Тошкент шаҳар ҳокимининг 12.08.1998 й. 289-сон "Маҳаллий солиқлардан озод қилиш ҳақида"ги Қарори
ТОШКЕНТ ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ
ҚАРОРИ
12.08.1998 й.
N 289
МАҲАЛЛИЙ СОЛИҚЛАРДАН
ОЗОД ҚИЛИШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 9 апрелдаги "Хусусий тадбиркорликни, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришни бундан буён рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" ПФ-1987-сон Фармонини ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимининг 1998 йил 6 майда Ўзбекистон Республикасининг "Маҳаллий давлат ҳокимиятлари тўғрисида"ги Қонуни асосида чиқарган 157-сон Қарорининг 17-бандини бажаришучун
ҚАРОР ҚИЛАМАН:
1. 1998 йил 1 июлдан бошлаб янгитдан барпо этилган, аҳолига хизмат кўрсатувчи ва товар ишлаб чиқарувчи корхоналар 1 йил муддатга қуйидаги маҳаллий солиқлар ва йиғимлардан озод қилинадилар, кейинроқ Тошкент шаҳар халқ депутатлари кенгашининг навбатдаги сессиясида мазкур қарор тасдиқланади:
а) реклама солиғи;
б) юридик шахсларни, шу жумладан, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларни рўйхатдан ўтказиш йиғими;
в) ободончилик ишлари йиғимлари;
г) ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи.
2. Мазкур қарорнинг бажарилиши устидан назорат қилиш Тошкент шаҳри ҳокимининг ўринбосари Р. Шоабдураҳмонов зиммасига юклансин.
Тошкент шаҳар ҳокими К. Тўлаганов