Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Тошкент шаҳар ҳокимининг 13.01.2006 й. 14-сон "2006 йил учун маҳаллий солиқлар ва йиғимлар ставкалари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ТОШКЕНТ ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ

ҚАРОРИ

13.01.2006 й.

N 14



2006 ЙИЛ УЧУН МАҲАЛЛИЙ СОЛИҚЛАР

ВА ЙИҒИМЛАР СТАВКАЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президетининг 2005 йил 27 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2006 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги ПҚ-244-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссиясининг маҳаллий солиқлар ва йиғимлар ставкалари бўйича қарорини инобатга олган ҳолда, ҚАРОР ҚИЛАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 27 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2006 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги ПҚ-244-сон қарори ижро учун қабул қилинсин.


2. Тошкент шаҳри бўйича 2006 йил учун маҳаллий солиқлар ва йиғимлар ставкалари Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси тавсиясига кўра, иловага мувофиқ жорий этилсин.

Ушбу жоий этилаётган маҳаллий солиқлар ва йиғимлар ставкалари Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши сессиясига тасдиқлаш учун киритилсин.


3. Давлат солиқ бошқармаси (З.М.Ҳошимжонов), Савдо, хизмат кўрсатиш соҳаси ва халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш департаменти (Р.А.Адбумажидов), туман ҳокимликлари: маҳаллий солиқлар ва йиғимлар ставкалари солиқ тўловчилар эътиборига етказилсин ва амалиётда қўлланиши таъминлансин.


4. Тошкент шаҳар ҳокимининг 2005 йил 10 январдаги "Солиқлар ва йиғимлар ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги 13-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Ушбу Қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари Б.И.Тоҳиров зиммасига юклансин.



Тошкент шаҳар ҳокими                                                А.Ҳ.Тўхтаев






Тошкент шаҳар ҳокимининг

2006 йил 18 январдаги

14-сон қарорига

ИЛОВА

2006 йил учун Тошкент шаҳри бўйича

маҳаллий солиқлар ва йиғимлар

СТАВКАЛАРИ

Т/р

Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар номи

Солиқлар ва йиғимлар ставкаси

1.

Ободонлаштириш ва инфратузилмани ривожлантириш солиғи

Корхона ихтиёрида қоладиган соф фойданинг 8 %и


2.

Истеъмол учун жисмоний шахслардан ундириладиган солиқ *):

- транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғисига

- транспорт воситалари учун газга

1 литр учун 60 сўм

1 кг. учун 60 сўм


3.

Баъзи турдаги маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғим **):

- алкоголь маҳсулотлари

- қимматбаҳо металлардан тайёрланган маҳсулотлар ва қимматбаҳо тошлар

Бир ойлик савдо қилиш учун, энг кам иш ҳақининг 5 баробари миқдорида ***)

Бир ойлик савдо қилиш учун, энг кам иш ҳақининг 3,5 баробари миқдорида


4.

Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахсларни рўйхатдан ўтказиш учун йиғим ****)

Юридик шахслар учун энг кам иш ҳақининг 3 баробари миқдорида

Жисмоний шахслар учун энг кам иш ҳақининг 2 баробари миқдорида

*) Кўрсатиб ўтилган ставкалар миқдори Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларида ягона ҳисобланади. Солиқ ставкаларининг аниқ миқдори Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг таклифи билан Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

**) Йиғимнинг 10 фоизи Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Савдо, хизмат кўрсатиш ва халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш департаменти ҳисоб рақамига ўтказилади ва ушбу маблағнинг ишлатилиши Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2002 йил 29 апрелда 1132-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2002 йил 24 мартдаги 42-сон буйруғи билан тасдиқланган низом асосида амалга оширилади.

***) Спиртли ичимликлар билан савдо қилиш ҳуқуқи учун лицензия йиғими миқдори Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2003 йил 20 июндаги 171/12-2-сон қарорида тасдиқланган дифференциал ставка асосида ундирилади.

****) Рўйхатдан ўтказиш йиғими қонунчиликда белгиланган тартибда рўйхатга олувчи идоранинг тегишли банк ҳисобига ўтказилади.