Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Тошкент шаҳар ҳокимининг 04.01.2009 й. 1-сон "Тошкент шаҳри бўйича 2009 йил учун маҳаллий солиқлар ва йиғимлар ставкалари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ТОШКЕНТ ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ

ҚАРОРИ

04.01.2009 й.

N 1



ТОШКЕНТ ШАҲРИ БЎЙИЧА 2009 ЙИЛ УЧУН

МАҲАЛЛИЙ СОЛИҚЛАР ВА ЙИҒИМЛАР

СТАВКАЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 29 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2009 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги ПҚ-1024-сонли қарори ижросни таъминлаш мақсадида,


ҚАРОР ҚИЛАМАН:


1. Тошкент шаҳри бўйича 2009 йил учун маҳаллий солиқлар ва йиғимлар ставкалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармаси, Савдо, хизмат кўрсатиш соҳаси ва халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш департаменти ва туман ҳокимликларига 2009 йил маҳаллий солиқлар ва йиғимлар ставкаларини солиқ тўловчилар эътиборига етказилиши ва амалиётда қўлланишини таъминлаш топширилсин.


3. Мазкур қарор навбатдаги Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши сессияси тасдиғига киритилсин.


4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Тошкент шаҳар иқтисодиёт бош бошқармаси бошлиғи З.Н. Тўйчиев зиммасига юклатилсин.



Тошкент шаҳар ҳокими                                                  А.Х. Тўхтаев





Тошкент шаҳар ҳокимининг

2009 йил 4 январдаги

1-сонли қарорига

ИЛОВА


2009 йил учун Тошкент шаҳри бўйича маҳаллий

солиқлар ва йиғимлар ставкалари

N

Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар номи


Солиқлар ва йиғимлар

ставкаси


1

Ободонлаштириш ва инфратузилмани ривожлантириш солиғи


Корхона ихтиёрида қоладиган

соф фойданинг 8 %

2

Истеъмол учун жисмоний шахслардан ундириладиган солиқ *):

- транспорт воситалари учун бензин, дизел ёқилғисига

- транспорт воситалари учун газга


1 литр учун 120 сўм

1 кг учун 120 сўм


3

Баъзи турдаги маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳукуқи учун йиғим **):

Бир ойлик савдо қилиш учун,

энг кам иш хақининг 5

- алкогол маҳсулотлари

баробари миқдорида ***)

- қимматбаҳо металлардан тайёрланган маҳсулотлар ва қимматбаҳо тошлар


Бир ойлик савдо қилиш учун,

энг кам иш хақининг 3,5

баробари миқдорида


4

Автотранспортни парковка қилиш бўйича пуллик хизматни кўрсатиш учун йиғим

Ҳар ой учун энг кам иш

хақининг 8 баробари

миқдорида ****)


-------------------------

*) Кўрсатиб ўтилган ставкалар миқдори Ўзбекистон Республикасининг барча худудларида ягона ҳисобланди. Солиқ ставкаларининг аниқ миқдори Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлигининг таклифи билан Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

**) Йиғимнинг 10 фоизи Тошкент шаҳар ҳокимлиги Савдо, хизмат кўрсатиш ва халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш департаменти ҳисоб рақамига ўтказилади ва ушбу маблағнинг ишлатилиши Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлигида 2002 йил 29 апрелда 1132-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлигининг 2002 йил 4 мартдаги 42-сонли буйруғи билан тасдиқланган Низом асосида амалга оширилади.

***) Спиртли ичимликлар билан савдо қилиш хуқуқи учун лицензия йиғими миқдори Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг 2003 йил 20 июндаги 171/12-2-сонли қарорида тасдиқланган дифференциал ставка асосида ундирилади.

****) Йиғимнинг бир қисми Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги томонидан белгиланган тартиб асосида Тошкент шаҳар ҳокимлиги қарорига кўра, йиғимни олинишини таъминлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун, автотранспортни парковка қилиш бўйича пуллик хизмат кўрсатишни мувофиқлаштирувчи давлат идорасига йўналтирилади.