Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Табиий муҳитга ифлослантирувчи моддаларни чиқариб юборганлик (оқизиб юборганлик) ҳамда чиқиндиларни жойлаштирганлиги учун бюджетга ва табиатни муҳофаза этиш фондига тўланадиган тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 15.02.2002 й. 1099-сон билан рўйхатга олинган 18.01.2002 й. МВ 18-сон, ДСҚ 2002-11-сон, ТМҚҚ 09-81-сон қарори билан тасдиқланган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2002 йил 15 февралда 1099-сон

билан рўйхатга олинган

Молия вазирлиги, Давлат

солиқ қўмитаси ва Давлат табиатни

муҳофаза қилиш қўмитасининг

2002 йил 18 январдаги

18, 2002-11, 09-81-сон қарори

билан тасдиқланган

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси ҳудудида

табиий муҳитга ифлослантирувчи моддаларни

чиқариб ташлаганлик (оқизиб юборганлик) хамда

чиқиндиларни жойлаштирганлик учун бюджетга

ва табиатни муҳофаза қилиш фондига тўланадиган

тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига, Ўзбекистон Республикасининг "Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги қонунига, Ўзбекистон Республикасининг "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги қонуни 7-моддасига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 31 декабрдаги "Асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози ва 2002 йилги Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида" 490-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудида табиий муҳитга ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлаганлик (оқизиб юборганлик) ҳамда чиқиндиларни жойлаштирганлик учун бюджетга ва табиатни муҳофаза қилиш фондига тўланадиган тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг ягона тартибини белгилайди.



II. ТАБИИЙ МУХИТГА ИФЛОСЛАНТИРУВЧИ

МОДДАЛАРНИ ЧИҚАРИБ ТАШЛАГАНЛИК

ҚИЗИБ ЮБОРГАНЛИК) ВА ЧИҚИНДИЛАРНИ

ЖОЙЛАШТИРГАНЛИК УЧУН ТЎЛОВНИ

ТЎЛОВЧИЛАР


2. Идоравий мансублиги ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, ифлослантирувчи моддаларни атмосфера ҳавоси, сув объектлари ва жой рельефига чиқариб ташловчи (оқизиб юборувчи), шунингдек чиқиндиларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлаштирувчи юридик шахслар табиий муҳитга ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлаганлик (оқизиб юборганлик) ва чиқиндиларни жойлаштирганлик учун тўлов тўловчилари ҳисобланади.


3. Фақат давлат бюджетидан молияланувчи муассаса ва ташкилотлар табиий муҳитга ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлаганлик (оқизиб юборганлик) ва чиқиндиларни жойлаштирганлик учун тўлов тўламайдилар.


4. Ифлослантирувчи моддаларни канализация тармоғига чиқариб ташламайдиган юридик шахслар ушбу ташлаш учун тўлов тўламайдилар. Ушбу юридик шахслар коммунал хизмат кўрсатиш тизими корхоналарига тузилган шартномаларга кўра оқава сувларни қабул қилганлик ва тозалаганлик учун ҳақ тўлайдилар. Оқава сувлардаги ифлослантирувчи моддалар массаси учун тўловни тозалашни амалга оширадиган ҳамда ифлослантирувчи моддаларни сув объектлари ва жой рельефига ташлайдиган коммунал хизмат кўрсатиш тизими корхоналари амалга оширади.


5. Чиқиндилар утиллаштириш ва қайта ишлаш учун махсус ажратилган сақлаш жойларида ёки бошқа корхоналарнинг ихтисослаштирилган полигонларида жойлаштирилган ҳолларда чиқиндиларни жойлаштирганлик учун тўловни ерида чиқиндилар жойлаштириладиган корхоналар амалга оширади.



III. ТАБИИЙ МУҲИТГА ИФЛОСЛАНТИРУВЧИ МОДДАЛАРНИ

ЧИҚАРИБ ТАШЛАГАНЛИК (ОҚИЗИБ ЮБОРГАНЛИК) ВА

ЧИҚИНДИЛАРНИ ЖОЙЛАШТИРГАНЛИК

УЧУН ТЎЛОВ ОБЪЕКТИ


6. Ўз ичига қуйидагиларни:

атмосфера ҳавосига ташланган ифлослантирувчи моддалар массасини;

сув объектлари ва жой рельефига ташланган ифлослантирувчи моддалар массасини;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлаштириладиган заҳарли ва заҳарсиз чиқиндилар массасини оладиган, ифлослантирувчи моддаларни табиий муҳитга чиқариб ташлашлар (оқизиб юборишлар) массаси ҳамда меъёрий (лимитланган),  шу жумладан меъёрдан ташқари (лимитдан ташқари) чиқиндиларни жойлаштириш, шунингдек табиий муҳитга ифлослантирувчи моддаларни авария пайтида ва бирйўла чиқариб ташлашлар (оқизиб юборишлар) ҳамда чиқиндиларни жойлаштириш тўлов объекти ҳисобланади.


7. Бундан кейин қайта ишланмайдиган ва турли хил махсус жиҳозланган тўплагичларда жойлаштириладиган ишлаб чиқариш чиқиндилари учун тўлов Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чиқиндиларни жойлаштирганлик учун тўлов сифатида амалга оширилади.


8. Ифлослантирувчи моддалар охирги омборлар ёки тўплагичлардан сув объектлари ёки жой рельефига оқиб кетган ҳолларда ифлослантирувчи моддалар массаси учун тўлов сув объектлари ва жой рельефига оқизиб юборганлик учун тўлов сифатида амалга оширилади.


9. Карьерлардан ташқарида вақтинча ажратилган майдончаларда жойлаштириладиган очиқ (бўш) жинслар уюмлари қазиб олувчи саноатнинг заҳарсиз чиқитлари ҳисобланади ва уларни жойлаштирганлик учун мазкур Низомга мувофиқ тўлов ундирилади.


10. Қуйидагилар тўлов объектлари ҳисобланмайди:

а) бундан кейин қайта ишланадиган ва фойдали қазилмаларнинг хом ашё ресурслари сифатида махсус жиҳозланган охирги омборларда жойлаштириладиган кон - қазиб олиш саноатининг чиқиндилари;

б) олдиндан карьерлар ташқарисида жойлаштирмасдан карьер ичида жойлаштириладиган очиқ жинслар уюмлари;

в) махсус сақлашда бўлган ва хом ашё ресурслари тоифасига киритиладиган балансдан ташқари рудалар;

г) вақтинча (олти ойга қадар) махсус ажратилган майдончаларга жойлаштириладиган ва сўнгра иккиламчи хом ашё сифатида ишлатиладиган ишлаб чиқариш чиқиндилари;

д) табиатни муҳофаза қилиш органлари билан келишган ҳолда техника экинларини ва ўрмон кўчатларини суғориш учун ишлатиладиган тозаланган оқава сувлар таркибидаги ифлослантирувчи моддалар;

е) қишлоқ хўжалигида ишлатиладиган минерал ва органик ўғитлар.


11. Ифлослантирувчи моддалар рўйхати Ўзбекистон Республикасининг Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси қарори билан тузатилиши мумкин. Табиий муҳитга ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлашлар (оқизиб юборишлар) ва чиқиндиларни жойлаштиришнинг меъёрлари (лимитлари) табиатни муҳофаза қилиш органлари томонидан тасдиқланади.



IV. ТАБИИЙ МУҲИТГА ИФЛОСЛАНТИРУВЧИ

МОДДАЛАРНИ ЧИҚАРИБ ТАШЛАГАНЛИК (ОҚИЗИБ

ЮБОРГАНЛИК) ВА ЧИҚИНДИЛАРНИ ЖОЙЛАШТИРГАНЛИК

УЧУН ТЎЛОВ МИҚДОРЛАРИ


12. Табиий муҳитга ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлаганлик (оқизиб юборганлик) ва чиқиндиларни жойлаштирганлик учун тўлов миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.


13. Коммунал хизмат кўрсатиш ва метрополитен корхоналарига белгиланган ставкаларнинг 0,1 коэффициенти қўлланилади.


14. Табиий муҳитга ифлослантирувчи моддаларни меъёрдан ортиқча чиқариб ташлаганлик (оқизиб юборганлик) ва чиқиндиларни жойлаштирганлик учун тўловлар алоҳида ҳар бир модда бўйича белгиланган ставкаларга 1,2 коэффициентини қўллаган ҳолда амалга оширилади.


15. Юридик шахсларда табиий муҳитга ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлаганлик (оқизиб юборганлик) ва чиқиндиларни жойлаштирганлик учун тасдиқланган меъёрлар (лимитлар) мавжуд бўлмаса ёки уларнинг амал қилиш муддати тугаган тақдирда тўловлар ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлашлар (оқизиб юборишлар) ва жойлаштирилган чиқиндиларнинг бутун ҳақиқий массаси учун белгиланган ставкаларга 1,2 коэффициентини қўллаган ҳолда амалга оширилади.

Ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлашлар (оқизиб юборишлар) ва чиқиндиларни жойлаштиришнинг ҳақиқий массасини юридик шахслар ишлаб чиқаришнинг технологик регламенти ва бирламчи ҳисобдан келиб чиқиб белгилайдилар.



V. ТАБИИЙ МУХИТГА ИФЛОСЛАНТИРУВЧИ

МОДДАЛАРНИ ЧИҚАРИБ ТАШЛАГАНЛИК (ОҚИЗИБ

ЮБОРГАНЛИК) ВА ЧИҚИНДИЛАРНИ ЖОЙЛАШТИРГАНЛИК

УЧУН ТЎЛОВНИ ХИСОБЛАШ ВА ТЎЛАШ ТАРТИБИ


16. Тўлов суммасини тўловчилар мустақил равишда, мазкур Низомга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган тўлов миқдорларига ва табиатни муҳофаза қилиш органлари тасдиқлаган табиий муҳитга ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлашлар (оқизиб юборишлар) ва чиқиндиларни жойлаштириш меъёрларига (лимитларига) биноан ҳисоблайдилар.


17. Юридик шахслар табиий муҳитга ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлаганлик (оқизиб юборганлик) ва чиқиндиларни жойлаштирганлик учун бўнак тўловларини ҳар ойда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай амалга оширадилар. Бўнак тўловлари олдинги чорак маълумотлари бўйича, табиий муҳитга ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлаганлик (оқизиб юборганлик) ва чиқиндиларни жойлаштирганликнинг ҳақиқий ўртача ойлик массасидан келиб чиқиб ҳисобланади.

Чорак учун ҳисобланган тўлов суммаси энг кам иш ҳақининг 10 бараваридан кам миқдорни ташкил этган ҳолларда тўлов ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 25-кунигача, чоракда бир маротаба амалга оширилади, бу ҳолда табиий муҳитга ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлашлар (оқизиб юборишлар) ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлаштирилган чиқиндилар массасининг ҳисоб-китоблари йилда бир маротаба, йиллик молиявий ҳисоботни тақдим этиш учун белгиланган муддатларда табиатни муҳофаза қилиш органлари билан келишилади.


18. Табиий муҳитга ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлаганлик (оқизиб юборганлик) ва чиқиндиларни жойлаштирганлик учун тўлов суммасининг ҳисоб-китоби икки нусхада, мазкур Низомнинг 1-иловасидаги шаклга кўра тузилади ва бир нусхаси табиий муҳитга ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлашлар (оқизиб юборишлар) ҳосил бўладиган ва чиқиндиларни жойлаштириш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига чоракда бир маротаба, молиявий ҳисоботни тақдим этиш учун белгиланган муддатларда тақдим этилади.

Ҳисоб-китобнинг бошқа нусхаси табиатни муҳофаза қилиш маҳаллий органларига ҳисобот давридан кейинги ойнинг 10-кунига қадар юборилади, кичик ва ўрта бизнес корхоналари бундан мустасно. Табиатни муҳофаза қилиш маҳаллий органлари табиий муҳитга ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлашлар (оқизиб юборишлар) ва жойлаштирилган чиқиндилар массалари тўғри қабул қилинганлигини кўриб чиқади. Хатолар аниқланган тақдирда ҳисоб-китоб юридик шахсга тузатиш учун юборилади.


19. Табиий муҳитга ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташланганлик (оқизиб юборганлик) ва чиқиндиларни жойлаштирганлик учун тўлов суммаси қуйидаги формулага асосан аниқланади:


П = (Мн х R) + (Мсн х R  х 1,2), бу ерда:


П - табиий муҳитга ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлаганлик (оқизиб юборганлик) ва чиқиндиларни жойлаштирганлик учун тўлов суммаси, сўмларда;

Мн - табиий муҳитга ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлашлар (оқизиб юборишлар) ва чиқиндиларни жойлаштиришнинг меъёрлар доирасидаги массаси, тонна - килограммлар ёки куб метрларда;

Мсн - табиий муҳитга ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлашлар (оқизиб юборишлар) ва чиқиндиларни жойлаштиришнинг меъёрлар доирасидаги массаси, тонналар, килограммлар ёки куб метрларда;

R - табиий муҳитга ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлашлар (оқизиб юборишлар) ва чиқиндиларни жойлаштиришнинг 1 тоннаси учун тўлов миқдорлари, сўмларда;

1,2 - табиий муҳитга ифлослантирувчи моддаларни меъёрдан ортиқча чиқариб ташлашлар (оқизиб юборишлар) ва чиқиндиларни жойлаштириш учун тузатиш коэффициенти.

Коммунал хизмат кўрсатиш ва метрополитен корхоналари юқорида келтирилган формула бўйича ҳисобланган тўлов суммасини 0,1 коэффициентига кўпайтирадилар.


20. Тўлов суммасининг ҳисоб-китоби учун меъёрлар (лимитлар), белгиланган шаклдаги давлат статистика ҳисоботи, табиий муҳитга ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлашлар (оқизиб юборишлар)нинг бирламчи ҳисоби ва уларнинг турлари бўйича чиқиндиларни жойлаштиришга доир расмий маълумотлар асосида табиий муҳитга ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлашлар (оқизиб юборишлар) ва жойлаштириладиган чиқиндилар массасининг ҳақиқий маълумотлари қўлланилади. Ҳисобот даври учун табиий муҳитга ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлашлар (оқизиб юборишлар) ва чиқиндиларни жойлаштиришларнинг ҳақиқий массасини аниқлаш мумкин бўлмаган тақдирда уларнинг массаси ишлаб чиқаришнинг технологик регламенти бўйича кутилаётган йиллик массадан келиб чиқиб ҳисоб-китоб қилинади.


21. Табиий муҳитга ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлашлар (оқизиб юборишлар) ва чиқиндиларни жойлаштиришнинг меъёрдан ташқари (лимитдан ташқари) массаси ҳисобот даврида ҳар бир манба учун асбоблар ёрдамида ўлчаш йўли билан аниқланади ёки белгиланган меъёрлар (лимитлар)дан келиб чиқиб ҳисоб-китоб қилинади.

Табиий муҳитга ифлослантирувчи моддалар авария чоғида ёки бирйўла чиқариб ташланганида (оқизиб юборилганида) ва чиқиндилар жойлаштирилганида уларнинг массаси асбоблар ёрдамида ўлчаш йўли билан ёки ишлаб чиқаришнинг технологик регламентидан келиб чиқиб, ҳисоб-китоб усули билан аниқланади. Тўловлар тартибдан четга чиқиш пайдо бўлган пайтдан бошлаб меъёрдан ташқари чиқариб ташлашлар сифатида унинг тугатилишига қадар вақт даври учун амалга оширилади.


22. Мотор ёнилғиси ёқилганда ифлослантирувчи моддалар ҳавога чиқариб ташлангани учун тўлов миқдорлари уларни турларга бўлмасдан, ифлослантирувчи моддаларнинг бутун ҳақиқий массаси учун тасдиқланади. Ифлослантирувчи моддаларнинг ҳақиқий массаси мазкур Низомнинг 2-иловасига кўра қабул қилинади. Агар юридик шахс ёки табиатни муҳофаза қилиш органларининг асбоблар воситасида ўлчашлари билан белгиланган меъёрлардан ошиб кетиш аниқланса, ушбу масса учун тўлов меъёрдан ташқари чиқариб ташлашлар сифатида амалга оширилади.



VI. ТЎЛОВЛАРНИ ХИСОБГА ОЛИШ ТАРТИБИ


23. Табиий муҳитга ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлаганлик (оқизиб юборганлик) ва чиқиндиларни жойлаштирганлик учун тўловлар бўйича бюджет билан юридик шахслар ҳисоб-китобларининг бухгалтерия ҳисоби бюджетга тўловлар (турлар) бўйича қарзларни ҳисобга олиш ҳисобварағи бўйича юритилади.

Табиий муҳитга ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлаганлик (оқизиб юборганлик) ва чиқиндиларни жойлаштирганлик учун ҳисобланган тўлов суммаси қуйидагича акс эттирилади:

давр харажатларини ҳисобга олиш ҳисобварағи дебети;

бюджетга тўловлар бўйича қарзларни ҳисобга олиш ҳисобварағи кредити.

Табиий муҳитга ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлаганлик (оқизиб юборганлик) ва чиқиндиларни жойлаштирганлик учун бюджетга ва табиатни муҳофаза қилиш фондига ўтказилган тўлов суммалари қуйидагича акс эттирилади:

бюджетга тўловлар бўйича қарзларни ҳисобга олиш ҳисобварағи дебети;

пул маблағларини ҳисобга олиш ҳисобварағи кредити.


24. Юридик шахслар тўловларни табиий муҳитга ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлашлар (оқизиб юборишлар) ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чиқиндиларни жойлаштириш амалга оширилган жойда алоҳида тўлов топшириқномалари билан тўлайдилар. Ҳисоблаб ёзилган тўлов суммасининг 80%и маҳаллий бюджетнинг даромадига, 20%и Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг табиатни муҳофаза қилиш маҳаллий фондларининг ҳисобрақамларига ўтказилади.



VII. ТЎЛОВЧИЛАРНИНГ МАСЪУЛИЯТИ ВА ДАВЛАТ

СОЛИҚ ХИЗМАТИ ОРГАНЛАРИНИНГ НАЗОРАТИ


25. Табиий муҳитга ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлаганлик (оқизиб юборганлик) ва чиқиндиларни жойлаштирганлик учун тўлов тўловчилар ҳисоб-китобнинг тўғри бўлиши ва тўловнинг ўз вақтида тўланиши учун Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.


26. Тўловчилар давлат солиқ хизмати органларининг қарорлари ва улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари устидан давлат солиқ хизматининг юқори органлари ёки судга шикоят қилиш ҳуқуқига эгалар.


27. Табиий муҳитга ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлаганлик (оқизиб юборганлик) ва чиқиндиларни жойлаштирганлик учун тўлов тўловчиларни ушбу чиқариб ташлашлар (оқизиб юборишлар) ва чиқиндиларни жойлаштириш билан етказилган зарарни қоплаш мажбуриятидан озод қилмайди.


28. Мазкур Низомнинг тўғри қўлланиши устидан назоратни давлат солиқ хизмати органлари Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширадилар.






1-ИЛОВА


Табиий мухитга ифлослантирувчи моддаларни чиқариб

ташлаганлик ва чиқиндиларни жойлаштирганлик

учун тўловлар суммаси

ХИСОБ- КИТОБИ


200__ йил _____ чораги учун

Ифлослантирувчи

моддалар номи ва

чиқиндилар турлари


Масса, т


1т. учун

тўлов

миқдори


Меъёрдан

ташқари

ташлаш

лар ва

чиқинди

ларни

жойлаш

тириш учун

коэф.


Тўловлар

суммаси


Меъёр доира

сида


Меъёрдан

ташқари


А

1

2

3

4

5

1. Ифлослантирувчи моддаларни атмосфера хавосига ташлашлар:












Жами












2. Мотор ёқилғисини ёқиш чоғида ифлослантирувчи моддаларни ташлашлар:












Жами












3. |Ифлослантирувчи моддаларни сув объектлари ва жой рельефига ташлашлар:











Жами












4. Ишлаб чиқариш чиқиндилари:












Жами












Хаммаси






Шу жумладан: 80%и махаллий бюджет даромадига







20%и табиатни мухофаза қилиш махаллий жамғармаларнинг хисобварақаларига







Бўнак тўловлари






Тўланиши керак






Коммунал хизмат кўрсатиш ва метрополитен корхоналари учун,   К=0,1 билан






2-ИЛОВА


1 тонна мотор ёқилғисини ёққанда ифлослантирувчи

моддаларни чиқариб ташлаш массаси

Ёқилғи турлари


Ифлослантирувчи

моддалари массаси


Автобензин этилланган


788,3

Автобензин этилланмаган


788

Автомобиль дизель ёқилғиси


208,5

Тепловозлар учун дизель ёқилғиси ов


120,5

Сиқилган табиий газ


274

Суюлтирилган нефть гази


584,8

Реактив ёқилғи


178,5

Авиация бензини


169,8

Сув транспорти учун ёқилғи (флот мазути)


198,4