Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Тошкент шаҳар ҳокимининг 31.12.1998 й. 572-сон "Тошкент шаҳридаги маъмурий биноларга қўлланиладиган мжара ҳақининг ягона энг кам миқдоридаги ставкалари ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ТОШКЕНТ ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ

ҚАРОРИ

31.12.1998 й.

N 572




ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ МАЪМУРИЙ

БИНОЛАРГА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН

ИЖАРА ҲАҚИНИНГ ЯГОНА ЭНГ КАМ

МИҚДОРИДАГИ СТАВКАЛАРИ

ҲАҚИДА



Тошкент шаҳридаги маъмурий биноларга қўлланиладиган ижара ҳақи ставкаларини асосий фондларни таъмирлаш учун сарфланадиган харажатлар қийматини ошиши билан боғлиқ бўлган бугунги кундаги даражасига муофиқлаштириш, ҳамда кутилаётган ҳаражатлар билан корхона ва ташкилотларнинг ижара ҳақидан тушадиган даромадларни бир русумга солиш мақсадида.


ҚАРОР ҚИЛАМАН:


1. Тошкент шаҳар давлат мулки қўмитасини бошқармаси билан маъмурий бинолар бошқармаси орқали қуриб чиқилган Тошкент шаҳридаги давлат мулкига қарашли бўлган маъмурий биноларга қўлланиладиган ижара ҳақининг энг кам миқдордаги ставкалари 1-иловага муофиқ тасдиқлансин.


2. Корхона ва ташкилотларга қўлланиладиган имтиёзли ижара ҳақи ставкалари 2-иловага муофиқ белгилансин.


3. Тошкент шаҳрининг асосий қатнов йўллари рўйҳати 3-иловага муофиқ тасдиқлансин.


4. 1-иловада кўрсатилган маъмурий бинолар учун қўлланиладиган ягона энк кам миқдордаги ижара ставкаларидан ижара ҳақининг шартнома қийматини белгилашда таянч сифатида фойдаланилсин.


5. Тошкент шаҳридаги давлат мулкига қарашли бўлган маъмурий биноларга қўлланиладиган ягона энг кам миқдордаги ижара ҳақи ставкалари 1999 йил 1 январдан кучга киритилсин.


6. Тошкент шаҳар маъмурий бинолар фондини рўйҳатдан ўтказиш бўйича ҳайат 4-иловага асосан тузилсин.


7. Ижарачилар ижара шартномаларидан ташқари умумий фойдаланиш жойлари ва фойдаланилаўтган комунал ҳизмат харажатларида иштирок этиш учун комунал фойдаланиш ташкилотлари билан алоҳида ижара шартномалари тузишлари мумкин эканликлари белгилансин.


8. Маъмурий биноларнинг ижара эгаси бўлган маъмурий бинолар бошқармаси, туман хокимятлари, ташкилот ва корхоналар6


- амалдаги ижара шартномалари ўрнатилган тартибда 1999 йил 1 январдан бошлаб қайта тузилишини таъминласинлар, Ижарачининг буюртмасига биноан шаҳсий й жойларни хисобга олиш ва Назорат қилиш бошқармасининг туман бўлимлари томонидан тайёрланган инвентар хужжатлари ёки бинони қайта ўлчаш далолатномалари. Маъмурий бинолар бошқармаси томнидан тасдиқлаб ёки рўйҳатдан ўтказилганидан сўнг, ижара шартномасининг кучга киришини сақланиб қолади:


- идоралар, корхоналар ва бошқа ташкилотлар тасаруфидаги бинони ижарага берувчи томонлар давлат мулкидан фойдаланиш бўйича маъмурий бинолар бошқармасига йилнинг чораги давомида маълумотлар бериш шунингдек белгилаб қўйилсинки, ижарага берилаётган майдонларга доир маълумотлар учун, майдонлардан белгиланган мақсадларда фойдаланиш ижара ҳақидан тўланадиган тўловларнинг ўз вақтида ўтказилиши учун маъсулдирлар


- ижара шартномаси шартлари бажарилиши устидан қаътий назорат ўрнатсинлар ва унинг бузилиши ҳоллари аниқланганда шартномани бекор қилсинлар, ўрнатилган тартибда маъмурий биноларни бўшатиш чораларни кўрсинлар.


9. Иқтисодиёт ва статистика юош бошқармаси, маъмурий бинолар бошқармаси инқироз ҳолатларини ҳисоблаб олган ҳолда, маъмурий биноларга қўлланиладиган ижара ҳақи ставкалари индексация киритиш юзасидан ўз вақтида таклифлар киритсин.


10. Тошкент шаҳар хокимининг илгари қабул қилинган 1997 йил декабрдаги 442-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


11. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Тошкент шаҳар хокимининг ўринбосарлари зиммасига юклатилсин.



Тошкент шаҳар ҳокими                                      К.Н.Тўлаганов






1-СОН ИЛОВА



Тошкент шаҳар давлат мулкига тегишли бўлган

маъмурий биноларга қўлланиладиган ягона энг

кам миқдордаги ижара ҳақи ставкалари



(бир ойда умумий миқдорининг 1кв метри учун сўмда)

N

Фаолият тури ва маъмурий бинолардан фойдаланиш

бўйича корхона ва ташкилотларнинг номи


Ижара ҳақи ставкалари

1

Савдо корхоналари ва дўконлар (умумий майдон)

- китоб савдоси дўконлари


920

380

2

Аҳолига ва ташкилотларга ҳизмат кўрсатадиган корхоналар


530

3

Бинолардан офис тариқасида фойдаланадиган қўшма корхоналар, ваколатхоналар, кичик корхоналар, маъсулияти чекланган жаъмиятлар фирмалар, ҳиссадорлик ва ҳусусий корхоналар ҳамда ташкилотлар, шунингдек:

- бинолардан хизмат доирасида фойдаланадиган давлатга тегишли бўлган ташкилот ва корхоналар, идора учун


920





300


4

Бинолардан аниқ маҳсулот ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган корхона, ташкилот ва муассасалар (мулк формаси қандайлигидан қаътий назар, умумий майдони учун шунингдек:

- ишлаб чиқариш цеҳлари учун умумий майдони 300 кв.м. майдондан ортиқ


300





120

5

Овқатланиш муассасалари


610

6

Видеосалонлар, видео ва аудиокасетлари ижарага бериш пунктлари, кабел студиялари


2000

7

Банк муассасалари (марказий банк ва ҳалқ банки)шу жумладан:

- омонат касса


610

380

8

Тижорат банклари (турли йўналишдаги)


1000

9

Алоқа муассасалари шу жумладан:

- тижорат (давлатга тегишли бўлмаган

- алоқа бўлимлари


700

160

10

Жамоат ташкилотларининг бошқарув маҳкамаси


160

11

Омбор тариқасида фойдаланиладиган бинолар


610

12

Гараж тариқасида фойдаланиладиган бинолар


210

13

Дорихоналар, оптика дўконлари ва тиббий теҳника дўконлари(тегишли лицензия бўлганда)


630

14

Пулли шифохоналар (тегишли лицензия бўлганда


350

15

Ётоқхоналар


80

16

Спортва соғломлаштириш мажмуалари


230

17

Ўқув юртлари


120

18

Ўйин автоматлари учун фойдаланиладиган бинолар

- бильярд хоналари


420

1220

19

Меҳмонхоналар (давлатга тегишли бўлмаган)


380

2-СОН-ИЛОВА




Ташкилот, муассаса ва корхонага қўлланиладиган

имтиёзли ижара ҳақи ставкалари



(бир йилда умумий майдоннинг 1кв.м. учун сўмда)

Т/р

Фаолият тури ва маъмурий бинолардан фойдаланиш


Ижара ҳақи ставкалари


1

Давлат бюджетидан тўла таъминланадиган ташкилотлар, корхоналар ва муассасалар


Вақтинча озод қилинган

2

Ўрта таълим, мактабгача тарбия муассасалари (пулликлардан ташқари)


Вақтинча озод қилинган

3

Кутубхоналар, маданият уйлари, мусиқа мактаблари ва ўсмирлар клублари (пулларидан ташқари)


Вақтинча озод қилинган

4

Рассом ва ҳайкалтарошларнинг ижодий устахоналари


Вақтинча озод қилинган


5

Милиция оргонлари, ҳарбий комисариятлар, ҳалқ судлари, прокуратура оргонлари, Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги ва адвокатуралар


Вақтинча озод қилинган

6

Касалхоналар, шифохоналар ва уларга тенг бўлган муассасалар (пулларидан ташқари)


Вақтинча озод қилинган

7

Кўрлар жамиятига қарашли ташкилот ва корхоналар

Вақтинча озод қилинган


8

Китоб дўконлари ва теҳник меъёрий ҳужжатлар билан савдо қилувчи бўлимлар


55

9

Маҳалла қўмиталари

Вақтинча озод қилинган


10

Жамоат ташкилотларининг маҳкамалари, агар тижора билан шуғилланмайдиган бўлсалар:

-Меҳр шавқат кўрсатиш жамиятлари

-Қизил ярим ой жамияти

-Экологик жамғармалар

-Соғлом авлод учун

-Уруш фаҳрийлари жамияти

-Ногиронлар жамияти

-Байналминал жангчилар уюшмаси

-Чернобил ҳалокатини бартараф этиш қатнашчилари уюшмаси

Вақтинча озод қилинган

Вақтинча озод қилинган

Вақтинча озод қилинган

Вақтинча озод қилинган

Вақтинча озод қилинган

Вақтинча озод қилинган

-------------------------

Изоҳ: а) Фойдаланиш ҳаражаталри (ижарачилардан пул йиғиш) комунал ҳизматхаражатларини қоплпш, бинонинг тассаруф эгаси томонидан ижарачилардан алоҳида (шу жумладан иш ҳақидан озод қилинганлардан ҳам) ижара ҳақидан ташқари йиғилади. “Ўзбекистон Чернобилчилари” уюшмасидан ташқари.

б) Марказлаштирилган тартибда (инқироз жараёнларини ҳисобга олинган ҳолда) ижара ҳақи ва комунал тўловларга индексацияли коэфициентларжорий этилганда ижарага берувчи (Бинонинг тасарруф эгаси) томон ёзма равшда ижарачига хабар қилади ва ижарачи шартномада кўрсатилган муддатларда мувофиқ керакли тўловларни бажаради.

в) Кўрсатилган ижара ҳақи ставкаларига қўшимча нарх солиғи ва ер солиғи киритилмаган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонунларига асосан маълум даражадаги ижарачилар томонидан тўланади.



Маъмурий бинолар

бошқармаси бошлиғи                                  Б.Қ. Норҳўжаев





3-СОН ИЛОВА




Тошкент шаҳар ижроия қўмитасининг 1986 йил

5 мартдаги 538/06-сонли қарорига асосан

Тошкент шаҳри асосий қатнов йўллари

РЎЙХАТИ

1

Ҳалқлар дўстлиги шоҳ кўчаси


40

Моварауннаҳр кўчаси

2

Ш.Рашидов кўчаси


41

Муҳтор Ашрафий кўчаси

3

Ўзбекистон шоҳ кўчаси


42

Мирза Ҳайдар кўчаси

4

Аэропорт ҳудуди


43

Муқимий кўчаси

5

Темур Малик кўчаси


44

Навоий кўчаси

6

Чимкент тракти


45

Нукус кўчаси

7

Абдулла Тўқай кўчаси


46

Янги Сирғали кўчаси

8

Ак Содиқ Азимов кўчаси


47

Ниёзов кўчаси

9

Амир Темур кўчаси


48

Назарбек кўчаси

10

Аҳмад Дониш кўчаси


49

Пушкин кўчаси

11

Афросиёб кўчаси


50

Паркент кўчаси

12

Абдурауф Фитрат кўчаси


51

Бухоро кўчаси

13

А.Абдураҳмонов кўчаси


52

Арнасой кўчаси

14

Абай кўчаси


53

Подмосковная кўчаси

15

Оққўрғон кўчаси


54

Сулаймонова кўчаси

16

Оҳунбобоев кўчаси


55

Сағбон кўчаси

17

Беруний кўчаси


56

Сегизбоев кўчаси

18

Буюк ипак йўли кўчаси


57

Туркистон кўчаси

19

Буюк Турон кўчаси


58

Тарас Шевченко кўчаси

20

Безакчилик кўчаси


59

Устабоев кўчаси

21

Бобир мушкун кўчаси


60

Уйғур кўчаси

22

Бобур кўчаси


61

Усмон Юсупов кўчаси

23

Чўпон Ота кўчаси


62

Усмон нсир кўчаси

24

Гавҳар кўчаси


63

Улуғбек кўчаси

25

Генерал Узоқов кўчаси


64

Фарғона кўчаси

26

Доғистон кўчаси


65

Фигельский кўчаси

27

Жаҳон Обидона кўчаси


66

Фаробий кўчаси

28

Зиё Саид кўчаси


67

Фарғона йўли кўчаси

29

Марказий ҳиёбон ҳалқаси


68

Фурқат кўчаси

30

Кунаев кўчаси


69

Хусниддин Асомов кўчаси

31

Қаюмов кўчаси


70

Ҳ.Абдуллаев кўчаси

32

Лоҳутий кўчаси


71

Ҳамза кўчаси

33

Лисунов кўчаси


72

Циолковский кўчаси

34

Локомотив кўчаси


73

Челов кўчаси

35

Лутфий кўчаси


74

Чош-тепа кўчаси

36

Муртозоев кўчаси


75

Чилонзор кўчаси

37

Матбуотчилар кўчаси


76

Юнус Ражабий кўчаси

38

Мустақиллик майдони


77

Я.купала кўчаси

39

Мустафо Камол Ота Турк кўч


78


Маъмурий бинонинг

бошқарма бошлиғи                                   Б.Қ.Норҳўжаев





4-СОН ИЛОВА




Ҳ А Й Ъ А Т

Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни

қўллаб қувватлаш Давлат қўмитасининг

Тошкент шаҳар бошқармаси


-

вакил

Маъмурий бинолар Бошқармаси


-

вакил

Тошкент шаҳар товар ишлаб-чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси


-

вакил

Маъмурий бинолар

Бошқармаси бошлиғи                                     Б.Қ.Норҳўжаев