Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирининг 10.08.2011 й. 50-сон "Бензин, дизель ёқилғиси ва авиакеросин учун қатъий миқдорда белгиланган акциз солиғи ставкаларини қайта кўриб чиқиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 16.08.2011 й. 2254-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

16.08.2011 й.

N 2254




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

10.08.2011 й.

N 50


БУЙРУҒИ



Бензин, дизель ёқилғиси ва авиакеросин учун

қатъий миқдорда белгиланган акциз солиғи

ставкаларини қайта кўриб чиқиш тўғрисида


(2011 йил 26 августдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 24 декабрдаги ПҚ-1449-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2011 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги қарорининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 52-сон, 513-модда) 12-1-сонли иловасига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Бензин, дизель ёқилғиси ва авиакеросин учун қатъий минимал миқдорда белгиланган акциз солиғи ставкалари қайта кўриб чиқилиб, қуйидаги миқдорларда белгилансин:

Аи-80 маркали бензинга - камида 321 430 сўм/тоннага;

Аи-91, А-92 ва Аи-93 маркали бензинга - камида 353 430 сўм/тоннага;

Аи-95 маркали бензинга - камида 408 890 сўм/тоннага;

ЭКО дизель ёқилғисига - камида 284 250 сўм/тоннага;

дизель ёқилғисига - камида 273 400 сўм/тоннага;

авиакеросинга - камида 50 580 сўм/тоннага.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Молия вазири                                                                                   Р. Азимов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 32-33-сон, 341-модда