Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Тошкент вилояти ҳокимининг 29.12.2007 й. 286-сон "Тошкент вилоятининг 2008 йилги маҳаллий бюджети параметрлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИНИНГ

ҚАРОРИ

29.12.2007 й.

N 286



ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИНИНГ

2008 ЙИЛГИ МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТИ

ПАРАМЕТРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]



Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2007 йил 30 ноябрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2008 йилги Давлат бюджети тўғрисида"ги 410-I-сон ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 12 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2007 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги ПҚ-744-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида:


ҚАРОР ҚИЛАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 12 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2008 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги ПҚ-744-сонли қарори маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикасининг "Солиқ Кодекси" ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 12 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2008 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги ПҚ-744-сон қарорига биноан:

1) 2008 йил учун:

юридик шахслардан фойда солиғи ставкалари 7-иловага мувофиқ;

жисмоний шахслардан даромад солиғи ставкалари 8-иловага мувофиқ;

ягона солиқ тўлови ставкалари 9, 9-1 ва 9-2-иловаларга мувофиқ;

юридик ва жисмоний шахсларнинг тадбиркорлик фаолияти айрим турлари бўйича белгилаб қўйилган қатъий солиқ ставкалари 10-иловага мувофиқ;

юридик шахсни ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланадиган жисмоний шахслардан олинадиган қатъий белгиланган солиқ ставкалари 11-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси резидентлари томонидан дивиденд ва фоизлар тарзида олинадиган даромадлардан солиқ ставкаси 10 фоиз миқдорида;

қўшилган қиймат солиғи ставкаси 20 фоиз миқдорида;

рўйхат бўйича республикада ишлаб чиқариладиган ва четдан келтириладиган товарлардан акциз солиғи ставкалари 12-1 ва 12-2-иловаларга мувофиқ;

сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари 13-иловага мувофиқ;

ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари 14-иловага мувофиқ;

айрим маҳсулот турларини ишлаб чиқаришдан олинадиган юқори фойда солиғи ставкалари 15-иловага мувофиқ;

юридик ва жисмоний шахслардан олинадиган мулк солиғи ставкалари 16 ва 17-иловаларга мувофиқ;

юридик ва жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи ставкалари 18-иловага мувофиқ;

ягона ер солиғи ставкалари 19-иловага мувофиқ;

маҳаллий солиқлар ва йиғимлар ставкалари 20-иловага мувофиқ;

Республика Йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар ва йиғимлар ставкалари 21 ва 22-иловаларга мувофиқ;

23-иловага мувофиқ белгиланган солиққа тортиш объектларининг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ҳамда бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармасига 1,0 фоизи миқдорида мажбурий ажратмалар;

ягона ижтимоий тўлов ставкалари, маблағлар бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси ва Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ўртасида 24-иловада келтирилган нормативларга мувофиқ тақсимланган ҳолда 24 фоиз миқдорида;

фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий суғурта бадаллари ставкаси 2,5 фоиз миқдорида;

ягона солиқ тўловидан тушумлар Давлат бюджети, Республика бюджети, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ва Мактаб таълими жамғармаси ўртасида Молия вазирлиги томонидан аниқланган миқдорларда тақсимланиши;

2008 йилнинг 1 январидан давлат бюджетидан молиялаштириладиган болалар мактабгача таълим муассасалари ва мактаб-интернатларида болаларни сақлаш учун тўловлар миқдорлари 29-иловага мувофиқ тасдиқланганлиги;

кам таъминланган оилаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш манзиллигини кучайтириш учун "Маҳалла" жамоатчилик жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининиг 2008 йилнинг 1 январидан бюджет соҳасида ишлаётган оналарга болаларни 2 ёшга тўлгунга қадар парваришлаш бўйича ижтимоий нафақаларни тайинлаш ва тўлашни фуқароларнинг ўз-ўзини бошқариш идоралари орқали амалга ошириш тартибини жорий қилиш бўйича таклифини қабул қилинганлиги маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.

2) Маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органларининг барча даражадаги маҳаллий бюджетлар даромадлари ва харажатларини шакллантиришдаги роли, мустақиллиги ва масъулиятини ошириш, маҳаллий бюджетларнинг Давлат бюджетидаги улушини кўпайтириш мақсадида қуйидаги умумдавлат солиқлари:

сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;

юридик ва жисмоний шахсларнинг тадбиркорлик фаолияти айрим турларига белгилаб қўйиладиган солиқ;

юридик шахсни ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланадиган жисмоний шахслардан олинадиган қатъий белгиланган солиқ;

республикада ишлаб чиқариладиган пиво ва ўсимлик ёғига акциз солиғи бўйича тушумлар тўлиқ миқдорда маҳаллий бюджетлар даромадларига ўтказилиши инобатга олинсин.


3. 2008 йил 1 январдан Тошкент вилояти ҳудудида:

Тошкент вилоятининг 2008 йилги маҳаллий бюджети асосий параметрлари мазкур қарорнинг 1-иловасига* мувофиқ;

юридик ва жисмоний шахсларнинг тадбиркорлик фаолияти айрим турлари бўйича белгилаб қўйилган қатъий солиқ ставкалари мазкур қарорнинг 2 ва 3-иловаларига мувофиқ;

сув ресурсларидан фойдаланганлиқ учун солиқ ставкалари мазкур қарорнинг 4-иловасига мувофиқ;

жисмоний шахслардан ундириладиган мулк солиғи ставкаси мазкур қарорнинг 5-иловасига мувофиқ;

вилоят давлат ҳокимияти органлари томонидан жорий этиладиган маҳаллий солиқлар ва йиғимларнинг ставкалари мазкур қарорнинг 6-иловасига мувофик;

вилоят ҳудудидаги шаҳар ва қўрғонлардаги ер участкаларидан фойдаланганлик учун ундириладиган ер солиғи ставкалари мазкур қарорнинг 7-иловасига мувофиқ;

вилоят маҳаллий бюджетининг 2008 йилга белгиланган даромадлар ва харажатлар миқдори мазкур қарорнинг 8-иловасига* мувофиқ;

Тошкент вилояти бўйича 2008 йилда вилоят бюджетидан маҳаллий бюджетларга бериладиган мақсадли субвенция ва дотацияларнинг миқдорлари мазкур қарорнинг 9-иловасига* мувофиқ;

Тошкент вилояти бўйича 2008 йилда умумдавлат солиқларидан кутилаётган тушумларнинг маҳаллий бюджетларга ажратмаларининг меъёри мазкур қарорнинг 10-иловасига* мувофиқ;

Тошкент вилояти бўйича 2008 йилга вилоят ва маҳаллий бюджетларнинг айланма касса маблағларининг энг кам миқдорлари мазкур қарорнинг 11-иловасига* мувофиқ;

вилоят ҳокимлигининг 2008 йил учун белгиланган Заҳира жамғармаси миқдори мазкур қарорнинг 12-иловасига* мувофиқ тасдиқлансин.


4. Вилоят ҳокимлиги Молия бошқармасига 2008 молия йили давомида:

- Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг билдиришномаларига мувофиқ бюджетнинг даромадлар ва харажатлар қисмига ўзгартиришлар киритишга рухсат берилсин;

- тегишли бюджетларга дотациялар, мақсадли субвенциялар ва бюджет ссудалари (даромадлар ва харажатлар ўртасидаги вақтинчалик касса тафовутига) ажратишда уларнинг миқдорларини ҳудудлар бўйича ундириладиган барча солиқлар ва тўловларнинг тўлиқ тушишидан, шунингдек бюджетнинг биринчи навбатдаги харажатларини (устамалари билан иш ҳақи, нафақалар, стипендиялар ва уларга тенглаштирилган тўловларнинг) маблағ билан сўзсиз таъминланиши зарурлигидан келиб чиққан ҳолда аниқлаштириш ҳуқуқи берилсин.


5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари С.Абдуллаев зиммасига юклатилсин.



Вилоят ҳокими в.б.                                                                  З.Ниязов



--------------------------

*) Иловалар берилмайди.





Тошкент вилояти ҳокимининг

2007 йил 29 декбрдаги

286-сон қарорига

2-ИЛОВА


Юридик ва жисмоний шахсларнинг тадбиркорлик

фаолияти айрим турлари бўйича 2008 йил

учун белгиланган қатъий солиқ

СТАВКАЛАРИ

Т/р

Фаолият турлари номи

Солиқ тўловчилар

Солиқ солинадиган база

Бир ой учун белгиланган қатъий солиқ миқдори (энг кам иш ҳақи баробарида)

Вилоят шаҳарлари учун

Туманлар, шу жумладан қишлоқ жойлар

1.

Қисқа муддатли автомобил тўхташ жойлари

Юридик шахслар

Эгаллаб турган жойи учун (1 кв. метр)


0.09

0.06

2.

Болалар автомат ўйинлари

Юридик ва жисмоний шахслар


ҳар бир дона стол учун


2

1

3.

Бильярд ўйинларини ташкил этиш

Юридик ва жисмоний шахслар

ҳар бир дона стол учун


12

10

Изоҳ: Қатъий белгиланган солиқ учун тақдим этиладиган ҳисоб-китобда ҳисобга олинмаган физик кўрсаткичлари аниқланса, ушбу ҳолат солиққа тортиладиган объектни яшириш деб ҳисобланади.





Тошкент вилояти ҳокимининг

2007 йил 29 декбрдаги

286-сон қарорига

3-ИЛОВА


Юридик шахсни ташкил этмасдан тадбиркорлик

фаолияти билан шуғулланадиган жисмоний шахслардан

олинадиган қатьий белгиланган солиқ

СТАВКАЛАР

Т/р

Фаолият тури

Бир ой учун белгиланган қатъий солиқ миқдори (энг кам иш ҳақи баробарида)

Вилоят шаҳарлари учун

Вилоят туманлари ва қишлоқ жойлари учун

1. Чакана савдо фаолияти

а)

Озиқ-овқат товарлари билан

7.5

4

б)

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан деҳқон бозорларида (шу жумладан, қассобчилик)*

5.5

3

в)

Ноозиқ-овқат товарлари билан

9

4.5

г)

Аралаш савдо (озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари билан)

9

4.5

2.

Маиший хизмат кўрсатиш 3-бандда кўрсатигандан ташқари

3

1.5

3.

Сартарошлик хизмати, маникюр, педикюр, косметолог ва бошқа турли хизмат кўрсатиш

4.5

3

4.

Маҳсулотларни шу жумладан, миллий ширинлик, нон, шунингдек ўтириш жойларни ташкил этмаган ҳолда донали таомларни уй шароитида ва маҳаллий ҳокимиятлар томонидан ажратилган махсус жойларда тайёрлаш ва сотиш

3.5

2

5.

Бошқа фаолият турлари, мол-мулкни ижарага беришдан ташқари

3

1.5

6. Автотранспорт воситаларида юкларни ташиш хизмати

а)

Уч тоннагача юк кўтарадиган автомашиналарда

5.5

4

б)

Саккиз тоннагача юк кўтарадиган автомашиналарда

9.5

7.5

в)

Саккиз тоннадан ортиқ юк кўтарадиган автомашиналарда

13

12

*) Жисмоний шахсларнинг шахсий ёрдамчи хўжаликда етиштирилган қора мол, қуён, нутрия, балиқ, паррандаларни ҳам тирик ҳолатда, ҳам уларни сўйиб маҳсулотларини хом ва қайта ишлаган ҳолда, шунингдек асаларчилик маҳсулотларини ва бундай хўжаликда етиштирилган табиий ёки қайта ишланган деҳқончилик маҳсулотлари (гулчиликдан ташқари)ни сотишдан ташқари.


Изоҳ: Жисмоний шахс:

а) Фаолиятнинг бир неча тури билан шуғулланаётган тадбиркорлар солиқни фаолиятнинг ҳар бир тури учун алоҳида тўлайди;

б) Ижарага олинган жиҳозларда ва хоналарда (иморат, биноларда), шу жумладан, ишончнома орқали бошқарилаётган автотранспорт воситаларида фаолият юритсалар, яшаш жойи бўйича Давлат солиқ идорасига ижарага берувчи шахс (шу жумладан, автотранспорт воситаси эгаси) тўғрисида маълумот тақдим этишлари шарт;

в) Давлат рўйхатидан ўтказилмаган жойда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширса, солиқни рўйҳатдан ўтказилган жойда ва фаолиятни ҳақиқатда амалга ошираётган жойда белгиланган ставкалар орасидан энг юқори ставка бўйича рўйҳатдан ўтказилган жойда тўлайди.





Тошкент вилояти ҳокимининг

2007 йил 29 декбрдаги

286-сон қарорига

4-ИЛОВА


Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ

СТАВКАЛАРИ

1 метр куб сув учун солиқ ставкасининг миқдори (сўмда)

Ер усти сув ресурслари учун

Ер ости сув ресурслари учун

Деҳқон хўжаликлари (юридик ва жисмоний) ва жисмоний шахслар тадбиркорлик фаолиятида ишлатган сувлари учун

0.85

1.05

Эслатма:

Тадбикорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳар чоракда, чорак тугагандан сўнг 20-санагача тўлашлари лозим.





Тошкент вилояти ҳокимининг

2007 йил 29 декбрдаги

286-сон қарорига

5-ИЛОВА


Жисмоний шахслардан ундириладиган мулк солиғи

СТАВКАСИ

Солиқ солинадиган объектнинг номи

Солиқ ставкаси (фоиз ҳисобида) мол-мулкнинг инвентарь қийматига

Яшайдиган уй-жойлар, дала ва боғ уйлари, гаражлар ва бошқа қурилмалар, иморат ва иншоотларнинг баҳоланган қийматидан. *)

0.5

*) Жисмоний шахсларга тегишли мулк баҳолаш идоралари томонидан баҳоланмаган бўлса, у ҳолда мулк солиғини ҳисоблаш учун, шаҳар ва қишлоқ жойлардаги мулкнинг қиймати шартли равишда 920,0 минг сўм миқдорида қабул қилинади.


Эслатма:

Эгалигида солиққа тортиладиган мулк бўлган нафақахўрлар учун мол-мулк солиғи бўйича солиққа тортилмайдиган минимум, умумий ҳажмининг 60 квадрат метр миқдорида белгиланади.





Тошкент вилояти ҳокимининг

2007 йил 29 декбрдаги

286-сон қарорига

6-ИЛОВА


Тошкент вилояти Давлат бошқарув органлари томонидан

жорий этиладиган маҳаллий солиқ ва йиғимлар

МИҚДОРЛАРИ

Т/р

Солиқ турлари

Солиқ миқдори

1.

Ижтимоий имфратузилмани ривожлантириш ва ободонлаштириш солиғи

корхона ихтиёрида қоладиган соф фойданинг 8 фоизи

2.

Жисмоний шахсларнинг истеъмоли учун солиқ*:


а)

Транспорт воситалари учун истеъмол қилинадиган бензин ёқилғиси учун солиқ

1 литр учун 100 сўм

б)

Транспорт воситалари учун истеъмол қилинадиган суюлтирилган газ учун солиқ

1 кг учун 100 сўм

3.

Айрим товарлар билан савдо-сотиқ қилиш ҳуқуқи бериш учун лицензия йиғими**:


а)

Алкогол маҳсулотлари учун

бир ой савдо қилиш учун энг кам иш ҳақининг 5 баробари миқдорида

б)

Қимматбахо металлар ва қимматбахо тошлардан қилинган маҳсулотлар учун

бир ой савдо қилиш учун энг кам иш ҳақининг 3,5 баробари миқдорида

4.

Автотранспорт тўхташ учун пуллик хизмат учун йиғим***

бир ой учун энг кам иш ҳақининг 8 баробари миқдорида

Эслатма:

*) Белгиланган ставка миқдорлари Тошкент вилояти ҳудудида ягона ва қатъий ҳисобланади.

**) Тошкент вилояти Ҳокими қарорига асосан йиғимнинг бир қисми Давлат бошқарув органларининг харажатларни қоплаш учун ҳамда ушбу йиғимни ундиришни таъминлаш мақсадида йўналтирилади.

***) Рўйхатдан ўтказганлик учун йиғим рўйхатга олувчи идораларнинг банкдаги тегишли ҳисоб рақамига қонунчиликда белгиланган тартибда ўтказилади.





Тошкент вилояти ҳокимининг

2007 йил 29 декбрдаги

286-сон қарорига

7-ИЛОВА


Тошкент вилояти ҳудудидаги шаҳар ва корхонлардаги

ер участкаларидан фойдаланганлик учун

ундириладиган ер солиғи ставкаларнинг

МИҚДОРЛАРИ

(сўмда)

1-жадвал

Т/р

Шаҳарларнинг номи

Якка тартибда уй-жой қуриш учун фуқароларга берилган ернинг ҳар 1 кв метридан



1-зона

2-зона

3-зона

4-зона

1.

Ангрен шаҳри

34.9

31.3

26.5

24.4

2.

Бекобод шаҳри

27.4

23.0

19.8


3.

Олмалиқ шаҳри

34.9

31.3

26.5

24.4

4.

Охангарон шаҳри

24.4

19.8

17.9


5.

Чирчиқ шаҳри

34.9

31.3

26.5

24.4

6.

Янгиобод шаҳри

24.4

19.8

17.9


7.

Янгийўл шаҳри

24.4

19.8

17.9




Бошқа кичик шаҳарчалар



24.4

19.8

17.9




Туман маркази бўлган қўрғонлар ва аҳоли яшайдиган жойлар



20

17.9



2-жадвал


0,01 га ер майдони учун солиқ ставкаси


Деҳқон хўжалиги юритиш учун берилган ер майдонларига

Жамоа боғдорчилиги ва узумчилиги учун ажратилган ер майдонлари учун


Суғориладиган ерлар

Лалмикор ерлар


Аҳоли пунктлари

Аҳоли яшамайдиган пунктлари

Тошкент вилояти

1316.4

658.3

151.8

592.9

Эслатма:

1. Шаҳар ва қўрғонлардаги иқтисодий туманлар, шунингдек суғориладиган ва лалмикор-яйлов зоналарнинг чегаралари шаҳар ва туман ҳокимиятлари томонидан белгиланади.

2. 2-жадвалда келтирилган солиқ ставкаларига ер майдонларнинг жойлашувига қараб қуйидаги коэффициентлар қўлланилади: Тошкент шаҳри атрофида 20 км радиусда жойлашган бўлса - 1,3; вилоятлар маркази атрофида 15 км радиусда бўлса - 1,2; туманлар маркази атрофида 10 км радиусда бўлса - 1,15; бошқа шаҳарларнинг атрофида 5 км радиусда бўлса - 1,1.

3. Қишлоқ жойларда жойлашган ер майдонлари учун ундириладиган ер солиғи ставкаларига ернинг сифатига қараб қуйидаги коэффициентлар қўлланилади: бонитети 40 баллгача бўлса - 0,75; 41 баллдан 70 баллгача - 1,0; 70 баллдан юқорисига - 1,25.

4. Жисмоний шахслар тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун ажратилган ер майдонларидан солиқ корхона ва ташкилотлар учун белгиланган ставкаларда ундирилади.

5. Жамоа ва хусусий гаражлар учун жисмоний шахслардан ер солиғи якка тартибда уй жой қуриш учун ажратилган ерларга белгиланган ставкалар бўйича солиқ ундирилади.