Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг 93-мҳ-сон, Молия вазирлигининг 89-сон “Мобиль алоқа хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) томонидан абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида”ги 29.12.2014 й. Қарори (АВ томонидан 05.01.2015 й. 2329-2-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

05.01.2015 й.

N 2329-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АЛОҚА, АХБОРОТЛАШТИРИШ

ВА ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ

ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ДАВЛАТ

ҚЎМИТАСИНИНГ

29.12.2014 й.

N 93-мҳ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

29.12.2014 й.

N 89


ҚАРОРИ



Мобиль алоқа хизматларини кўрсатувчи

юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари)

томонидан абонент рақамидан фойдаланганлик

учун тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби

тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар

ва қўшимча киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 4 декабрдаги ПҚ-2270-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ҳамда Молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2012 йил 1 февралдаги 2-ю, 7-сон қарори (рўйхат рақами 2329, 2012 йил 21 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 8-9-сон, 89-модда) билан тасдиқланган Мобиль алоқа хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) томонидан абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация

технологиялари давлат қўмитаси раиси

       

Х. Мирзахидов

Молия вазири

Р. Азимов

         





Қарорга

ИЛОВА



Мобиль алоқа хизматларини кўрсатувчи

юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари)

томонидан абонент рақамидан фойдаланганлик

учун тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби

тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча


1. 11-банддан "ягона 23411 ҳисоб рақамига ўтказилади ва бир вақтнинг ўзида" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


2. Қуйидаги мазмундаги 11-1-банд билан тўлдирилсин:

"11-1. Ҳисобот ойи учун тўлов суммаси 23411 ягона ҳисоб рақамига келиб тушади ва тўпланади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси томонидан ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-санасидан кечиктирмай ваколатли банкка тўлов ҳужжатларини тақдим этиш йўли билан тақсимланади.

Тўлов суммасининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига йўналтириладиган қисми абонентнинг рўйхатга олинган жойига қараб тегишли Қорақалпоғистон Республикаси бюджетлари ва вилоятларнинг маҳаллий бюджетларига ўтказилади.

Тўлов суммасининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига йўналтириладиган қисми тегишли давлат солиқ инспекцияларига хизмат кўрсатувчи банк муассасаларида очилган баланс ҳисоб рақами 23402 бўлган тегишли транзит даромад ҳисоб рақамларига ўтказилади.".


3. 1 ва 2-иловалар мазкур ўзгартиришлар ва қўшимчанинг 1 ва 2-иловаларига мувофиқ таҳрирда баён қилинсин.


4. Мазкур ўзгартиришлар ва қўшимча Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан келишилган.






Ўзгартиришлар ва қўшимчага

1-ИЛОВА



"Мобиль алоқа хизматларини

кўрсатувчи юридик шахслар

(уяли алоқа компаниялари)

томонидан абонент рақамидан

фойдаланганлик учун тўловларни

ҳисоблаш ва тўлаш тартиби

тўғрисидаги низомга

1-ИЛОВА


           



(юридик шахснинг номи)


      

20___ йил _________ ойи учун абонент

рақамидан фойдаланганлик учун

ТЎЛОВ ҲИСОБ-КИТОБИ

        

Рўйхатдан ўтказилган жой (манзил)

бўйича абонент рақамларининг

сони (бирл.)*


Белгиланган тўлов

миқдори (сўм)


Тўлов суммаси

(минг сўм)


Жами

шу жумладан:

Қорақалпоғистон Республикаси

Андижон вилояти

Бухоро вилояти

Жиззах вилояти

Қашқадарё вилояти

Навоий вилояти

Наманган вилояти

Самарқанд вилояти

Сурхондарё вилояти

Сирдарё вилояти

Тошкент вилояти

Фарғона вилояти

Хоразм вилояти

Тошкент шаҳри




           

*) Абонент рақамларининг сони тўлов амалга ошириладиган ойнинг охирги санаси ҳолатига кўра аниқланади.

Раҳбар




(имзо)


Бош бухгалтер




(имзо)


       

                    М.Ў.".






Ўзгартиришлар ва қўшимчага

2-ИЛОВА



"Мобиль алоқа хизматларини

кўрсатувчи юридик шахслар

(уяли алоқа компаниялари)

томонидан абонент рақамидан

фойдаланганлик учун тўловларни

ҳисоблаш ва тўлаш тартиби

тўғрисидаги низомга

2-ИЛОВА



20___ йил ____________ ойи учун абонент

рақамидан фойдаланганлик учун тўловнинг

ҳисобланган ва тўланган суммалари тўғрисида

ЙИҒМА АХБОРОТ

Т/р

Регионлар номи


Юридик шахснинг номи


Юридик шахснинг номи

абонент

рақамлари-

нинг сони

(бирл.)


тўлов суммаси

(минг сўм.)


абонент

рақамлари-

нинг сони

(бирл.)


тўлов суммаси

(минг сўм.)


ҳисоб-

ланган

ҳақи-

қатан

тўланган


ҳисоб-

ланган


ҳақи-

қатан

тўланган



Жами









шу жумладан:









Қорақалпоғистон Республикаси









Андижон вилояти









Бухоро вилояти









Жиззах вилояти









Қашқадарё вилояти









Навоий вилояти









Наманган вилояти









Самарқанд вилояти









Сурхондарё вилояти









Сирдарё вилояти









Тошкент вилояти









Фарғона вилояти









Хоразм вилояти









Тошкент шаҳри

   







  

  

Раҳбар




(имзо)


       

                    М.Ў.".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 12 январь, 1-сон, 11-модда