Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бош директорининг 01.04.2014 й. 16-мҳ-сон "Ноширлик ва матбаа корхоналари томонидан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳузуридаги "Ижод" фондига ажратмалар тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 07.04.2014 й. 2139-4-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
07.04.2014 й.
N 2139-4
ЎЗБЕКИСТОН МАТБУОТ
ВА АХБОРОТ АГЕНТЛИГИ
БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ
01.04.2014 й.
N 16-мҳ
БУЙРУҒИ
Ноширлик ва матбаа корхоналари томонидан
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳузуридаги
"Ижод" фондига ажратмалар тўлаш тартиби
тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар
киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бош директорининг 2010 йил 26 августдаги 7-ю/б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2139, 2010 йил 4 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 35-36-сон, 309-модда) билан тасдиқланган Ноширлик ва матбаа корхоналари томонидан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳузуридаги "Ижод" фондига ажратмалар тўлаш тартиби тўғрисидаги низомда:
6-банддан "ва бюджетдан ташқари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига" деган сўзлар чиқариб ташлансин;
1-илованинг ўн учинчи хатбошисидаги "бюджетдан ташқари мақсадли жамғармаларга" деган сўзлар "давлат мақсадли жамғармаларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Ушбу буйруқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Савдо-саноат палатаси ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳузуридаги "Ижод" фонди билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Бош директор А. Юнусов
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2014 йил 14 апрель, 15-сон, 172-модда