Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 09.12.1992 й. 745-XII-сон "Транспорт воситалари ҳамда бошқа ўзиюрар машина ва механизмлар эгаларидан олинадиган солиқ тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
09.12.1992 й.
N 745-XII
"ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ ҲАМДА БОШҚА
ЎЗИЮРАР МАШИНА ВА МЕХАНИЗМЛАР
ЭГАЛАРИДАН ОЛИНАДИГАН СОЛИҚ
ТЎҒРИСИДА"ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ҚОНУНИНИ АМАЛГА КИРИТИШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. "Транспорт воситалари ҳамда бошқа ўзиюрар машина ва механизмлар эгаларидан олинадиган солиқ тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 1993 йил 1 февралидан бошлаб амалга киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 1 февралгача бўлган муддатда:
- транспорт воситалари ҳамда бошқа ўзиюрар машина ва механизмлар эгаларидан олинадиган солиқ миқдорини белгиласин;
- Ҳукуматнинг, вазирликлар ва идораларнинг меъёрий ҳужжатларини мазкур Қонунга мувофиқ ҳолга келтирсин;
- Қонуннинг қўлланилишини таъминловчи зарур ҳужжатлар чиқарилишини таъминласин.
Ўзбекистон Республикаси
Олий Кенгашининг Раиси Ш. Йўлдошев