Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 15.02.1991 й. 226-XII "Корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлардан олинадиган солиқлар тўғрисида"ги Ўзбекистон ССР Қонунини кучга киритиш тартиби ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ КЕНГАШИНИНГ

ҚАРОРИ

15.02.1991 й.

N 226-XII



"КОРХОНАЛАР, БИРЛАШМАЛАР

ВА ТАШКИЛОТЛАРДАН ОЛИНАДИГАН

СОЛИҚЛАР ТЎҒРИСИДА"ГИ ЎЗБЕКИСТОН

ССР ҚОНУНИНИ КУЧГА КИРИТИШ

ТАРТИБИ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Совет Социалистик Республикаси Олий Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлардан олинадиган солиқлар тўғрисида"ги Ўзбекистон ССР Қонуни 1991 йилнинг 1 январидан кучга киритилсин, ушбу Қарорнинг 4-бандида кўзда тутилган қоида бундан мустаснодир.


2. Ўзбекистон ССР, Қорақалпоғистон АССР қонунлари "Корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлардан олинадиган солиқлар тўғрисида"ги Ўзбекистон ССР Қонунига мувофиқлаштирилгунга қадар ССР Иттифоқи, Ўзбекистон ССР ва Қорақалпоғистон АССРнинг амалдаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонунга зид бўлмаса, қўлланаверади.


3. "Корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлардан олинадиган солиқлар тўғрисида"ги Ўзбекистон ССР Қонуни корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлар томонидан, мулкчиликнинг шаклидан қатъи назар, бюджет билан ҳисоб-китоб қилинаётганда 1991 йилги фаолият якунларидан бошлаб қўлланилади.

Қонуннинг 6-модда 6-бандидаги "а" кичик бандида назарда тутилган қоидалар совет ва чет эл юридик шахслари на фуқаролари иштирокида Ўзбекистон ССР ҳудудида яратилган ва 1991 йилнинг 1 январигача рўйхатдан ўтган қўшма корхоналарга нисбатан уларнинг фаолият соҳасидан қатъи назар қўлланилади.


4. Истеъмолга қаратиладигаи маблағлар харажатини тартибга солувчи солиқ 1991 йилда олинмаслиги белгилаб қўйилсин.


5. Белгилаб қўйилсинки, фойдадан олинадиган солиқ ставкасини қўллаётганда ҳисобга олинадиган рентабеллик энг юқори даражаси унинг тармоқдаги ўртача даражасига нисбатан икки ҳисса ортиқ ҳолда қабул қилинади.

Ўзбекистон ССР Президенти ҳузуридаги Вазирлар Кабинети 1991 йилнинг 1 апрелига қадар улгуржи, харид, чакана ва смета нархларни ва тарифларни ҳисобга олган ҳолда халқ хўжалиги тармоқлари бўйича рентабелликни ва унинг ўртача ҳажмини ҳисоблаш тартибини белгиласин.


6. Белгилаб кўйилсинки, 1991 йилда солиқ солинадиган фойда ҳисоблаб чиқилаётган меҳнатга ҳақ тўлаш учун қилинадиган харажатларнинг норма белгиланадиган меъёри корхоналар томонидан ишлаб чиқариш (иш, хизматлар) ҳажмининг ўсишига ёки фаолиятнинг бошқа кўрсаткичларига қараб аниқланади.

Ўзбекистон ССР Президенти ҳузуридаги Вазирлар Кабинети 1991 йилнинг 1 апрелигача халқ хўжалиги тармоқлари ва саноат (асосий фаолият турлари) бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш учун қилинадиган харажатларнинг ўсиш коэффициентини белгиласин.

Маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) таннархига тааллуқли меҳнатга ҳақ тўлаш харажатларини ҳисоблаб чиқариш учун базавий миқдор Қонуннинг 3-моддаси 4-бандига мувофиқ 400 сўм қилиб белгилансин.

Белгилансинки, Қонуннинг 7-моддаси қоидалари, башарти ажнабий қатнашчининг улуши устав фондининг 30 фоизидан ошиб кетмаса, Ўзбекистон ССР ҳудудида совет юридик шахслари ҳамда ажнабий юридик шахслар ва фуқаролар иштирокида тузилган қўшма корхоналарга, хўжалик фаолиятини амалга ошираётган халқаро ноҳукумат ташкилотлар (бирлашмалари) ҳамда халқаро бирлашмаларга ҳамда бошқа иттифоқдош республикалар ва чет эл давлатлари ҳудудида республика корхоналари, ташкилотлари, муассасалари ва тадбиркорлари иштирокида тузилган қўшма корхоналарнинг Ўзбекистон ССР территориясида жойлашган филиалларига солиқ солишга дахл қилмайди.


8. Ўзбекистон ССР Президенти ҳузуридаги Вазирлар Кабинети 1991 йилги республика бюджети лойиҳаси билан бирга Ўзбекистон ССР Олий Кенгашига корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлардан уқдириладиган солиқлар бўйича қўшимча имтиёзлар беришнинг таркиби, миқдорлари ва тартиби тўғрисидаги таклифларни тақдим этсин.


9. Ўзбекистон ССР Президенти ҳузуридаги Вазирлар Кабинети:

мазкур Қонунни рўёбга чиқаришни таъминлаш учун зарур қарорлар қабул қилсин;

1991 йил 1 майга қадар Ўзбекистон ССР Олий Кенгашига Ўзбекистон ССР ва Қорақалпоғистон АССР ҳужжатларини "Корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлардан олинадиган солиқлар тўғрисида"ги Ўзбекистон ССР Қонунига мувофиқлаштиришга доир таклифларини тақдим этсин;

Ўзбекистон ССР Ҳукумати қарорларини "Корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлардан олинадиган солиқлар тўғрисида"ги Ўзбекистон ССР Қонунига мувофиқлаштирсин;

Ўзбекистон ССР вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари Қонунга зид келувчи ўз норматив ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.


10. Қорақалпоғистон АССР Олий Кенгашига колхозлар, совхозлар ва бошқа қишлоқ хўжалик корхоналарининг фойдаларига солинадиган солиқ ставкаларини ҳамда мазкур солиқлар бўйича имтиёзларни белгилаш чоғида Қонун амалга киритилган пайтда жумҳурият бўйича кўрсатилган хўжаликларнинг таркиб топган бюджетга тўловлари ўртача даражасидан келиб чиқиш тавсия қилинсин.


11. Халқ депутатлари маҳаллий Советларига корхоналар балансида турган соғлиқни сақлаш, мактабгача тарбия муассасалари, пионер лагерлари ва Қонуннинг 6-моддаси 1-банди "ж" кичик бандида санаб ўтилган бошқа объектларни сақлаб туриш учун кетадиган харажатлар нормативларини тасдиқлаш тавсия этилсин.



Ўзбекистон ССР Олий Кенгашининг Раиси                   М. Иброҳимов