Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирлигининг 29-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2015-13-сон “Бюджет олдида боқимандаси бор хўжалик юритувчи субъектларнинг бюджет олдидаги қарзларини ундириш ва солиқ тўловчиларнинг маблағи бўлмаган ҳолатда уларнинг дебитор қарзи орқали бюджет олдидаги қарзини ундириш тўғрисидаги тартибни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида”ги 09.04.2015 й. Қарори (АВ томонидан 15.04.2015 й. 874-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

15.04.2015 й.

N 874-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

09.04.2015 й.

N 29


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

09.04.2015 й.

N 2015-13


ҚАРОРИ



Бюджет олдида боқимандаси бор хўжалик юритувчи

субъектларнинг бюджет олдидаги қарзларини ундириш

ва солиқ тўловчиларнинг маблағи бўлмаган ҳолатда

уларнинг дебитор қарзи орқали бюджет олдидаги

қарзини ундириш тўғрисидаги тартибни

ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1999 йил 20 декабрда 96-сон ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан 1999 йил 17 сентябрда 99-116-сон билан тасдиқланган Бюджет олдида боқимандаси бор хўжалик юритувчи субъектларнинг бюджет олдидаги қарзларини ундириш ва солиқ тўловчиларнинг маблағи бўлмаган ҳолатда уларнинг дебитор қарзи орқали бюджет олдидаги қарзини ундириш тўғрисидаги тартиб (рўйхат рақами 874, 2000 йил 19 январь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 2-сон) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан келишилган.


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Молия вазири

Р. Азимов

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Парпиев

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 20 апрель, 15-сон, 190-модда