19 февралдаги 71-сон қарори, шунингдек Ўзбекистон Республикаси  Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 3 августдаги 360-сон, 1992 йил 9 сентябрдаги 419-сон ва 1992 йил 8 декабрдаги 570-сон қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т.Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                  И.Каримов




Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 4 мартдаги

77-сон қарорига

2-ИЛОВА

Илмий-техника тараққиётини Мувофиқлаштириш Кенгаши

ҳузуридаги Фан ва технологиялар марказининг

ТУЗИЛМАСИ





Директор

























Директор ўринбосари



Ахборот-таҳлил бўлими (илмий кенгашлар ва илмий-техника секциялари материаллари асосида фан ва техникани ривожлантиришнинг устувор йўналишлари бўйича таҳлилий маърузалар тайёрлаш)

7 киши



Илмий  кадрларни (кадрлар хизмати билан биргаликда) тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўлими

3 киши












Илмий-техника тараққиёти устувор йўналишларини, илмий тадқиқотлар ва технологик ишланмалар дастурларини шакллантириш бўлими

6 киши















Молия ва бух-галтерия ҳисоби бўлими

4 киши














Илмий, технологик ва инновация лойиҳалари бўйича танловларни ташкил этиш ва ўтказиш бўлими

5 киши











Амалий тадқиқотлар бўлими

3 киши



Юридик маслаҳатчи

1 киши

















Халқаро илмий-техника ҳамкорлигини ривожлантириш бўлими

3 киши

















Штатдаги ходимлар сони - 34 киши




Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 4 мартдаги

77-сон қарорига

3-ИЛОВА

Илмий-техника тараққиётини Мувофиқлаштириш Кенгаши

ҳузуридаги Йирик илмий ва инвестиция лойиҳаларини

экспертизадан ўтказиш кенгашининг

ТУЗИЛМАСИ


Кенгаш раҳбари


Жалб этиладиган юқори малакали олимлар ва мутахассислардан иборат Экспертиза кенгаши



Йирик илмий дастурлар ва технологик лойиҳалар экспертизасини ташкил этиш бўлими

4 киши


Илмий тадқиқотлар, инновация ва инвестиция лойиҳалари бўйича жорий ва якуний ҳисоботлар мониторинги бўлими

4 киши










Йирик инновация ва инвестиция лойиҳалари экспертизасини ташкил этиш бўлими

5 киши


Бухгалтерия - 2 киши









Кадрлар бўйича инспектор - 1 киши




Штатдаги ходимлар сони  17 киши



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2002 й., N 3, 14-модда.