Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз пенсионерларга имтиёзлар бериш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 28.05.1991 й. 145-сон қарорига 1-илова)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Вазирлар Маҳкамасининг

1991 йил 28 майдаги

145-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз пенсионерларга

имтиёзлар бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1. Ўзбекистон ССЖ Президентининг 1991 йил 27 майдаги Фармонида белгиланган имтиёзли ҳуқуқлардан ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз пенсионерлар, шу жумладан, ногиронлар ҳам фойдаланадилар.


2. Мазкур Фармонга мувофиқ имтиёзли ҳуқуқлардан фойдаланувчиларнинг номма-ном рўйхати ноҳия (шаҳар) Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари томонидан туман (шаҳар) ҳокимлиги билан биргаликда тузилади.

3. Пенсия гувоҳномасидаги махсус қўшимча варақ юқоридаги Фармонда белгиланган имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат ҳисобланади. Бу қўшимча варақ Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказларининг муҳри ва масъул шахси имзоси билан тасдиқланган бўлади.

5. Пенсия гувоҳномаси за унга қўшимча варақ жамоат транспортида (таксидан ташқари) бепул юриш ҳуқуқини берувчи ҳужжат ҳисобланади.

7. Пенсия гувоҳномаси ва унга қўшимча варақ асосида яшаш жойи бўйича биркитилган ёлғиз пенсионерларга хизмат кўрсатувчи дўконда тасдиқланган рўйхатдаги молларни белгиланган миқдорда бепул бериш учун улар рўйхатга олинадилар ва шу мақсадлар учун тутилган махсус дафтарга ёзиб қўйиладилар.

Бир ой ўтиши билан савдо ташкилоти кўрсатилган тоифадаги пенсионерларга берилган молларнинг ҳақиқий қиймати тўғрисида, уларнинг қийматини қоплаш учун, тегишли ноҳия, шаҳар молия бўлимига йиғма рўйхат тақдим этади.

Ноҳия, шаҳар молия бўлимлари тақдим этилган рўйхатларни 10 кун муддат ичида кўриб чиқадилар ва тегишли суммаларни тегишли корхоналарнинг счётларига ўтказадилар.